Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари


Қурилиш ашёларининг механик хоссалари


Download 428 Kb.
bet15/19
Sana21.03.2023
Hajmi428 Kb.
#1285504
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Индустриал иктисод реферат 1

Қурилиш ашёларининг механик хоссалари


Ашёларнинг механик хоссалари деганда, ташқи куч таъсирида уларнинг эгилишга, букилишга, сиқилишга бўлган қаршилигини тушунмоқ лозим. Бунга мустаҳкамлиги (сиқилишга, чўзилишга, эгилишга, ишқаланишга, зарбга, буралишга ва ҳ.к.), қаттиқлиги, деформацияланиши, мўртлиги, юмшоқлиги, оқувчанлиги, силжиши, киришиши ва ҳоказолар киради.
Маълумки, барча қурилиш ашёлари ва конструкциялари ташқи табиий ва сунъий куч таъсирида бўлади. Натижада, ашё ёки буюм танасида эзилиш, букилиш, ишқаланиш, эгилиш ва сиқилиш кучланишлари ҳосил бўлади.
Қурилиш ашёларининг механик хоссалари шартли равишда деформатив ва мустаҳкамлик хоссаларига ажратилади. Деформатив хоссаларга - қайишқоқлик, пластиклик, нисбий деформация ва ҳ.к. киради. Мустаҳкамлик хоссаларига ашёнинг сиқилишдаги, эгилишдаги ва чўзилишдаги мустаҳкамлиги, зарбга ва ишқаланишга қаршилиги киради.
Ашёга таъсир қилаётган куч олингандан кейин тезда, ўз шаклига қайтиши ашёнинг эластиклиги дейилади. Эластиклик деформацияси таъсир қилаётган кучлар олингандан кейин йўқолгани учун уни қайтувчи деформация деб ҳам айтилади.
Пластиклик. Ашёнинг куч таъсирида ўз шаклини ўзгартириш ва куч олинганда ўз шаклига қайтмаслиги пластик деформация дейилади.
Қисқа муддатда қолдиқ деформациясини ҳосил қилувчи кучлардан кичик бўлган кучлар таъсирида, узоқ вақт давомида пластиклик деформациясининг ошиб бориши силжиш дейилади.
Бошланғич деформация ўзгармай қолган ҳолда ашё кучланишининг ўз-ўзидан камайиши релаксация деб аталади.
Бунда кучланиш бошланғич деформациянинг табиатини, яъни пластикликдан эластикликка ўз шаклини сақлаган ҳолда ўзгартиради. Кучланишнинг йўқолиш ҳолати, ашёнинг ички тузилишидаги молекулаларнинг ҳаракати туфайли содир бўлиши мумкин.
Мўртлик. Ашёнинг куч таъсирида сезиларли деформацияланмасдан бузилиб кетишига унинг мўртлиги дейилади.
Мўрт ашёларнинг сиқилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамликлари орасида катта (10-15 баробар) фарқбўлади. Қурилиш ашёларининг бузилиш табиати ҳарорат, намлик ва кучнинг қўйилиш тезлигига боғлиқ. Намуна сиқилишга ёки эгилишга синалганда ундаги кучланиш билан нисбий деформация орасидаги боғланишни ашёларнинг механик хоссаларини «деформация диаграммаси» орқали ифодалаш мумкин.

Download 428 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling