Урганч “Хоразм” нашриёти


Шержанова Гулрухсор Умид қизи


Download 0.81 Mb.
bet7/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

Шержанова Гулрухсор Умид қизи,
1996 йил 14июнда Хоразм вилояти Янгибозор туманида зиёли оилада туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология факултети 3 босқич талабаси.


ҚИШЛОҒИМГА ТАЪРИФ

Биз туғилган замин шундай гулмакон,


Файз-у барокатга йўғрилган бешак.
Демангиз элини мақтади чунон,
Минг бор эшитгандан бир кўрмоқ керак.
Қаландардўрманим бетакрор бир эл,
Кўзни қувнатгучи кўчалар обод.
Одамлари содда, самимий, софдил,
Янгибозоримга қанотдир, қанот.
Асл полвонларни берган замин бу,
Ёш авлод йўлига чароғбон бўлган.
Йигитлари каби қизлари ҳам мағрур,
Эл шаънини ўйлаб югурган, елган.
Ҳалол меҳнат ила қадр топгандир,
Хирмонимга қут бер деган деҳқонлар.
Келинлар саҳарлаб нонлар ёпганда ,
Барака улашар нурафшон тонглар.
Элим ифтиҳорим ва фахрим менинг,
Ватан ичра ватан ҳур диёримсан.
Фидойинг бўлгайман бир умр сенинг,
Қаландардўрманим бетакроримсан!


ҚОШИНГГА КЕЛИБ...
Қошингга бахт бўлиб келдим мен бугун,
Баҳорларга интиқ боғларинг кездим.
Хазонлар поёндоз йўлларинг узун,
Юрагингни қучган дардларинг сездим.
Қошингга бахт бўлиб келдим мен бугун,
Ёлғон хаёллардан бекинмоқ сабаб.
Унут рўёларни ёлғиз мен учун,
Ахир муҳаббатга ошнодир бу қалб.
Қошингга бахт бўлиб келдим мен бугун
Йўқсизликка асло юзланмасин дил.
Қара, кўзлар махзун, қароғлар махзун,
Кел барча дардларни парча-парча қил.
Қошингга бахт бўлиб келдим мен бугун,
Тонгнинг кўзёшидай пок ишқинг сабаб.
Меҳр нурларидан уйғонсин бутун,
Оламни меҳрга тўлдиргин, ё Раб!
Қошингга бахт бўлиб келдим мен бугун...

***
Бахт эдинг мен учун яралган бир бахт,


Қалбим қоясига сингган нур эдинг.
Кеттинг-у сўзлар жим, туйғулар карахт,
Юрагингни тилиб “Яхши қол” дедим.
Дедим мен сулув қиз, сен телба ошиқ,
Ишқинг исёнига парво қилмабман.
Оқ от минганлардан минг бора ортиқ,
Афзалроқ эканинг наҳот билмабман.
ДИЙДОР

Дийдор кўзларимга экдим суратинг,


Бир умр йўлингда интизор қолдим.
Қачон келар экан дея бир сени,
Жуда узоқ кутдим, чарчадим, толдим.
Қорларга хат ёздим, менга шеърлар бер,
Лола бўлиб ундим тоғлар пойида.
Шамол бўлиб сўрдим, битта сатр бер,
Шарқироқ сув бўлиб оқдим сойида.
Агар дийдорлашув шеър билан бўлса,
Илҳом парилари кўкни тутади.
Лаҳзада кўнглингиў бўлади обод,
Ғоят гўзал шеърлар сизни кутади.
Менга сиёҳ беринг, баҳорий сиёҳ
Гўзал шеърлар ёзиб кўнгил яшнасин,
Баҳорлар бошлансин эл-у юртимда
Қаламларим янги шеърлар бошласин...


ЙЎЛ ЮРДИМ...
Йўл юрдим бу йўллар бунчалар узоқ,
Хаёлларим чулғаб олар заминни.
Юриб манзилимни этолмам адо,
Шоир хаёлларим бунга аминми.
Сабрга сирларим бирма –бир сўзлаб,
Бармоғимни букиб кетоламанми.
Айтинг азизларим сизга ишонсам,
Бир кунманзилимга етоламанми
Йўл юрдим бу йўллар бунчалар олис
Бир кун манзилимга бир кун етарман
Бу йўлаклар менга илҳом бахш этса,
Бир биридан гўзал шеърлар битарман...






Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling