Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари
Адгезия. Қурилиш ашёларининг муҳим кимёвий хоссаларидан бири, майда, кукун заррачаларини ашёлар юзасига ёпишишини ифодаловчи адгезион
Download 428 Kb.
|
Индустриал иктисод реферат 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эстетик хоссалар .
Адгезия. Қурилиш ашёларининг муҳим кимёвий хоссаларидан бири, майда, кукун заррачаларини ашёлар юзасига ёпишишини ифодаловчи адгезион мустаҳкамлигидир. «Адгезия» лотинча сўз бўлиб, ёпишиш деган маънони англатади. Атомлар ўлчамидаги майда заррачалар ўзаро бир-бирига тортиш кучи воситасида ҳар хил таркибдаги моддалар сиртига ёпишади ва моддани фаоллаштиради. Агар лойқа суюқликдаги нодир заррачаларни йиғиш керак бўлса, унга маҳсус адсорбентлар қўшилади ва улар керакли зарралар сиртига ёпишиб суюқлик остига чўкади, кейин қуйқани қайта ишлаб нодир заррачалар ажратилади. Адгезия билан ашёларни ўзаро маҳкам ёпиштириш ёки икки туташ юзаларни умуман ёпишмайдиган қилиш мумкин. Адгезияни топиш учун ёпиштирилган намунанинг бир ўлчам бирликдаги юзасини ажратишга кетган кучни аниқлаш кифоя. Ушбу кўрсаткич темирларни пайвандлашда, ёпиштиришда, девор юзасини безаш учун ашёлар танлашда (эмал, лок-бўёқлар ва ҳ.к.) катта аҳамиятга эга.
Эстетик хоссалар. Архитектура шаклларининг инсон онгига эмоционал таъсири пардозбоп ашёнинг эстетик хоссалари билан боғлиқ. Пардозбоп ашёнинг эстетик хоссаларига, унинг ранги, шакли,фактураси, текстураси ва бадиийлиги киради. Бу хоссалар бино ваиншоотларнинг фасади, умумий кўркамлилигини оширишда катта аҳамиятга эга. Ранг кўринишни сезиш ва ҳис қилиш туйғулари орқали ашё ёки бинонинг эстетик ҳолатига баҳо берилади. Биз кузатаётган ҳар қандай жисмда ранг бўлиб, уни кўриб идрок қиламиз. Фактура – бу ашёнинг бўртма нақши ва ялтироқлигини ифодаловчи кўриниш юзасининг тузилиши. У кўриниши бўйича - силлиқ, ғадир-будир (0,5 см гача) ва бўртма нақшли (0,5 см дан кўп) турларга, ҳамда ялтироқлиги бўйича ялтироқ ва хира қўринишли турларга бўлинади. Фактура ҳам рангга ўхшаб кўриш усули билан аниқланади. Фактурани кўриниши ва сифати бўйича баҳолаш уни қанча масофадан кузатилишига боғлиқ. Фактура танланаётганда ашёнинг рангги ҳам ҳисобга олинади. Фактура ёрқин юзаларда яхши кўринади. Бўрма нақшли фактура силлиқ фактурага нисбатан хонанинг ҳажмий кўринишини кичрайтиради. Замонавий архитектор ва дизайнерлар ялтироқ бўлмаган хира фактураларни ишлатишни хуш кўради. Чунки, ялтироқ фактуралар интерьер кўринишини бузиб кўрсатиши мумкин. Расм – бу ашёнинг юзасидаги турли шакл, ўлчам, рангларнинг жойлашуви ва уйғунлиги. Бу кўриниш табиий ҳолда бўлса улар текстура деб аталади (масалан ёғоч ёки табиий тош текстураси). Расмлар функционал аналогни эслатувчи (масалан, ўсимлик орнаменти), геометрик аниқ ва суст кўринишли, йирик ёки майда масштабли турларга бўлинади. Расм ҳам бошқа эстетик хоссаларга ўхшаб бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи пардознинг ўзига хослигига таъсир кўрсатади. Текстура - бу ёғоч, табиий тош ва бошқа ашёлар юзасидаги табиий бадиийлик тасвири. Пардозбоп қурилиш ашёларининг тасвири эталон намуналар билан солиштириб аниқланади. Бунда уларнинг ўлчамлари ва рангларининг кескин фарқ қилиши катта аҳамиятга эга. Тасвир қора рангга нисбатан оч рангларда равшан кўринади. Пардозбоп қурилиш ашёларининг эстетик хоссалари бино ва иншоотларга архитектура шаклини беришда муҳим ўрин тутади. Табиий қурилиш ашёлари билан бир қаторда сунъий пардозбоп қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш жараёнида, уларга архитектура шаклини бериш билан эстетик хусусиятини яхшилаш мумкин. Ҳозирги кунда турли тасвир ва рангларни бетон, пластмасса ва бошқа ашёларга бериш ривожланиб бормоқда. Download 428 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling