Урганч “Хоразм” нашриёти


Download 0.81 Mb.
bet5/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

«ЎН САККИЗМИНГ БИР» ДУНЁ

Ҳансираб бораман энсиз сўқмоқдан,


Томиримда қоним оқар ҳансираб.
Айтинг, кимман ўзи,
Кўнгли ямоқдан
яна не кутасиз ожизга қараб?
Ўйлайман...
ўйлайман...
турфадир йўллар,
Олис манзилларни қиламан орзу.
Тиниқдир,
синиқмас фақат бу ўйлар,
Шу жиҳат беради умримга ёғду.
Нега келдим ўзи,
нима мақсадда,
Кетарман, келишга бормиди ҳожат?
Меҳмонман, мезбоним хушлармикан-а?
Кўнаман барига,
қиламан тоқат.
Малол келмасмикан турфа ўйларим,
Ризо бўлармикан боримдан ҳаёт.
Мендек кўнгли ярим
бисёрдир не-не,
Бутун кўнгилларнинг дастидан ҳайҳот!
Ожиз дилгинамга тушади ғул-ғул,
Ўзимдан қўрқаман,
ғанимдан эмас.
Юрак ўйларимни кўтаролмас ҳеч,
Xаёлчи,
бир зум ҳам сира тап тортмас!
Бир куни келади xаёл дунёси,
«Ўнсаккизминг» олам қолади ҳайрон.
Озгина чидаб тур,
ғариб юрагим,
«Ўнсаккизминг битта» бўлади инон!


А кбар Отабоев
1998 йил Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология факультети 3 босқич талабаси.

* * *

Ҳамон кулиб боқар кўкнинг офтоби,
Шоиринг чўмилар яна бир шеърга.
Яна шундоқ бўлар юрак хитоби:
Менинг дунёйимга кетармиз бирга,
Менинг дунёйимга кетармиз бирга,
Қалбимда бўлдинг сен, қалбимда борсан.
Шоиринг чўмилар яна бир шеърга,
Сенчи шул шеъримга вафоли ёрсан.
Шеърим ким, у мендир, менинг ўзимдир,
Нима деса, десин ўша бировлар,
Сен киприги бўлгил, шеърим кўзимдир,
Шунда қўна олмас дилга қировлар,
Шунда қўна олмас дилга қировлар,
Боғларда ўйноқлаб учар хаёлим.
Ярашур тилимга алвон алқовлар,
Шунда сени чорлар ажиб саволим:
Куйсам, куярмидинг ёнимда дардкаш,
Суйсам, суярмидинг айланиб шеърга.
Не керак бундайин соғиниб яшаш?
Менинг дунёйимга кетармиз бирга!


ШЕЪРИЯТ

Оқшомлари сабоқлар олдим,


Тўлин ойим гуллаган маҳал.
Сукунатда Ҳулкар мулойим,
Фузулийдан ўқирди ғазал.
Оқшомлари сабоқлар олдим,
Бир ён Пушкин, бир ёнда Байрон.
Навоийни ўқиб лол қолдим.
« Хамса » бўлиб ёнганда осмон.
Оқшомлари сабоқлар олдим,
Муҳаббатдан тингладим эртак.
Сўнг бехосдан оғриди юрак,
Жулеттани севиблар қолдим.
Оқшомлари сабоқлар олдим,
«Фауст» менга очганда қучоқ.
Эй шеърият, нозик дилдорим,
Энди сендан кетолмам йироқ…
Сен борсанки, мен бор оламда,
Бўлганидек бир жон одамда!



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling