Ургенчского филиала Ташкентского университета


Компетенцияни татбиқ қилиш усуллари


Download 4.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/92
Sana07.08.2023
Hajmi4.52 Mb.
#1665632
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92
Bog'liq
moluch 133.3 1

Компетенцияни татбиқ қилиш усуллари
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси асосан 
ўқувчиларда ёзма ишларни ечиш, тест саволларининг ечи-
мини топиш, оғзаки саволларга жавоб бериш, ўз хуқуқла-
рини билиш, кундалик ҳаётида учрайдиган ҳолатларда му-
лоқот қилиш, ўз фикрини билдириш, ўз билимини баён 
эта олиши фаоллигини оширишга қаратилган дидактик 
ўйинлар технологиялари.
5.Умуммаданий компетенцияси
Интернетнинг умуминсоний ва миллий қадриятлари-
мизга таъсирини билиш.
Топшириқ: Интернетдан миллий байрамларимиз 
бўйича маълумот топинг.
Компетенцияни татбиқ қилиш усуллари
Жамоада ва кичик гуруҳларда ишлаб, информатик тер-
минларни тўғри талаффус қилишни, АКТ изоҳли луғат 
билан ишлашни, миллий қадрятларимиз, миллий эрта-
клар ва ҳикоятлардан фойдаланишни ўргатади.
6. Математик саводхонлик, фан ва техника 
янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш 
компетенцияси
Интернетдага ахборотларга асосланган ҳолда шахсий, 
оилавий, режаларини туза олиш;
-кундалик фаолиятда керак ва зарур бўлган ахборот-
ларни тез ва арзон ўқий олиш ва улардан фойдаланиш.
Топшириқ: Интернетдан бугунги кун Об-ҳавоси 
тўғрисида маълумот олинг.
Компетенцияни татбиқ қилиш усуллари
Ўқувчининг ҳаёт тарзида уни қуршаб турган воқеа — 
ҳодисаларни ўрганиш, узоқни кўра олиш, мавжуд ахбо-
ротларни ҳаётга татбиқ эта олиш ва улардан тўғри фойда-
ланиш, қисқа муддатда хаётий масалаларни ечимини топа 
олишга ўргатиш. Жамиятда ўз ўрнини топишда, онгли 
қарор қабул қилиш, математик саводхонлик, янги тех-
ника янгиликларидан хабардорлиги, компьютерда ишлай 
олиш, оғзаки ва ёзма жавоб бериш тафаккурини риво-
жлантиришга қаратилган усул.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Informatika: umumiy o’rta ta’lim maktablarining 7-sinfi uchun darslik/B.J.Boltayev [va boshq.]. — tuzatilgan va 
to’ldirilgan ikkinchi nasr. — T.: «O’zbekiston milliy ensiklopediyasi», 2013–80 b.
2. Эшмуратов М.Т., Cулайманова Д. Б. Информатика фанидан ўқитиш методикаси (ўқув-методик қўлланма). — 
Тошкент вилоят давлат педагогика институти. Ангрен, 2004. — 24 б.

Download 4.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling