Ургенчского филиала Ташкентского университета


Download 4.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/92
Sana07.08.2023
Hajmi4.52 Mb.
#1665632
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
moluch 133.3 1

70
«Молодой учёный» . № 29.3 (133.3)  . Декабрь 2016 г.
– Тўрнинг фаолиятини ифодаловчи алгоритмнинг му-
раккаблиги, бир қанча типдаги синапсларнинг кирити-
лиши нейрон тўрининг қувватини, имкониятларининг 
ошишига сабабчи бўлади.
Дастлабки интеллектуал тизимлар асосан классифи-
кация масалаларини ечиш учун бинар шкала, яъни ик-
кита ҳолатли қарама-қарши тарқалган нейрон тўрлари 
асосида қурилган. Қарама-қарши тарқалган нейрон тўр-
лари Кохонен ва Гроссберг деб аталувчи нейронлар қат-
ламидан ташкил топган бўлиб, ўзининг характеристика-
лари бўйича битта яширин қатламли нейронлар тўрининг 
имкониятларидан жуда юқори бўлади. Демак, образларни 
англаш ва кластеризация масалаларини ечишни ўқитиш 
вақти тескари тарқаладиган нейрон тўрида шунга ўхшаш 
масалаларни ечишни ўқитиш вақтига қараганда кўпи 
билан юз марта камдир.
Билимни назорат қилиш учун яратилган интеллектуал 
тизимнинг амалий қийматини юксаклиги билан бир қа-
торда, инсонни шундай ўхшаш масалаларни ечишга ўр-
гатишдаги барча ўзаро боғланишларни ҳисобга олган 
ҳолда суний тизимларни ўқитиш процедураларини амалга 
оширувчи барча жабҳаларини илмий ўрганиш, изла-
нишлар олиб бориш жуда муҳим методик масала ҳисо-
бланади. Педагогика илмида ўқитиш ўз ўрнини топган 
ва жуда кенг ишлатиладиган терминдир. Ўқитиш де-
ганда таълим олишнинг асосий йўлини, педагоглар, ма-
стерлар (усталар), устозлар ва бошқалар раҳбарлигида 
билимларни, бажараолишни ва кўникмаларни эгаллаш 
жараёни тушунилади. Таълим олиш мобайнида ўқувчи 
ижтимоий тажрибани ўзлаштиради, объектив борлиққа 
бўлган қимматли-эмоцияли муносабатлари шаклла-
нади. Индивидуал, шахсий имкониятларининг ривожла-
ниши, ўқувчиларнинг қизиқишлари дифференциалланган 
ўқитиш жараёнида амалга оширилади ва бу тарбия билан 
чамбарчас боғланган.
Худди шундай «ўқитиш» термини суний интеллект ти-
зимларини қуриш амалиёти ва назариясида ҳам ўз ўрнини 
топган ва ундан фойдаланишмоқда. Педагогика фанининг 
тажрибаларини умумлаштириш суний интеллектли ти-
зимларни ўқитиш назариясининг илмий-методологик ап-
паратини жуда ҳам кўп бойитиши мумкин.
Суний нейрон тўрларининг ривожланишидаги янги ре-
зонанс (жонланиш) 1984 йилда яратилган янгилик, их-
тиро нейрон тўрларини созлаш методи — хатоликнинг 
тескари тарқалиш методи. Метод жуда самарали ҳисо-
бланди ва халқ хўжалигининг турли соҳаларида нейрон 
тўрларини қўллаш бўйича оммавий илмий изланишларни 
олиб боришга асос солди [3, 4].
Барча манбаларда, жумладан 1945 йилда оддий тўр-
ларни ўрганишдан бошлаб, СНТ нинг вазн коэффици-
ентларини созлаш (аниқлаш) жараёни ўқитиш жараёни 
сифатида қаралади. «Ўқитиш» термини СНТ бўйича му-
тахассислар томонидан амалиётга кенг тадбиқ қилин-
моқда, бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Шундай қилиб, 
биологик ва суний нейрон тўрларининг методологик база-
сини ўқитиш процедураси ташкил қилади. Нейрон тўрла-
рини амалий илмий-техникавий иловаларга тадбиқ қилиш 
хусусиятларини ўрганиш тажрибаси суний нейрон тўр-
ларини ўқитиш процедурасини амалга ошириш ва педа-
гогика илмининг асосларига мос равишда ўқувчиларни 
ўқитиш процедурасининг ўхшашлигини намоён қил-
моқда. Ўхшашлик шундан иборатки, ўқитиш процедура-
сини амалга ошириш учун шундай бир мисолларни махсус 
танлаш услубини ишлаб чиқиш зарур, ўқитиш алоҳида 
мисолларни босқичма-босқич ўзлаштириш билан амалга 
оширилади. Натижада ўқитиш сифати на фақат мисол-
ларнинг сонига, балки уларнинг таркибига, мазмунига 
кўпроқ боғлиқ, таълим жараёнида такрорлашларга кўп 
ўрин ажратилган, ҳар бир босқичда вазн коэффициент-
ларининг қийматлари, ўқитиш тизимининг структураси ва 
даврийлиги ўзгаради.
Кўп жиҳатдан педагогнинг устамонлиги, мисолларнинг 
асосий боғланишларини аниқлашга ёки ечимга олиб бо-
радиган асосий ёндашувларга йўналтирилган ўқитиш-
нинг қандай қурилганлигига, ташкил этилганлигига, ми-
солларни танлаш ва ўзлаштириш даражасини назорат 
қилишга боғлиқлиқ. Маълумки, айрим ҳолларда юқори 
натижаларга эришиш учун тажрибали педагогнинг бир 
нечта машғулоти етарлича ҳисобланади. Кўриниб туриб-
дики, тажрибали педагог ўқувчига шундай таълим бера-
дики, материални ўргатадики, натижада ўқувчида мисол-
лардаги асосий боғланишларни аниқлаб олиш кўникмаси 
ҳосил бўлади. Ўқув материалини мустаҳкамлаш эса му-
стақил тарзда ёки тажрибаси анча паст бўлган педагог 
раҳбарлигида амалга оширилиши мумкин.
Хулоса. Педагогика илмида, фанида йиғилган тажри-
баларни умумлаштириш асосида суний нейрон тўрларини 
ўқитиш процедурасини амалга оширишда психологик-пе-
дагогик ишланмаларни деталлаштирилган тарзда қайта 
ишлаш зарур.
Адабиётлар:
1. Барский А. Б. Нейронные сети: распознавание, управление, принятие решений. — М.: Финансы и статистика
2004. — 176 с.
2. Юсупов Д. Ф. Логико-структурированное представление учебного материала по теме организация циклических 
вычислительных процессов на языке С++ [Текст]/Д.Ф.Юсупов, У. Сапаев//Молодой учёный. — 2016. — 
№ 9.5 (113.5). — 77–82 с. (Спецвыпуск Ургенчского филиала Ташкентского университета информационных 
технологий).
3. Юсупов Ф., Раззаков Б., Юсупов Д. Ф. Повышение эффективности изучения курса информатики на основе 
структрурно-логической граф-схемы дисциплины// М.: Высшее образование сегодня. № 11. 2011. — с. 46–49.



Download 4.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling