Ургенчского филиала Ташкентского университета
Download 4.52 Mb. Pdf ko'rish
|
moluch 133.3 1
69
“Young Scientist” . #29.3 (133.3) . December 2016 Илмий нуқтаи назардан ҳозирги пайтдаги ўқувчининг билимни баҳолаш тизими узоқ йиллар давомида шакл- ланган ва ривожланган кўп критериялик тизим ҳисобла- нади. Шу боисдан ҳам мазкур баҳолаш тизими ўқувчининг билимини баҳолашда унинг касбий фаолиятга тайёргар- лиги, ишбилармонлик ва маънавий сифатлари, ҳамда унинг комил инсон бўлиб ривожланиш даражалари ҳи- собга олинади. Мазкур баҳолаш тизимини таҳлил қилиш натижасида, унда ўқувчининг олган билимини даражасини баҳолаш учун бир қанча амалий критерияларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Ўқувчи томонидан бажариладиган ҳар бир топшириқ, ечиладиган масала бирорта нисбатан тақрибий ёндашиш натижасида жуда кўп майда, содда топшириқлар тўпламига ажратилиш мумкин. Натижада уларни баҳолаш (содда топшириқлар мажмуи бўйича) учун бинар усуллардан ёки бошқа бирорта кўп критерияли усуллардан фойдаланиш имконияти туғилади. Ўқувчининг умумий, якуний баҳоси ҳар бир содда топшириқларнинг вазн коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланган барча баҳолаларнинг умумий йиғиндиси кўринишида тав- сифланади. Масалан, мутахассис тайёрлашда асосий умумтаълим дастурларини ўзлаштириш натижаларига боғлиқ, яъни битказувчи умуммаданий компетенциялари бўйича қуй- идагиларни эгаллаши зғарур: Ўзбекистон республикаси конституциясига биноан ҳаракат қилмоғи, ўзининг граж- данлик ва касбий фаолият бурчларини сўзсиз амалга оширмоғи, касбий фаолияти доирасида ечим қабул қи- лишга маъсул эканлигини англаб етиши, маъсулиятни се- забилиши, ностандарт ҳолатларда ечим қабул қила олиш имкониятларини намоён қилиши зарур ва бошқалар. Ин- форматика ва ахборот технологиялари соҳсидаги мута- хассисларга умумкасбий маданияти фаолияти бўйича қуйидаги талаблар қўйилади: техникавий-эксплуатация, ташкилий-техникавий ва лойҳа-конструкторлик фаолия- тидаги салоҳиятлари. Касбий фаолият салоҳиятининг шаклланишига қуйида- гилар таъсир кўрсатади: муаммонинг табиий илмий моҳи- ятини аниқлаш, алгоритмик тиллардан, дастурлаштириш- нинг инструментал воситаларидан тизимларидан самарали фойдаланиш, замонавий ахборот коммуникация техноло- гияларини ютуқларини амалиётга тадбиқ қилиш имкони- ятлари ва бошқалар. Мутахассиснинг техникавий-экс- плуатация (хизмат кўрсатиш) фаолиятидаги салоҳияти ҳар хил турдаги, типдаги техникавий тизимларни ва агре- гатларни, қурилмаларни, дастурий пакетлар, тизимларни ва бошқаларни эксплуатация қилабилиш ва ундан унумли фойдалана олишида шаклланади. Юқорида келтирилган мулоҳазалардан кўриниб туриб- дики, демак амалиётда қўлланилаётган оддий баҳолаш ти- зими ҳақиқатан ҳам мутахассиснинг кўп қиррали салоҳия- тини, сифатий жиҳатларини мураккаб тизим кўринишида акс эттиради. Умуман олганда, мутахассиснинг билим даражасини баҳолаш бўйича барча ишлар ҳар бир йўналиш ва турли ҳолатлар бўйича тестлаш натижасида олинган ахборот- ларни таҳлил қиқлишдан бошланади, буларнинг ҳам- маси ўқувчининг фаолияти билан боғлиқ ёки унга қан- дайдир таъсир кўрсатади. Бир қатор мутахассисликларда яна шундай ахборотларни ҳисобга олишади, яъни яшаш жойидаги ҳатти-ҳаракатларини характерловчи, олдинги ишлаган жойидаги характеристикаларини, оилавий муно- сабатларини, махсус тестлаш натижаларини. Кейинчалик, мутахассисни бирор муддатдаги фаолиятини махсус те- стлаб бориш натижасида ахборотлар оқими ортиб боради. Ахборотлар турли манбалардан турлича ахборот канал- ларидан келабошлайди, ахборотлар қарама-қаршилиги, бир-бирини истисно қилиш, чекланганлиги, ишончли- лиги, ҳақиқийлик даражаси билан характерланади. Ўқувчининг билим даражасини аниқлаш мақсадида барча ахборотларни жамлаштириш ва таҳлил қилиш жуда мураккаб масала ҳисобланади, чунки тестланаётган му- тахассис бўйича барча жамланган ахборотларни ифо- даловчи модель аниқ эмас. Тажриба статистик корре- ляцион таҳлил, эҳтимоллик методлари бундай масалани тўлиқ ечимини олишга қодир эмас. Мавжуд бўлган барча тажрибалар (мавжуд ахборотлар) асосидатестланаётган мутахассиснинг ҳолатини ифодаловчи модель нейрон па- кетларидан фойдаланиш ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Нейрон дастурларининг амалий пакетларидан фойдаланишда асосан нейрон тўрининг архитектурасини ва ўқитиш процедурасини танлаш муҳим ҳисобланади. Нейрон тўрини ўқитиш процедурасини амалга оширишда ўқитьишни танлашни шакллантиришни ажратиб кўрсати- шимиш мумкин, чунки таклиф қилинаётган нейрон пакет- ларида созлаш ва вазн коэффициентларига тузатишлар киритиш процедураси ўқитиш босқичида расмийлашти- рилган бўлади. Нейрон тўрлари (тармоқлари) деганда инсон миясида кечадиган ассоциатив жараёнларни, оддий биологик жа- раёнларни моделлаштирувчи ҳисоблаш структуралари тушунилади. Нейрон тўрлари тақсимланган параллел тизимлар кўринишида бўлиб, ижобий ва салбий таъ- сирларни таҳлил қилиш йўли билан адаптив ўқитишга мослашган. Бундай тўрлардаги элементар ўзгартири- шларни амалга оширувчини, биологик ўхшашлик нуқтаи назаридан, суний нейрон ёки одатда нейрон деб аташади. Нейрон тўрининг структурасини танлаш билимни на- зорат қилиш масаласининг мураккаблиги ва хусусият- ларига мос равишда олиб борилади. Агар ечиладиган масала мавжуд бўлган нейрон тўрларининг бирорта- сининг конфигурациясига мос келмаса, у ҳолда бундай мураккаб масала учун нейрон тўрининг янги конфигу- рацияси синтез қилинади. Бундай ҳолатларда қуйидаги асосий қоидаларга, ҳолатларга эътиборни қаратмоқ зарур: – Тўрдаги нейронларнинг сонини кўпайиши, улар орасидаги боғланишларнинг зичлиги ва қатламлар сони- нинг ортиши билан, тўрнинг имкониятлари ортади; – Тўрнинг имкониятларини ортиши билан боғлиқ ҳолда тескари боғланишларни киритиш тўрнинг динамик турғунлиги масаласини келтириб чиқаради; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling