Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари
Download 428 Kb.
|
Индустриал иктисод реферат 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Конденсацияли
- Микротузилишга
Коагуляцияли тузилишда жисмни яхлит холатда ушлаб турувчи заррачалар ўзаро суюқ парда орқали алоқада бўлади. Шу сабабли, заррачаларни ёпиштириб турувчи куч жуда бўш, яъни улар Ван-дер-Вальс кучлари воситасида боғлаб туради.
Конденсацияли тузилишда жисмдаги заррачалар атом ва ионлар даражасида ковалент алоқалар воситасида кимёвий реакцияга киришади. Реакциянинг қанчалик кучли бўлиши, ундаги атомнинг валентлигига ва муҳитига боғлиқ. Бу ҳолда атом ва ионларни ёпиштириб турувчи куч анчагина юқори бўлади. Демак, жисм ҳам маълум миқдорда мустаҳкамликка эгадир. Кристалли тузилишда эса жисм таркибидаги қаттиқ фазалар юқори ҳароратда эриб, кейин совиган ёки тўйинган эритмадаги кристаллар кимёвий реакция натижасида ўсиб мустаҳкам яхлит жисмга айланган бўлади. Барча сунъий қурилиш ашёлари майда заррачаларнинг боғланишидан ҳосил бўлади. Демак, биз таҳлил қилаётган уч гуруҳдаги ашёлар коагуляцияли, конденсацияли ва кристалли тузилишга эга экан. Уларнинг қайси гуруҳга таалуқли эканлиги билан қурилиш ашёларининг хоссалари тўғрисида фикр юритиш мумкин. Маълумки, ҳар бир гуруҳга тегишли ашёларнинг ғоваклиги ҳар хилдир. Айрим ҳолларда микротузилишли жисмларда ўзаро туташ ва ҳар томонлама берк ғоваклар ҳамда найчалар миқдори катта ҳажмни ташкил этади. Бундай ғовакларнинг келиб чиқиши ашёни тайёрлашдаги технологик жараёнларга, боғловчи моддаларнинг турига ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларига боғлиқ. Микротузилишга хос ашёлардаги ғоваклар уларнинг киришиши натижасида пайдо бўлади. Ғоваклар ўлчами 1-2·10-7 см. дан ошмайди. Оддий кўз билан қараганда кўринмайди. Ўзаро туташ очиқ найчалардаги эркин сув буғлангандан кейин, 50000·10-7 см. гача ўлчамдаги ғоваклар ҳосил қилади. Булардан ташқари, ашё тузилишида 50-100 мк дан 2-5 мм гача ўлчамдаги йирик ғоваклар ҳам юзага келади. Боғловчи моддалар таркибида сув миқдори кўп бўлса, ашё таркиби нотўғри ҳисобланганда ёки бошқа сабаблар натижасида йирик ғоваклар ҳосил бўлади. Ашёлардаги ғоваклар, найчалар ва бошқа нуқсонлар оддий кўз билан кўринса макротузилиш дейилади. Сунъий қурилиш ашёларидаги йирик ғоваклар, бўшлиқлар ёки дарзлар тўлдиргичлар ўзаро ноўрин жойлашганида ҳамда яхши майдаланмаган қум ёки минерал кукуни ишлатилганда кўзга кўринади. Агар тўлдиргич доналари ўзаро юпқа боғловчи модда пардаси билан ёпишиб «тегиб турувчи» тузилишли, доналар орасидаги боғловчи модданинг катта қатлами орқали ёпишган бўлса, унга «порфирли» макротузилиш деб аталади. Ашёнинг юзаси силлиқланса, унинг тузилиши кўринади ва у орқали заррачаларнинг ўзаро қандай жойлашганлигини билиш мумкин. Заррачалар ва йирик доналарнинг жойлашиш коэффициенти бу - доналар орасидаги масофанинг улар диаметрига бўлган нисбатидир (2.1-расм). Download 428 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling