Урганч “Хоразм” нашриёти


Download 0.81 Mb.
bet4/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

АНГЛАМОҚ

Нега биз кўришдик сен билан қайта?


Нега кўнглимизда учқун сўнмади?
Мен кўндим тақдирга истиғфор айта,
Аммо менинг куюк кўнглим кўнмади.

Минг йилдан кейин ҳам таниди сени,


Таниш оташларда минг ёна-ёна.
Фақат сен қадрдон менинг қалбимга,
Бошқалар бошқадир, улар бегона.

Тилакдош эдим мен бахт-иқболингга,


Лек қайтдинг бир куни ўртаб жонимни.
Мен ошиқдим сенинг истиқболингга,
Йўқотишдан қўрқиб қадрдонимни.

Минг йил яшадим-у, англамадим сир,


Недир муҳаббат-у ва недир юрак.
Кўрдим кўзларингда бир туйғу зоҳир,
Балки у мен кутган ишқ бўлса керак.

ВАЪДА

У ваъда қилмади бахтли қилмоқни,


Дарахтни қуритди илдизлик билан.
Юрагимга жойлаб мангу қийноқни,
Мени бахтли қилди бахтсизлик билан.
Хотирамни чулғаб йўқликнинг саси,
Теграмда айланди минг хаёл, минг ўй.
Кўксимда очилган алвон атиргул,
Исмига ошуфта чўзаверди бўй.
У ваъда қилмади бахтли қилмоқни,
У ваъда қилмади қувончу сафо.
Бироқ мен унингсиз бахтли бўлмоқни,
Бир умр ўзимга кўрмадим раво.
Ишқим исён эмас эди аслида,
Ишқ эди шунчаки умрдан қиммат.
Ҳеч нима кутмадим аҳир мен ундан,
На кулгу, на қувонч вана зарра бахт.
У ваъда қилмади бахтли қилмоқни,
Дарахтни қуритди илдизлик билан.
Юрагимга жойлаб мангу қийноқни,
Мени бахтли қилди ёлғизлик билан.


Отабек Сафар
(Отабек Сапорбоев Фарҳод ўғли) 1995 йил 7 ноябрда Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани, Оқдарбанд қишлоғида туғилган. Ҳозирда УрДУ «Туризм ва Иқтисодиёт» факультети 4 босқич талабаси.


МАНГУБEРДИ ХИТОБИ

Ҳокисорлар ичра бир ҳокисормиз,


Осмонларга ундан баланд осмонмиз.
Биздан топажаклар ҳар ким ўзини,
Душманга чигалу, дўстга осонмиз!
* * *
Уйқудан кечганда бирор кунимиз,
Фарқлимиз мурдадан, тирикликка хос.
Бекор ўтирилган ҳар бир вақтимиз,
Мисоли жим ётган ўликка қиёс!
ОЛИС МАНЗИЛЛАР

«Сафар» сўзи «Сабр»га яқин,


Айта кўрманг тилнинг учида.
Бир бекатдан - иккита манзил,
Англай олинг дилнинг кучидан.

Жамлаб олиб иккаласин бир


Дилпештоққа илса ҳар одам.
Манзилига бехатар етар,
Сабр қилган Сафарбар одам!

***



..мен Ниначини яхши кўрганим учун сизни севмадим,
аксинча, сизни севганим учун Ниначига ишқим тушди...

Тўсатдан бўламан қаршингда пайдо,


Тўсатдан сесканиб кетасан аста.
Тўсатдан юзингда кўраман оро,
Тўсатдан туташар бизни чорраҳа...
Тўсатдан учрашиб юрамиз қанча?
Тўсатдан тақдир ҳам учратмас бизни.
Тўсатдан учрашиб юрмасак бунча,
Тўсатдан севяпман ниначим сизни...
Тўсатдан учмайди кўкда ниначи,
Тўсатдан чиқмайди дарага овчи!
Тўсатдан..!
Тўсатдан..!
Бир куни ТЎСАТДАН бахтли бўламиз!


БИЛДИРГИ

Ёлғончи эмасман, бироз шошқалоқ,


Шундан ваъдаларим ёлғон туюлар.
Кўзларимга қара, улар бахтиёр,
Сени бир кун кўрса минг кун суюнар.

Мен бир дайди шоир, сени кўзлаган,


Сенга достон ёзган Бахший шоиринг.
«Шоир - ҳамманики» - ишонма бунга!
Мен сенинг шоиринг, шахсий шоиринг!

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling