Урганч “Хоразм” нашриёти


Download 0.81 Mb.
bet1/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
2 5226862323196494511




МУШТАРАК ДИЛЛАР
Назм,наср ва таржима

Урганч
Хоразм” нашриёти
2 018

УЎК 821.512.133-1


КБК 84(5Ў)7
Жамоа тўплами.
М-91 Муштарак диллар. [Матн]: Назм,наср ва таржима
-Урганч: “Хоразм” нашриёти. - 64 б.

Ҳурматли китобхонлар!


Масъул мухаррир:
Эрпўлат БАХТ – “Хоразм ёшлари” газетаси мухаррири,
шоир


Тақризчи:
Дилшод Ғайипов– филология фанлари номзоди,
доцент

ISBN 978-9943-5240-7-1 © Ёшлар алманаҳи “Муштарак диллар”


© “Хоразм” нашриёти, 2018 йил.


ИЖОД ДУНЁСИДАГИ МУШТАРАК ДИЛЛАР

Буюк Алишер Навоий Мавлоно Лутфийни ҳайратга солганида ҳали болакай эди. Бобур 12 ёшида давр талотўпларига қарамай тахтга чиқди. Адабиёт қалбига учқун ташлаган эди. Бобораҳим Машраб бола пайтиданоқ ошиқлик “сир”ини шеърга солди. Феруз Хивада мушоира кечаларига бош бўлганида 19-20 ёшлардаги йигит эди.Улуғ Чўлпон “Адабиёт яшаса, миллат яшар” деганида ўсмирликдан энди йигитликка қадам қўйганди.Ўзбек адабиётининг шоҳ асарларидан бири “Ўткан кунлар”ни Абдулла Қодирий 25-26 ёшларида ёзганди. “Умри чақмоққа ўхшаган” Усмон Носирнинг бизга маълум шеърларининг кўпчилиги 25 ёшигача ёзилган… Эҳ-ҳе бу рўйхатнинг адоси бормикин?! Тўғри, адабиёт, ижод, ёш, вақт, замон, макон танламайди. Бироқ, юқоридагилар инкор этиб бўлмас ҳақиқатлар.


Ушбу“Муштарак диллар” тўпламига ижод намуналари киритилганлар ҳам 20-25 ёш атрофидаги адабиёт муҳибларидир. Улар ҳам улуғ ижодкорлар йўлидан бормоққа ният қилганлар. Ҳеч муболағасиз айтишмумкинки, бу ёшлар орасида эътирофга лойиқлари ҳам анчагина.Биз сўзни юқорида номлари саналган улуғ ижодкорлар ҳаёт йўлидаги нурли саҳифалардан бошлашимиз бу ёшларга яна-да улкан масъулият юкласа, не ажаб.
Менбуёшларнингкўпчилигинианчаданбуёнбиламан, шахсантанишман.Барчаси УрганчДавлатуниверситетиталабалари. Улар”Истиқбол” ижодкорёшларклубинингфаолаъзолари. Бизнибиржиҳаталоҳидақувонтирадики, уларҳамишаадабиёт “ташвиш”ида. Ижодкорёшларнингбошинибиржойгақовуштирмоқ, адабийсуҳбатларуюштирмоқилинжидаюришада, буниуддалашадиҳам.
Улар ижодида азалий ва адабий мавзулар қаламга олинади. Баъзилари анъанадан янгилик томон бора олган. Бу ёшлар ижодида адабиёт мезонлари билан ўлчаганда тош босадиган намуналар ҳам анчагина.
Улар Ватан ҳақида, унинг улуғсиймолари ҳақида тўлқинланиб қалам тебратишади. Жумладан, Отабек Сафар буюк ватанпарвар Жалолиддин Мангубердига эргашиб, шундай ёзади:


Ҳокисорлар ичра бир ҳокисормиз,
Осмонларга ундан баланд осмонмиз!
Биздан топажаклар ҳар ким ўзини,
Душманга чигалу, дўстга осонмиз.

Шеърнинг номи ҳам “Мангуберди хитоби”. Отабекнинг ёш дўстларига бу каби хитоблари адабиётнинг чинакам вазифаларини уддалашда ас қотади. Яна шуни ҳам эътироф этиш керакки, Отабек Сафар катта жанрлардан бири достонда ҳам ўз иқтидорини кўрсатган.


Тўпламдан шеърлари ўрин олган Жаҳонгир Тилло ёзади:


Бу дунёда энг катта бахт, азизларим,
Ўзбекистон байроғини қучиб ўлсак.

Дарҳақиқат, бу мисралар ҳар бир ўзбек фарзандининг шиорига айланмоғи керак.


Жаҳонгир ҳам келажаги порлоқ ёшлардан. Унинг “Кенг дунёнинг тор одамлари” дея инсофу-диёнатдан сўз очишлари, “Онамни соғиниб” шеърида “Сизга соғлиқ тилаб туриб ҳам, Аслида-чи, ўз ғамим ейман” каби “иқрор”лари гўзал топилмалардир.
Яна бир ижодкор Жуманазар Йўлдошнинг насрдаги изланишлари қувонарли ҳол. Қисқа сатрларда улкан ҳақиқатларни бадиият қолипларига сиғдира олган бу ёш ижодкорни Абдулла Қаҳҳор қалами мафтун этгани кўриниб турибди.
Муйиба Отамуродова шеърларидаги оҳангдорлик оҳанграбо мисоли. Ёшгина шоиранинг:


Минг йил яшадиму, англамадим сир,
Недир муҳаббату ва недир юрак...

дейишлари улуғ ижодкорнинг “Муҳаббат эски нарса, ҳар бир юрак уни янгилайди” топилмасига жавобидир, балки.


Зумрад Дарёнинг модернистик изланишлари истеъдодли шоира етишаётганидан дарак беради.


Тириксан.
Йўлларни қўлларингга ол
денгизларда учгин, тоғлар томон суз.
Фарҳод тилсимларда бахтин кўргандай
қалбинг ойнасига қара, разм сол.

Йўлларни қўлларга олишга чорлаётган, қалб ойнасида бахтни кўришга ундаётган ёш шоиранинг ҳам манзиллари нурли бўлишини тилаймиз.


Бугун адабиётимизда таржимачилик оқсаётгани ҳақиқат. Бу соҳада илк қадамларини ташлаётган Шодиёна Раҳимовага ҳам сабр-бардош, чидам ёр бўлсин.
Тўпламга ижод намуналари киритилган ёш ижодкорлар ҳар бири янги фикр айтмоққа ниятланган. “Дийдор, кўзларимга экдим суратинг” (Гулрухсор Шержонова), “Айби фалакдамас ердалигими? Ахир аёлмасми асли фаришта” (Рўза Ганжаева), “Япроқдайин сарғайиб қолдим-ку, кучдан” (Сардор Бекмуҳаммад), “Сирдошим - ёлғизлик, якка ўзимман” (Шаҳзод Абдуллаев), “Бўлди талоқ этдим умр андуҳин” (Акбар Отабоев), “Оҳлар урди сиёҳ дастимдан” (Зуҳра Йўлдошева), “Кўнгилга йўл излаб қўлимда қалам” (Гўзал Жуманиёзова), “Кимлардир яшашга келса, дунёга, мен сени севгони, севгони келдим” (Сабоҳат Қуронбоева) “Кулсанг кулгичингдан чирой оламан” (Барчиной Мавлонова), “Қўлимга олганда, маъюс юрагим” (Иқбол Мақсуджонова), “Мен сенинг Лайлойинг бўлиб қоламан” (Нодира Бакиева), “Вақт ҳам кетмасин-да, ҳаддидан ошиб” (Рухсора Бозорова) каби бадиий топилмалар бу ижодкорларимизнинг истеъдодларидан дарак беради.
Тўғри, баъзи шеърларда фикрий мавҳумлик, ифодада ғализликлар бор. Айрим шеърларда ҳаммага маълум фикрлар қофияга солинган.
Биз ижод намуналарини тақдим этаётган бу ёшларимизга сабр-бардош, давомий изланишлар тилаймиз. Сизни ҳеч вақт ижод дарди тарк этмасин.
Оқ йўл!



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling