Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари


Download 428 Kb.
bet4/19
Sana21.03.2023
Hajmi428 Kb.
#1285504
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Индустриал иктисод реферат 1

Пластик ашёлар - куч, ҳарорат ёки сув таъсирида қайта ишлаш хусусиятига эга бўлган ашёлар (гил, битум, мис, қўрғошин ва ҳ.к.).
Эластик ашёлар - унга таъсир этаётган куч олингандан сўнг ўз шаклига қайтадиган ашёлар (резина, пўлат ва ёғоч).
Мўрт ашёлар - куч таъсир этганда ўлчами ва шаклини ўзгартирмай синиш (бузилиш) хоссасига эга бўлган ашёлар (шиша, чўяннинг айрим турлари, ғишт ва ҳ.к.).
Мустаҳкам (гранит, темир, ёғоч) ва мустағкамлиги жуда паст (чиғаноқ тош, сомон, ҳом ғишт) ашёлар.
Қаттиқ (чўян, гранит) ва юмшоқ (ёғоч, битум) ашёлар.
Сув, кислота, ишқор, иссиқ-совуқ ҳамда физик-кимёвий жараён таъсирига чидамли (клинкер, пластмассалар) ва чидамсиз (ҳом ғишт) ашёлар.
Муҳофазаловчи ашёлар - иссиқликни кам ўтказадиган (минерал пахта, жун, ғовакли асбест буюмлар), товуш ютувчи (пемза, қатламли шиша-пахта, фибролит), сувга чидамли (битум, рубероид, толь) ва электрдан муҳофазаловчи (резина, чинни, мармар) хоссаларга эга бўлган ашёлар.
Рангли сунъий қурилиш конгломератлар таснифи умумий назарияларни ўз ичига олади. Янги боғловчи моддалар ва рангли тўлдиргичлар яратилса ёки ҳозирги рангли пардозбоп ашёлар таркиби, ишлаб чиқариш технологиялари такомиллаштирилса, ҳамда янги тузилишлар ихтиро этилса, физика ва кимёвий(СҚК -сунъий қурилиш композиция) назариялари асосида ўрганилади.
Қурилиш ашёларининг умумлашган сифат кўрсаткичларини аниқлашнинг энг муҳим вазифаларидан бири ишлатилаётган қурилиш ашёларининг ҳар хил муҳитда чидамлилигини оширишдан иборатдир. Айниқса, кимё саноати ва ер ости иншоотларининг зарарли-ишқор, кислота эритмалари ва тузлар таъсирида узоқ (кўп) йиллар мобайнида сифат кўрсаткичларининг сақланишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бундай шароитда қурилиш ашёларининг ички микротузилишидаги бузилиши, боғловчи ашёларда модда алмашинувининг тезлашиши, уларнинг физик ва механик хоссаларининг пасайишига олиб келади.
Ҳар хил моддалардан ташкил топган гидроган системасидаги заррачалар-аро боғловчи кучни уларнинг ички тузилишида рўй бераётган физикавий ва кимёвий жараёнлар қурилиш ашёларининг чидамлилигини камайтиради. Бундан ташқари қурилиш буюмлари ёки контрукцияларни тайёрлашда технологик жараённинг бузилиши, улар таркибини ҳисоблашда йўл қўйиладиган хатолар ва бошқа омиллар ҳам ашёнинг ички тузилишининг мустаҳкамлигини камайтиради. Умуман олганда бундай жараёнлар ўта мураккаб бўлиб, улар моддаларда физик-кимёвий реакциялар натижасида рўй беради. Қурилиш ашёларининг хоссаларининг ўзгаришига сабабчи бўлаётган ягона физик-кимёвий реакциялар қандай моддалар орасида бўлаётганлигини микрокалориметр усули билан юқори аниқликда тажрибахоналарда аниқлаш мумкин.
Маълумки, микрокалориметрия усуллари ёрдамида аниқланган миқдорий кўрсатгичлар асосан ашё таркибидаги ҳар модданинг реакцияга киришишида ҳосил бўладиган иссиқлик манбаи, унинг қуввати ва иссиқлик ютувчанлик қобилиятига асосланган. Физик-кимёвий реакция жараёнида ҳар бир модданинг термодинамик холати ҳар хил бўлади. Масалан, цемент заррачаси сув билан намланганда эркин энергия ўзгаради. Бунда цементнинг солиштирма юзаси қанчалик катта бўлса, заррачалараро туташ нуқталар шунча кўп бўлади. Натижада қотаётган цемент тошининг мустаҳкамлиги шунчалик юқори бўлади.
Микрокалометрия усуллари ёрдамида заррачаларни намланиш энергиясини тажрибахонада аниқлаганда унинг миқдор кўрсатгичининг ошиши ёки камаяши ашё таркибида модда зарраларининг туташ нуқталарида термокимёвий реакция кетаётганини билиш мумкин. Демек, қурилиш ашёларининг қотиши ундаги физик-кимёвий бирикиш жараёнининг бошланиши ёки бузилишидан дарак беради. Анорганик моддаларнинг қотиши аниқ қонуниятга асосланган тўғри маълумот берадиган асбоблар ёрдамида аниқлаш усуллари илмий ишларда ва амалиётда астасекин қўлланилмоқда. Микрокалометрия тажриба усуллари асосланган термокимё ва термокинетика йўналишидаги илмий изланишлар ёрдамида қурилиш ашёларидаги деструктив (бузилиш) жараёнининг бошланиши тўғрисида ҳам башорат қилиш мумкин, шунингдек ҳар хил физик-кимёвий хоссаларга эга бўлган гетероген системага оид моддалараро реакциянинг бир меъёрда қотиши ва умумман олганда қурилиш ашёларининг чидамлилигини таъминловчи барча сифат кўрсаткичларни аниқлаш мумкин бўлади.
Қурилиш ашёларини олишда моддалараро кимёвий реакция иссиқлик ажратиш жараёнида рўй беради. Ушбу жараённи термокимё ва термокинетик (иссиқлик ажралиши) усуллар билан ўрганилиб, олинган кўрсаткичлар микрокалометрия асосини ташкил этади.
Қурилиш ашёлари сифатини макротузилиш даражасида илмий томондан асослаб миқдорий кўрсатгичлар орқали ифодалаш усулларига эса квалиметрия (лотинча gualis - сифати қанақа ва грекча metreo - ўлчайман) деб аталади. Бошқача қилиб айтганда, квалиметрия – қурилиш ашёларининг умумлашган сифатини аниқлаш усуллари ва миқдор кўрсатгичлар йиғиндисини ифодаловчи илмий йўналишни тушунмоқ керак. Қурилиш ашёларининг квалиметриясини аниқлаш деганда уларнинг қайси турини ишлаб чиқариш ва қайерда ишлатилишига қараб асосий сифат кўрсатгичини ифодаловчи хоссаларини тажрибахонада аниқлаш тушунилади. Шулар ичида энг зарур оптимал хоссаларини синаш усуллари билан қурилиш ашёларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи хоссаларнини давлат стандартларига мослигини аниқлаб, кейин унинг квалиметрияси кўрсатилади. Масалан, тавсия этиладиган қурилиш ашёси билан сув ҳавзаси ёки ховуз деворлврини қоплаш керак бўлса, унинг асосий сифат кўрсатгичи сувни ўтказмаслик хоссасига тегишли синаш ишларини тушунмоқ керак.
Қурилиш ашёларининг квалиметриясини аниқлашда турли математик усуллар ҳам ишлатилади. Жумладан, оптимал бошқарув назарияси, текис ва нотекис ҳамда динамик режалаштириш каби ҳисоблаш усуллари кенг қўлланилмоқда.
Маҳсулот сифати физик, механик ва деформатик хоссаларни миқдорий кўрсаткичлар орқали баҳолаш усуллари саноатнинг кўпгина йўналишларида қўлланилади. Иншоотларнинг квалиметриясини таҳлил қилиш учун қурилиш жараёнини тегишли қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари ҳамда ишлатилаётган ашёларнинг сифатли эканлигини ўрганиб аттестация қилиш ва уларни баҳолаш керак бўлади.
Илмий-тадқиқот ишларида квалиметрия усулини қўллаш кенгаймоқда ва такомиллашмоқда. Квалиметрия усули билан қурилиш ашёлари ва конструкцияларини баҳолаганда объектнинг комплекс талабларига жавоб беришини аниқ кўрсаткичлар орқали ифодаоаш мумкин бўлади. Бундай кўрсаткичлар қурувчи ва лойиҳаловчиларнинг кундалик амалий ишларида қандай қурилиш ашёларини, конструкцияларини деворбоп буюмларни, ҳамда пардозбоп ашёларни танлашда катта аҳамиятган эга. Қурилиш ашёларининг хоссалари орасида умумийликни бир қонуниятга бўй сунишини проф. И.А.Рыбьев илмий томондан асослади ва уни “устун назарияси” деб атади. Масалан, ашё тузилишининг зичлиги қанчалик ошса, унинг квалиметрия кўрсаткичлари юқори бўлади ёки ғоваклиги, сув шимувчанлиги, газ ёки сув ўтказувчанлиги камаяди. Шундай мисоллар билан ашёнинг биттагина хоссаси орқали бошқа хоссаларининг сифат кўрсаткичлари квалиметрияси тўғрисида тушунчага эга бўлиш мумкин. Албатта, бундай усул билан ашёнинг сифатига назарий томондан аниқ баҳо бериб бўлмайди. Масалан, мустаҳкамлиги бир хил кўрсаткичга эга бўлган полимер ашёларнинг зичлиги билан темирнинг зичлиги бир-биридан кескин фарқ қилади. Демак, ашёларнинг зичлиги ошиши ҳамма вақт ҳам уларнинг мустаҳкамлигини оширади дегани эмас. Бундай ҳолда ашёнинг таркибий қисмидаги минерал моддаларнинг келиб чиқиши ва уларнинг хоссаларини ўрганиб таҳлил қилиш керак. Қурилиш ашёларининг ҳар бир хоссасининг ошиши орқали уларнинг барча хоссалари тўғрисида фикрлаш мумкинлигини 2.3-расмдаги квалиметрия кўрсаткичларини ифодалаб, қурилиш ашёларини умумлашган сифати – квалиметриясини билиш мумкин.
Қурилиш ашёларини бино ёки иншоотнинг қайси қисмида ишлатилиши, қандай зарарли моддалар ёки муҳит таъсирида бўлишлигига қараб ҳар томонлама давлат стандартлари бўйича текширилган сифатли ашёлар тавсия этилади. Масалан, сув хўжалиги қурилишларида ишлатиладиган ашёнинг мустаҳкамлик маркаси ва сув ўтказмаслик хоссалари чуқур ўрганилган бўлиши керак ёки полни қоплашда қўлланиладиган ашёни ишқаланишга ва сувга чидамлилик хоссалари унинг асосий сифатини ифодалаши зарур.
Қурилиш ашё, буюм ва конструкцияларнинг микрокалориметрия ва квалиметрия сифат кўрсаткичи қуйидагиларга боғлиқ:
-ҳом ашёнинг кимёвий таркиби, унинг физик ва механик хоссаларига;
-ҳом ашёни қайта ишлаш технологияси стандарт талабларига тўла риоя қилинганлигига;
-ашёни ишлаб чиқариш технологияларининг ҳар бир жараён сифати ва стандарт талабларини тўла қондирилишига;
-ниҳоят тайёр қурилиш ашёси, буюм ва конструкция бино ва иншоотларнинг қайси қисмида ишлатилишига қараб унинг квалиметрия кўрсаткичи аниқ ва юқори бўлишлигига;
-боғловчи модда – цементни солиштирма юзаси (см2/г) ни унинг қотиш жараёни ва чидамлилигига таъсири;
-цементни куйдириш жараёнида ҳослил бўладиган фаол кремний миқдорини физик-кимё усуллари билан модда алмашув кўрсаткичини аниқлаш;
- қоришма ёки бетон таркибидаги намланувчан сирти фаол модданинг фаоллик кўрсаткичини аниқлаш.

Download 428 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling