Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари


Download 428 Kb.
bet12/19
Sana21.03.2023
Hajmi428 Kb.
#1285504
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
Индустриал иктисод реферат 1

Иссиқлик ўтказувчанлик. Ашёнинг бир юзаси (сирти) иссиқ, иккинчи юзаси совуқ бўлса, ундан иссиқ оқим ўтабошлайди. Унинг иссиқликни ўтказишига қараб иссиқлик ўтказувчанлик даражаси топилади. Ашёнинг бу хусусияти иссиқлик ўтказувчанлик коэффиценти ( ) орқали ифодаланади.
Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ҳароратлар фарқи (t1-t2) 1°С га, қалинлиги 1м, юзаси 1 м2 га тенг бўлган намунанинг бир юзасидан иккинчи юзасига ўтган иссиқлик миқдорига тенг. Ашёнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти – λ тажрибахонада аниқланади. Иссиқлик ўтказувчанлик, аввало ашёнинг тузилишига боғлиқ.
Масалан, органик зич ашёлар (полимерлар ва битумлар) учун λ=0,25-0,35 га, анорганик ашёлар учун эса λ=5,0 Вт/(м∙°С) гача бўлиши мумкин.
Ҳавонинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ниҳоятда кам бўлганлиги учун (λ=0,02), бу кўрсаткич доимо ашёнинг ғоваклилигига боғлиқ бўлади. Ашё қанча серғовак бўлса, унинг зичлиги шунча кам бўлади. Бинобарин, ғоваклар ҳаво билан тўлганда унинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти камаяди.
2.2-жадвал. Баъзи ашёларнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффиценти

Ашёлар

Ўртача зичлиги, кг/м3

Иссиқлик ўтказувчанлик коэффиценти, Вт/(м°C)

Оддий лойғишт

1800

0,70

Ичи ковак лойғишт

1200

0,40

Оғир бетон

1800-2500

1,10-1,33

Енгил бетон

300-1800

1,10-0,07

Қарағай

600

0,15 (толасига кўндаланг)

Минерал пахта

200-400

0,05-0,08

Ёғоч толали плита

300

0,08-0,50

Ҳаво

0,00129

0,02

Ғовак пластмасса

20

0,035

Қурилиш ашёлари иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентига кўра қуйидаги синфларга бўлинади: А-λ=0,08 гача; Б-λ=0,8-0,12; В-λ=0,12-0,2 ва Г-λ=0,2-0,24. Иссиқликни сақловчи конструкциялар ва конструкцияларбоп ашёлар учун λ>0,21 Вt/(м∙°С).
Ташқи деворларни қуришда, томбоп ва қаватлараро плиталарни тайёрлашда, иссиққувурларни муҳофаза қилишда ишлатиладиган ашёлар илмий асосда танланса, республикамиз коммунал хўжалиги соҳасида энг қимматли энергия манбаини тежаган бўламиз. Ашёнинг ғоваклари сувга тўлиши билан унинг иссиқлик ўтказувчанлиги ортади. Чунки ҳавоникига нисбатан 25 марта кўп.
Баъзи қурилиш ашёларининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 2.2-жадвалда келтирилган.

Download 428 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling