Ургенчского филиала Ташкентского университета
Download 4.52 Mb. Pdf ko'rish
|
moluch 133.3 1
тўрларидан фойдаланиш
Юсупов Давронбек Фирнафасович, старший преподаватель Урганч давлат университети. Урганч, Ўзбекистон Т аълим соҳасидаги интеллектуаллаштириш йўнали- шларидан биттаси, даставвал таълим жараёнида билим олишни жадаллаштириш, талим сифатини фа- оллаштириш, ўқув дастурларининг таркибини янада та- комиллаштириш, тузатишлар киритиш мақсадида ўқув жараёнидаги талабаларнинг ўзлаштириш, билим олиш даражаларини назорат қилиш, таҳлил қилиш жараёнини автоматлаштиришдан иборатдир. Амалиётда нейротармоқ тизимлари жуда кенг қўлланилиши мумкин, чунончи ин- соннинг мия фаолиятини моделлаштириш учун, яъни ах- боротни қабул қилиш, уни қайта ишлаш ва самарали ечим қабул қилиш. Интеллектуал тизимларни яратишда шундай имко- ниятлар мавжудки, айрим жиҳати инсонни, мутахас- сисни ўзига жалб қилувчи ғояси мавжуд, яъни бирорта алоҳида педагогга хос бўлган билим олиш жараенининг даражасини, ўқувчининг олган билимининг салоҳиятини сифатини баҳолашнинг ноананавий услубларини, ме- тодикаларини касбдош педагоглар оммасига нусхалаб, кўпайтириб тарқатиш фойдаланиш мумкин. Бундан келиб чиқадиган мақсад, асосан, новатор педагоглар- нинг инновацион ишланмаларини ўқувчининг мустақил таълим олиш, амалий, лаборатория машғулоларида, на- зарий машғулотларни ўзлаштиришида самарали фойда- ланиш, худди шундай гуруҳларни, алоҳида олинган инди- видларни (иқтидорли, истедодли талабаларни) ўқитиш стратегиясига тузатишлар ва ўзгартиришлар киритиш натижасида ўқув жараёнини янада фаоллаштиришдан иборат. Шу боисдан ҳам мазкур ишда Информатика ва ахборот технологиялари фанининг Алгоритмлаш ва да- стурлаш асослари бобининг ўқув материалларини ман- тиқли граф схемасини ишлаб чиқиш методикасини яратдик [1, 2]. Бу, таянч тушунчаларга асосланган ме- тодика нейротармоқ тизимнинг асосий элементларини ташкил қилади. Чунки ўқитишнинг, талабани билимини назорат қилишнинг нейротармоқ тизими мантиқий тугал- ланган тушунчалар, модуллар асосида ишлаб чиқилган мантиқий қонун қоидалар мажмуаси асосида фаолият кўрсатади. Билимни назорат қилишни автоматлаштириш маса- ласини ечиш учун мўлжалланган суний нейрон тўрла- рини ўрганишда, таҳлил қилишда шунга эътибор бериш керакки, яни инсонларни ўқитиш тажрибасини умум- лаштириш, биологик нейрон тўрлари эгаллаган имкони- ятлар, на фақат таълим тизимида қўлланиладиган суний нейрон тўрларини ўқув жараёнига қўллашнинг жуда кўп аналогларини келтириш мумкин. Шуни таъкидлаш жой- изки, ҳозирги босқичда, ахборот коммуникация техноло- гияларининг жадал ривожланиш босқичида, жуда муҳим деб ҳисобланади — ўқитишнинг психологик-педагогик жабҳаларининг янги қирраларини ўрганиш, изланишлар олиб бориш. Билимни баҳолашнинг мумтоз тизими доимо жами- ятнинг турли қатламларининг жуда катта эътиборида бўлган, бу шахснинг жуда кўп сифатларини баҳолашнинг ўлчов бирлиги бўлиб ҳисобланган, мансаб поғоналарига кўтарилишга таъсир қилган, тағдирлаш ўлчови, мезони бўлиб хизмат қилган (айниқса болалар учун). Маълумоти ҳақидаги расмий ҳужжат, дипломга ўқиш даврида олган баҳолари кўрсатилган илова берилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling