Урганч шаҳар “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига кўрсатилган номзодлар бўйича
Download 38,46 Kb.
|
Tavsiyanoma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маткаримов Баходир Джуманиязович
- Бобоев Отахон Атаевич
- Ишчи гуруҳ раиси : М.Мусаев
Тавсифнома электрон(флешкада) тақдим қилиниши шарт. Урганч шаҳар “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси фуқаролар йиғини раиси лавозимига кўрсатилган номзодлар бўйича ТАВСИФНОМА - Меҳнат стажи 34 йил. “Мустақиллик” МФЙ раиси вазифасида 2016- йилдан ишламоқда. Маткаримов Баходир Джуманиязович - 1960 йилда туғилган Маълумоти олий. 1989 йилда Тошкент Давлат Университетини тамомлаган. Мутахассислиги –Хукукшунос ва юрист. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали уч нафар фарзанднинг отаси. Меҳнат фаолиятини 1981 йилдан Хоразм вилояти ИИВ бошкармасида турли масьул лавозимларда хизмат килган. 2005 йилдан нафакада. 2014-2016-йилларда Урганч шаҳар ”Мустақиллик” М.Ф.Й раиси лавозимида ишлаган. 2017- йилдан 6-ноябрда Урганч шаҳар ”Мустақиллик” М.Ф.Й раиси лавозимида ишлаб келмокда. Маткаримов Баходир Джуманиязович меҳнат фаолияти давомида давлат органи ташкилотларида иш тажрибасига эга, оилали, уч нафар фарзанднинг отаси. Маткаримов Баходир Джуманиязович “Мустақиллик” маҳалласида доимий яшаб келмоқда. У мунтазам равишда ёш ота-оналар билан суҳбатлар ўтказиб, маҳалладаги ёш авлодга таълим ва тарбия бериб, уларни одобли, ахлоқли қилиб тарбиялаб келмоқда. Маткаримов Баходир Джуманиязович фуқаролар йиғилишларида фаол қатнашиб, маҳалладаги хайрия-ҳашарлар, маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш, ёш оилаларни яраштириб қўйиш, маҳалладаги тўй ва бошқа маросимларни ўтказишда фаоллик кўрсатади, шунингдек, у халқни ўз ортидан эргаштира олиш қобилиятига эга. Маҳаллада Маткаримов Баходир Джуманиязович оиласи аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эгалиги, уларнинг намунавий оилалардан эканлигидан далолат беради. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Маткаримов Баходир Джуманиязович номзоди Урганч шаҳар ”Мустақиллик” махалла фуқаролар йиғини раиси сайловида иштирок этиш учун тавсия этилади. Бобоев Отахон Атаевич - Меҳнат стажи 17 йил. 2019 йилдан нафақада. Бобоев Отахон Атаевич - 1977 йилда туғилган. Маълумоти олий. 1996 йилда ТошДУни тамомлаган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилалик. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Хоразм телеком филиалида бошлаган. 2001-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўриқлаш бошқармаси ходими лавозимида ишлаган. 2019 йил сентябрдан нафақада. Бобоев Отахон Атаевич меҳнат фаолияти давомида давлат органи ташкилотларида иш тажрибасига эга, оилалик, икки нафар фарзанднинг отаси. Бобоев Отахон Атаевич “Мустақиллик” маҳалласида доимий яшаб келмоқда. У мунтазам равишда ёш ота-оналар билан суҳбатлар ўтказиб, маҳалладаги ёш авлодга таълим ва тарбия бериб, уларни одобли, ахлоқли қилиб тарбиялаб келмоқда. Бобоев Отахон Атаевич фуқаролар йиғилишларида фаол қатнашиб, маҳалладаги хайрия-ҳашарлар, маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш, ёш оилаларни яраштириб қўйиш, маҳалладаги тўй ва бошқа маросимларни ўтказишда фаоллик кўрсатади, шунингдек, у халқни ўз ортидан эргаштира олиш қобилиятига эга. Маҳаллада Бобоев Отахон Атаевичнинг оиласи аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эгалиги, уларнинг намунавий оилалардан эканлигидан далолат беради. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Бобоев Отахон Атаевичнинг номзоди Урганч шаҳар ”Мустақиллик” махалла фуқаролар йиғини раиси сайловида иштирок этиш учун тавсия этилади. Ишчи гуруҳ раиси : М.Мусаев Download 38,46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling