Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари
Download 428 Kb.
|
Индустриал иктисод реферат 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Музлашга чидамлилик .
Сув ўтказувчанлик. Қурилиш ашёлари юқори босимида сув бўлсаўзидан сув ўтказиши унинг сув ўтказувчанлиги деб аталади. Ашёнинг бу хоссаси томёпиш, сув иншоотлари ва ховузлар қуришда жуда катта аҳамиятга эга.
Сув ўтказувчанлик кўрсаткичи намунанинг 1 см2 юзасидан 1 соат давомида ўзгармас босим остида ўтган сув миқдори билан (см3) ўлчанади. Жуда зич ашёларгина, масалан, битум, шиша, пўлат, полимер ва маҳсус таркибли бетон амалда сув ўтказмайди. Музлашга чидамлилик. Ашёни сувга тўйинган ҳолатида музлатиб яна қайта эритганда унда сезиларли бузилиш аломатлари бўлмаса, яъни мустаҳкамлиги 25% дан, оғирлиги эса 5% дан кўп камаймаса бу ашё музлашга чидамли деб ҳисобланади. Ашё ғовакларидаги сув ҳарорати пасайиши билан музлайди ва ҳажми 10% гача кенгаяди ва буюмни мустахкамлиги ва чидамлиги камаяди. Ашёнинг музлашга чидамлилиги маҳсус музлатгич камераларида аниқланади. Бунинг учун синалаётган ашёдан тайёрланган намунани қуруқ ва тўла сувга шимдирилгандаги қуритилиб оғирлиги топилади, кейин музлатгич (ҳарорати -15°С бўлган) камерага қўйилади. Музлаган ашёни эритиш учун, уни нормал ҳароратдаги (20-25°С) сувга ботирилади. Ашёнинг турига қараб, музлатиш ва эритиш учун 4-6 соат вақт кетади. Намунанинг 1 марта музлатиб эритилиши бир цикл деб аталади. Серғовак ашёларнинг сув шимиш даражаси 85% дан ошмаса, уни музлашга чидамли ашё деса бўлади. Шунингдек, тузилиши зич бўлган, ҳамда ҳар томони берк ғоваклардан ташкил топган ашёларнинг музлашга чидамлилиги юқори бўлади. Музлашга чидамлилик даражасига кўра қурилиш ашёларини қуйидаги маркаларга (цикл) бўлиш мумкин: Муз 10, Муз15, Муз25, Муз35, Муз300, ва ундан кўп. Намуналарни 10, 15 ёки 300 циклгача синаб, уларни сиқилишга бўлган мустаҳкамлигини эталон намуналарга нисбатан қанчага камайганлиги аниқланади ва у музлашга чидамлилик коэффиценти - Кмуз орқали ифодаланади. Музлашга чидамли қурилиш ашёларининг Кмуз кўрсатгичи 0,75 дан кўп бўлиши керак, яъни Кмуз≥0,75. Тажрибахона шароитидаги музхоналарда синалган ашёларнинг музлашга чидамлилик кўрсатгичи уч йиллик табиий муҳит таъсирига тўғри келади. Таққослаш учун айрим қурилиш ашёларининг музлашга чидамлилик маркасини келтирамиз: деворбоп қурилиш ашёлари - Муз15, Муз35; томбоп асбестцемент - Муз30, Муз50; юк кўтарадиган конструкциялар, гидротехник иншоотлар, йўл қурилиши бетонлари - Муз50, Муз300 ва ҳ.к. Download 428 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling