Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари


Download 428 Kb.
bet10/19
Sana21.03.2023
Hajmi428 Kb.
#1285504
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
Индустриал иктисод реферат 1

Сувга чидамлилик. Ашёга муттасил ёки вақти-вақти билан сув таъсир этганда, унинг техник хусусиятлари ўзгармаса, бу ашё сувга чидамли деб аталади. Айрим ашёлар, масалан, ҳом ғишт намланса, мустаҳкамлиги камаяди ва ўз шаклини ўзгартиради. Оддий гипсдан тайёрланган буюмларга ҳам сув таъсир этса, уларнинг мустаҳкамлиги камаяди.
Ашё ғовакларининг юзаси газ ва сув молекулаларини адсорбция (молекулаларни юзага ботиб кириши) қилади ва намланади. Намланиш ашёнинг табиий таркибига ва унинг тузилишига боғлиқ. Агар ашё, табиатан ўзига сув молекулаларини фаол суръатда ютса - уни гидрофил (намланувчан) ёки сув молекулаларини ўзидан қочирса - гидрофоб (намланмайдиган) деб аталади. Ашёларни, айниқса майдаланган хилларини намланмайдиган ҳолатда сақлаш керак. Акс ҳолда унинг намланиши натижасида кукун боғловчи моддаларнинг хоссалари ёмонлашади.
Намлик. Ашёнинг намлиги унинг ғовакларидаги сув миқдори билан ўлчанади. Ашёнинг нам ва қуруқҳолатидаги оғирликлари орасидаги фарқни 100 га кўпайтирсак, унинг намлик даражасини (%) аниқлаган бўламиз. Ашёларнинг намлиги ортиши билан боғловчи модда заррачалари орасидаги ёпишиш кучи сусаяди, бинобарин, унинг мустаҳкамлиги камаяди.
Ашёнинг сувга шимдирилган ёки 100% нам ҳолатидаги мустаҳкамлигининг (Rшим) қуритилган ҳолатидаги мустаҳкамлигига (Rқур) нисбати юмшаш коэффициенти (Кюм) деб аталади, яъни Кюм=Rшим/Rқур. Бу коэффициент 0-1 оралиғида ўзгаради.
Кюм=Rшим/Rқур
Ашёнинг юмшаш коэффициенти 0,8 дан ортиқ бўлса, сув ва намга чидамли, ундан кам бўлса, чидамсиз деб юритилади.
Намга чидамлилик деганда қурилиш ашёларининг вақти-вақти билан нам таъсирида бузилишига нисбатан қаршилигини тушунмоқ зарур. Нам таъсирида бузилиш жараёни бошланган намунанинг сиқилишдаги мустаҳкамлигини Rнсиқ эталон намунанинг мустаҳкамлигига бўлган нисбати ашёнинг намга чидамлилик кўрсатгичини билдиради.
Намга чидамлилиги бўйича қурилиш ашёлари қуйидаги кўрсатгичларга эга бўлиши керак. Агар Кнчид=0,8-1 бўлса, намга чидамли, 0,8>Кнчид>0,65 бўлса намга чидамлилиги ўртача, Кнчид<0,65 бўлса, намга чидамсиз қурилиш ашёлари деб аталади.
Ҳом ғишт ёки шу сингари лойли қурилиш ашёларинингсув ва нам таъсирида юмшаш коэффициенти Кюм=0 га тенг. Бошқаларники эса (шиша, битум, пўлат, чинни) Кюм=1 га тенг. Нам ва сув таъсирида бўладиган қурилиш ашёлари ва иншоотларнинг (гидротехника, йўл қурилиши, пойдеворлар, ховузлар ва ҳ.к.) юмшаш коэффициенти 0,8 дан кам бўлмаслиги керак.

Download 428 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling