Урганч “Хоразм” нашриёти
З уҳра Юлдашева Ҳасан қизи
Download 0.81 Mb.
|
2 5226862323196494511
З уҳра Юлдашева Ҳасан қизи
1994-йил 23-май куни Хоразм вилояти Урганч туманида зиёли оилада туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология факултети 4 босқич талабаси. ВАТАН Муштарак қадамлар остонаси сен, Анбар ҳидларнинг мастонаси сен, Ҳар жўшқин юраклар поёндози сен, Кўзга кўз тушганда меҳр уйғотган, Мустаҳкам бузулмас қўрғоним ватан! Қай юртга бормайин сени қўмсайман, Ҳофиз бўлсам жўшиб – жўшиб куйлайман, Шаним ва ғурурим тимсоли сенсан, Кўзга кўз тушганда меҳр уйғотган, Мустаҳкам бузулмас қўрғоним ватан! ***
Қанотимни қайирдилар Бир суянчим,ардоғимдан Қаламимдан айирдилар Шу оқ қоғоз менинг касримга Доғлар олди оғриқ кўксимдан Меҳмон бўлди ишқ кўнглимга Оҳлар урди сиёҳ дастимдан… ***
Ва лекин хотира панд бераверди Не қилай суймас ёрим сўзлари Кўнглим ойнасидан чертилаверди. Ҳа ўшал дамларнинг гашти ўзгача Ҳар севган юракларда ишқ янгича Кўзим қаросига бир чўкиб кўринг Ҳеч ким севолмасди сени менингча. Урганчим! Қад кўтарган биноларинг савлатидан Бунёдкор ёшлар қилган ғайратидан Меҳр йўғрилган гулларинг атридан Урганчим, нақадар кўркамлашяпсан. Замин таровати - фасл неъмати Ҳар қадамдан ҳашар - жамлик меҳнати Юксакни кўзлаётир Хоразм санъати Урганчим,нақадар кўркамлашяпсан. Тарихинг жамлаган Ёшлар кўли Дилингни яшнатар Ал-Хоразмий йўли Боланг кулгуси – бахт сурури Урганчим,нақадар кўркамлашяпсан. *** Маюслик онлари чўкканда бир зум, Орага,дарёдек тошади кўзим. Ичимни ит тирнар нима қилайин, Далда беролмадим ўзимга ўзим. Жимгина кутсамми чора дегандим, У қайда қоқилди ёки йўқолди... Наҳотки дардларим ланатлангандир, Ишқ каби юракка қадалиб қолди. *** Бағрингизда эркаланган кунларим ширин Онажоним !қалбингизда офтоб яширин. Меҳрингиз асири мен бўлдим она Умрим оҳиригача бўлинг ҳамҳона. ***
Мен тарихни қайта титкилавераман Кўзим юмсам тушда намоён Иситма аралаш алаҳсирайвераман Энди тушундим ўтмиш сирларин Ким кимга душману ким дўстлигини Сувун кўпигида кетмас кирларин Қайтариб бўлмайди зийнат дурларин Ким шоҳ бўлди нима ким гадо бўлди Ҳар ким ўз ёғига қоврулиб ўлди Ёзма бас дедилар ўртаманг бўлди Дарвоза очилиб …китоб ёпилди. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling