Урганч “Хоразм” нашриёти
КУМУШ («Ўткан кунлар» ни ўқиб…)
Download 0.81 Mb.
|
2 5226862323196494511
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зумрад Дарё
КУМУШ
(«Ўткан кунлар» ни ўқиб…) Мана мен, був ойим, қошингда туриб, Уялған кўзингга уялиб боқдим. Юраверибман ҳар кеч ўйлар суриб, Излаган сурурим чеҳрангдан топдим. Уялма, қизарма, йиғлама, жоним, Кумушим десаму, ёнсам бетоқат. Лабингга суртгани тўкайми қоним, Ўлиб қолма, мени тарк этма фақат. Талоқ…Зайнаб… Йўқ-йўқ, Тириклик талоқ, Бўлди талоқ этдим умр андуҳин. Ёрнинг ёлғиз гули бўлган яхшироқ, О, Кундаш балоси йиртар ишқ туғин! «Ойим… дада… бегим…» Гулим, сўзлама, Ҳазин каломингга беролмам бардош. Сен кетсанг, гар сўлсанг… майли Ва яна Чиқмай қўя қолсин эртадан қуёш!!! Зумрад Дарё (Зумрад Абдуллаева Қурамбой қизи) 1995йил 23-декабрда Хоразм вилояти Хонқа туманида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология факултети 4 босқич талабаси. * * *
Шамол , дарахт, кўприк...
Февраль тугар Тополмайин сандиқдан илож Тимирскилар Қолмоққа нажот излар Кимса хас чўзмас Билар Февраль тугар Ниҳоясин қувиб ўрнига гул солар ёмғирлар йиғлар Ўз-ўзидан хона гуллари йўлга тушар Февраль тугар Камалакнинг майин сочини силар йўллар қидирар сўрар кимнидир қумсар Февраль тугар йигирма саккиз йигирма тўққиз... Ўттизга етмас Тугатолмас ҳар гал ҳар сафар билар Ўкинар
Ёнар нигоҳда куртаклар Қайталанар барча- барчаси фақат Янги юраклар ДАЪВАТ Тириксан. Борлиғинг тўлдир нафасга токи андуҳларга топилмасин жой. Мавж ургин, тўлқин бўл, жўшгин, қайнагин оҳанг қамалмасин асло қафасга. Тириксан. Азобни савалаб яша дод десин қаҳқаҳанг калтакларидан. Омадни кутмагин бир кун келар деб мақсад томон ўзинг бир қадам ташла. Тириксан. Йўлларни қўлларингга ол денгизларда учгин, тоғлар томон суз. Фарҳод тилсимларда бахтин кўргандай қалбинг ойнасига қара , разм сол. Тириксан. Йиғла , армонлар тол баргидай тўкилсин кузак шамолларин тўзғитиб Қовжираса илдизларинг пойига орзу унар яна баҳор тафтидан. Тириксан. Ёд айла жисм-у жаҳонни хато қилсанг яса қайта -қайтадан. Тўхташ нелигини унутгин аммо унутма, унутма амри иймонни. Тириксан… Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling