Урганч “Хоразм” нашриёти


Download 0.81 Mb.
bet8/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

Сардор Бекмуҳаммад
( Бектурдиев Сардор Очилбой ўғли) 1993 йил 23 декабрьда Хоразм вилояти Ҳазарасп тумани Питнак Шаҳрида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология факультети 3 босқич талабаси.
ТОНГ

Уйғонинг, тонглар қўшиқ айтмоқда


Оламга сеҳрин жўшиб солмоқда
Куртаклар чайқалиб секин жилмайиб
Қуёш ҳам ноз ила кўзин очмоқда

Ноз ила уйқудан уйғониб қуёш


Табиат отини эгарлаб олган
Оламга ҳайқириб қитиқлаб бебош
Ҳар куртак кўнглини ўғирлаб олган

Шунданми ҳар тун куртаклар дили


Йиғлаб кўз ёшин тўкаркан тунда
Эҳтимол, ғунчамас қуёшнинг кўнгли
Тўккан ёшлар шабнамдир бунда.
ҚАЛБ БИЛАН СУҲБАТ

Кўп қийноқ тортганинг


Биламан гўзал
Неча бор тўқнашдик
Чалкаш туйғуда
Шу учун ёзарман
Эҳтимол ғазал
Бир бора кўриш чун
Сармаст уйқуда

Азоблар туганмас


Қийноғи азал
Чекканим ғаммас
Аламмас сира
Руҳимга пинҳона
Ташласам назар
Дард ютиб кўзларим
Тортманг сиз хира

Аслимда мужассам


Гўзал бир чеҳра
У билан яшайман
Танамда фақат
Мавжли уммондай
Тошгандан кўра
Бир томчи сув бўлиб
Ёд бўлгум, албат.


СЕВГИМИ Ё…

Дилимга ўрнашган ишқми бу ҳижрон


Кўзимга томчилаб кирмоқда армон
Омонсиз дунёси эзғилар ҳамон
Дардимга топмасдан чора ё дармон

Музларга бердим қалбимни энди


Олов тафт истаб эримоқ учун
Бу бари само синови неди
Парчалаб юракни тимталар нечун

Айт сен, гуноҳкор банда мен бўлсам


Нечун ёнимга келмайсан бир дам
Ёки, шундай оловсиз сўлсам
Таскин топарсан очмайин сир ҳам

Бир зарра нафасинг қизғаниб мендан


Имкон ҳам бермадинг талпинмоқ учун
Ошиқлар аҳлида айтайин недан
Япроқдайин сарғайиб қолдимку кучдан

Майли, мен кўнман шовқинсиз, лекин


Муз қалблар эримай қолмасин асло,
Бу совуқ сабога юзланар секин
Олис ўтмишдаги топталган ҳаё.





Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling