Дифференциал- термик анализ (таҳлил) ДТА – усул ёрдамида иссиқли таъсирида рўй бераётган моддалараро кимёвий бирикиш ва физик ўзгаришлар ўрганилади. Тажриба бажарилаётганда бир йўла наъмунанинг оғирлигини ўзгариши дериватограф асбобидан фойдаланилади. Натижада, наъмунани иссиқликни ўзида сақлаш даражаси (ДТА), наъмуна ҳарорати (т), оғирлиги (тг) ва унинг ўзгариш тезлиги (ДТГ) аниқланади. ДТА усули билан ашёдаги экзо- ва эндотермик жараёнлар ҳам ўрганилади.
Маълумки ҳар бир қурилиш ашёси атом кристалл тўрлардан ташкил топган. Атомлар орасидаги масофа қанча кичик бўлса, ашё шунча мустаҳкам бўлади. Кристалл тўрдаги атомлараро масофани рентген нурлари тўлқинларни узунлиги билан аниқланади.
Рентгенграфик усули. Қурилиш ашёларини ташкил қилувчи моддалар ва уларнинг атомлари ҳар турлидир. Рентген нурлари эса ҳар бир атом юзасидан ҳар хил тезликда, узунликда ва оралиқдаги нурлар тарқатади.
Натижада, қурилиш ашёларининг таркибини, тузилишини, хоссаларини ва қандай бириккан ёки бирикмаган моддалардан ташкил топганлигини, уларни ўлчамлари ва фаоллигини аниқлаш мумкин.
Инфрақизил спектроскапия (ИК) усули. Моддани спектр нурларини ютиш ва қайтариш узунлиги ва нур тўлқинларини ўлчамини аниқлаб уни таркиби қандай моддалардан ташкил топганлиги аниқланади. Шунингдек, модда молекулаларини қандай боғланганлиги тўғрисида маълумоларни ушбу усул билан аниқланади.
Электрон парамагнит резонанс (ЭП) (тебраниш) усули. Қурилиш ашёларига куч берганда молекула ва атомларда кучланиш рўй беради ва улар тебранади. Бир хил тебраниб турувчи молекулаларни бошқаси таъсирида тебранишини ўзгариши ундаги электрон зарядлар кучланиши ҳам катталаштиради. Технологик жараёнда бўладиган кимёвий реакция натижасида эркин радикаллар ҳосил бўлади ва ашёни тузилиши ҳамда ўзгаришига доир кўрсатгичлар аниқланади, шунингдек бу усул билан ашёдаги парамагнит моддалар миқдорини ҳам аниқлаш мумкин.
Оптика (ёруғлик) усули. Қаттиқ ва суюқ жисмларни оптик хоссалари уларни қотиши ва қуюқланиш жараёнида ўзгаради. Оптик микроскоплар ёрдамида 0,2 мкм гача бўлган заррачаларни кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |