Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари
Download 428 Kb.
|
Индустриал иктисод реферат 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари
- Кимёвий усул
- Электрокимё
- Термоаналитик
Коллоид эритма - заррачалар кристалланмайдиган, сувда крахмал, елим сингари қуюқ эритма ҳосил қиладиган ўта кичик заррачалардан иборат (2·10-7 м гача) тизим. Коллоид эритманинг ўзига хос хусусияти ундаги заррачаларнинг суюқлик молекулалари билан кимёвий реакцияга киришишидир.
Суспензия таркибидаги заррачалар коллоид эритмаларидагига нисбатан йирикроқ бўлади. Майдаланган заррачалар эримайди, балки қаттиқ кристалл ҳолда суюқликда эркин сузиб юради ва шу модданинг суви деб аталади. Масалан, битумли сув, цементли сув. Агар заррачалар миқдори кўпайиб кетса, у бўтқага ёки қоришмага айланади. Суспензиядаги қаттиқ моддалар солиштирма оғирлигига қараб суюқлик тагига чўкади. Агар суспензия жуда суюқ бўлса, заррачаларнинг чўкиш тезлиги ортади ва бу жараён седиментация дейилади. Силикатлар, алюмосиликатлар, фосфатлар каби қаттиқ моддаларни юқори ҳароратдақиздирганда эриб, суюқ ҳолатга айланади ва ундаги молекулалар таркибий қисмларга бўлинади. Қаттиқ модда бошқа молекулалар билан юқори ҳароратда кимёвий реакцияга киришиб, янги фазагаўтади. Натижада, ўзаро бириккан кристалланиш хусусиятига эга бўлган эритма, ҳарорат пасайиши билан молекулалари бир тартибда жойлашган чидамли қаттиқ жисмга айланади, яъни қотишнинг иккинчи босқичи - конденсация даври бошланади. Бунда микрозаррача макро ўлчамгача бўлган тартибли тузилишга эга бўлади ва уларда ўзаро эркин ҳолатдаги кучланиш камаяди. Қурилиш ашёлари ва буюмларининг ҳоссаларини табиатан уч асосий гуруҳга бўлиш мумкин – физик, механик ва кимёвий. Маҳсулотларнинг сифатини баҳолашда, унинг ички тузилишининг хоссалари билан боғлиқ қонуниятларни ўрганишда, илмий текшириш ишларида юқоридаги уч гуруҳга тегишли хоссалар тажрибахоналарда аниқланади. Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Бундай усуллар билан қурилиш ашёларининг кимёвий ва физик хоссалари илмий томондан тажриба қилиш, қурувчи ва архитектор мутахассислар учун ўқув дастурда кўрсатилмаган. Аммо, бундай усулларни асл моҳиятини келажак магистр ва менежерлар билиши зарур. Кимёвий усул - қурилиш ашёлари таркибидаги кремний оксидлари, алюмин, темир, магний, калций ва шу сингари фаол моддалар миқдори аниқланади. Қурилиш ашёларини (цемент, бетон, қоришмалар, битум, ҳар турли бўтқалар) олишда уларни суюқликдан қуюқликка ва қаттиқ ҳолатга ўтиш жараёнини, яъни коагуляция тузилишда коагуляция-криссталл ва кристаллга айланиши пластометрия усулида тажриба қилиб аниқланади. Оқувчан моддаларни (битум, цемент суви, смола, лок-бўёқлар ва ҳ.к.) суюқлик даражаси вискозометрия усуллари билан топилади. Электрокимё усули - ашё таркибидаги моддаларни ўзаро кимёвий бирикишидан улар ўртасида электрофизик ва электрокимё жараён кўрсаткичлари таҳлили қилинади. Темир-бетон конструкциялардаги арматурани занглаши, эритмаларни РН кўрсатгичларини аниқлашда потенциометр усули қўлланилади. Ушбу усул эритмага ботирилган электродлар орасида кучланиш фарқини ўлчаб аниқлашга асосланган. Термоаналитик усул ёрдамида қурилиш ашёларини тайёрлашда ёки ишлатишда ундаги физик-кимёвий жараёнлар давом этаверади. Натижада кичик иссиқлик энергиялари пайдо бўлади (экзотермик) ёки иссиқликни ўзига ютади (эндотермик) яна моддалар аро бузилиш, кристалларни парчаланиши рўй беради. Ушбу физик жараён термоаналитик усул ёрдамида ўрганилади. Download 428 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling