Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари


Download 428 Kb.
bet8/19
Sana21.03.2023
Hajmi428 Kb.
#1285504
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
Индустриал иктисод реферат 1

Электрон микроскоп билан бир тўп электронларни кичик тўлқинли нур ёрдамида, ўлчами 10-6 мм гача бўлган заррачалар ҳолатини ўрганиш мумкин. Замонавий электрон микроскоп ўлчами
(3-5) 10-10 м гача бўлган микрозаррачани 300000 марта катталаштириб кўрсатади.
Қурилиш ашёларининг физик хоссалари
Маҳсулотларнинг сифатини баҳолашда, унинг ички тузилиши хоссалари билан боғлиқ қонуниятини ўрганишга доир илмий текшириш ишлари маҳсус тажрибахоналарда аниқланади.
Ашёларнинг физик хоссаларига қуйидагилар киради: ашёнинг ҳақиқий ва ўртача зичлиги, ғоваклиги, бўшлиғи; нам ютувчанлиги, сув шимувчанлиги, буғ ва газ ўтказувчанлиги; иссиққа, юқори ҳароратга, алангага, совуққа ва радиацияга чидамлилиги, ток ўтказувчанлиги, товуш ютувчанлиги, товушдан муҳофазалаш ва ҳ.к.
Пардозбоп ашёлар тажрибахона шароитида чидамлиликка, деформацияланишга, ишқаланишга ва иссиққа бардошлиликга, ҳамда бошқа хоссаларга синаб кўрилади. Қурилиш ашёлари ва буюмларнинг хоссаларини ўрганишда асосий ўлчам бирликлари тўғрисида мукаммал тасаввурга эга бўлмоқ керак. Ашёларнинг узунлиги, эни, қалинлиги ва бўйи, мм, см ҳамда метрда ифодаланади. Юза майдони, ашёнинг ёки буюмнинг кесими, см2 ва м2 да; ҳажми – см3, литр, м3; оғирлиги, г, кг ва тонна билан ифодаланади. Дарсликдаги барча ўлчам бирликлари Ҳалқаро ўлчам тизими (СИ) ва стандартлар талабларига мосдир.
Зичлик. Ашё зичлиги унинг табиий ва ғоваксиз ҳолатдаги ҳажм бирликлар нисбати, унинг ўртача зичлигини (ρ) ифодалайди:
Ғовак ва сочилувчан ашёларда ρ<1, зич ашёларда эса ρ=1 га тенг бўлади.
Ашё зичлиги орқали бино деворларининг иссиқликни сақлаш қобилиятини, хажмига кўра оғирлиги каби кўрсаткичларни билиш зарур.
Ғоваклик. Ашёдаги майда бўшлиқлар ғоваклар деб аталади. Ғоваклар ҳаво, газ ёки сув билан тўйинган бўлади. Ашёдаги ғоваклар ҳажмини, унинг тўла ҳажмига бўлган нисбати унинг ғоваклилигини (F, %) ифодалайди:
F0=(1–ρо/ρ)·100%
бунда: F0 - ғоваклик, %; 𝛒о - ўртача зичлик, г/см3 ёки кг/м3; ρ-ҳажмий зичлик, г/см3 ёки кг/м3.
Ғоваклик ва зичлик ашёнинг асосий хоссаларини ифодаловчи кўрсаткичлардир. Бу кўрсаткичлар орқали ашёнинг мустаҳкамлиги, намланувчанлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги, музлашга чидамлилиги ва бошқа хоссалари тўғрисида фикр юритиш мумкин. Ашёдаги ғоваклар ўлчами 1-2 мм дан катта бўлса, у ҳолда улар бўшлиқ деб аталади.
Айрим қурилиш ашёларининг ғоваклилиги қуйидаги 2.1-жадвалда ёритилган.
Ғоваклилига кўра ашёлар кам ғовакли F<30%, ўртача F=30-50% вa кўп ғовакли F>50% гуруҳларга бўлинади.
Ашёга тўла шимдирилган сув ҳажмининг ундаги ғоваклар ҳажмига нисбати шимилиш коэффициенти деб аталади. Ашёларнинг сув шимувчанлигини аниқлаш учун уларнинг қуруқ ва тўла сув шимдирилган ҳолатдаги оғирлик фарқини билиш кифоя.
2.1-жадвал. Айрим қурилиш ашёларининг ғоваклилиги





Download 428 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling