Урганч “Хоразм” нашриёти
С абоҳат Қурамбоева Умид қизи
Download 0.81 Mb.
|
2 5226862323196494511
С абоҳат Қурамбоева Умид қизи
1997 йил 11- августда Хоразм вилояти, Урганч туманида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология факультети 4 босқич талабаси. * * * Ёмғир ёғавергин,тинмай ёғақол, Дилимдан ғуборлар,аламлар кўчсин. Юрагим устига ёғгин бўлақол, Қалбимни куйдирган оловлар ўчсин. Томчилаб туравер аста-асталаб, Ошиқ юракларга ишқ ўтини сол. Сенга гуллар тутай даста-дасталаб. Шу гуллар устида шудринг бўлиб қол! ҚАДРИМГА ЕТ Сени доим севдим,севавераман, Аҳир ўзинг буни ўргатдинг менга. Гар сен хоҳламасанг кетавераман, Жимгина,севгимни айтмайин сенга. Наҳот билолмадинг севгим кўзимдан, Тушунмадингми ё англолмаяпсан. Айтгин,сен тондингми берган сўзингдан. Нечун аввалгидек севолмаяпсан. Юрак уриб турар аста,бечора, Ёлворай унга ҳеч бермагин озор, Севмасанг сен мени энди начора, Бир кун тўхтайдида йиғлаб у зор-зор... Шу куни қадримга балки етарсан, Бунга ишонаман,кўнглим ҳам тўқдир. Тинмай ахтарарсан, излаб кутарсан, Ўшанда чин севгим ёнингда йўқдир! * * *
Юрсам ҳам турсам ҳам кўзим йўлингда. Юрагим қўлидан авайлаб тутдим, Аҳир у қийноқда, жоним қўлингда... Сенсиз дунёларни айтгин нетарман, Сен йўқсан юрагим қолган-ку бўшаб. Келишингни муштоқ бўлиб кутарман, Йўлингга гуллардан поёндоз тўшаб. Соғинч шаробидан симириб аста Ўчимни оларман шу ишқ майидан, Билсайдинг, соғиниб бўляпман хаста, Дардимга давони топаман қайдан?! Сенга ҳисларимни айтолмайман ҳеч, Билмадим, хижолат чекарман бироз. Сенга гар мактублар ёзмоқчи бўлсам, "Менга ёзма"-дейди ийманиб қоғоз. Иложсиз,имконсиз кўнади қоғоз, Илтимос, каптаржон уч, тезроқ елгин. Мактубимни олиб шошилгин бироз, Юрагим тўхташдан олдинроқ келгин. * * *
Ўшалар бўлади,албатта бахтли. Биламан, инсонлар турфа хилфарқли, Кимлардир яшашга келар дунёга- Мен сени доимо севгони келдим! Кўзларим кўзингни излайверади, “Топақол уни”-деб бўзлайверади, Сен томон талпиниб инграйверади, Кимлардир яшашга келар дунёга- Мен сени ахтариб топгони келдим! Душманим юрагим тирнаганда ҳам, Севгимни бировлар синаганда ҳам, Азоблар устимга қулаганда ҳам, Кимлардир яшашга келар дунёга- Мен сенинг ёнингда бўлгони келдим! Сен эса бегона санамлар билан, Юрагим тўлдирсанг аламлар билан, Дилни ўртасанг ҳам ситамлар билан, Кимлардир яшашга келар дунёга- Мен сенинг ишқингда куйгони келдим! Мен сени ахтариб топгони келдим, Мен сенинг ёнингда бўлгони келдим, Мен сенинг ишқингда куйгони келдим, Кимлардир яшашга келсадунёга- Мен сени севгони севгони келдим Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling