Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари


Download 428 Kb.
bet13/19
Sana21.03.2023
Hajmi428 Kb.
#1285504
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
Индустриал иктисод реферат 1

Газ ўтказувчанлик. Бинонинг ички ва ташіи томонларида босимлар фарқи бўлганлиги сабабли, деворлар ва қаватлараро плиталардан ҳаво ўтади. Ашёнинг ҳаво ёки газни ўтказиш хусусияти унинг газ ўтказувчанлик коэффициенти билан белгиланади.
Газ ўтказувчанлик коэффициенти µ—деворнинг қалинлиги а=1 м, юзаси S=1 м2 ва унинг икки томонидаги босимлар фарқи (Р1-Р2)=1 атм симоб устунига тенг бўлган ҳолда τ=1 соат давомида ўтказган газ миқдори билан ўлчанади. Баъзи ашёларнинг газ ўтказувчанлик коэффициенти қуйидаги 2.3-жадвалда келтирилган.
2.3-жадвал

Ашёлар

Газ ўтказувчанлик коэффициэнти-µ

Оддий гил ғишт
Ёғоч (толасига кўндаланг ҳолатда)
Зич бетон
Фибролит

0,49 10-3
0,275 10-3
0,43 10-4
0,47 10-2

Ғовак тупроқ

0,366 10-2

Газ ўтказувчанлик ашёларнинг физик хусусиятларига, аввало ғоваклигига ва ғовакларнинг тузилишга боғлик. Намликнинг ошиши билан газ ўтказувчанлик кўрсаткичи камаяди. Агар қуруқ бетоннинг газ ўтказувчанлик коэффициенти µ=0,04 га тенг бўлса, уни сувга тўла шимдирилганда у ўзидан газни умуман ўтказмайди.
Оловбардошлик. Қурилиш ашёлари ёнаётганда ва олов манбаи йўқотилгандан сўнг ҳам ёнаверадиган ашёларга (ёғоч, қамиш, жун ва бошқалар) ёнувчи ашёлар деб аталади. Баъзи ёнувчи ашёлар (смола, битум, мум ва ҳ.к.) алангаланишдан аввал юмшайди ва эрийди.
Олов таъсирида қийин аланга олувчи, тутайдиган ёки ёнмай кўмирга айланувчи, олов манбаи йўқотилганда алангаланмай сўниб қоладиган ашёлар қийин ёнувчи ашёлар деб аталади. Масалан, органо-минерал ашёлардан: арболит, фибролит, цемент-қириндили плита шулар жумласидандир.
2.4-жадвал. Баъзи ашёларнинг эриш ҳарорати


Download 428 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling