Ашё
|
Ғоваклиги, %
|
Ашё
|
Ғоваклиги, %
|
|
Оддий ғишт
|
30-40
|
Оҳактош
|
2-35
|
Оғир бетон
|
10-35
|
Мармар
|
0,4-3
|
Енгил бетон
|
30-80
|
Базальт
|
0,6-19
|
Қурилиш шишаси, полимер, пўлат, битум ва сув
|
0
|
Қумтош
|
2-40
|
Ёғоч
|
50-75
|
|
|
|
|
Биринчи гуруҳдаги (F<30%) ашёлар конструкциябоп, охиргиси (F>50%) эса ис-сиқликни сақловчи ашёлар сифатида ишлатилади.
Ғовак ашёнинг тўла сувга шимилиши учун сарфланган сув оғирлиги шу ашёнинг қуруқҳолатидаги оғирлигига бўлган нисбати орқали ифодаланади. Ғовакларнинг сувга тўла қондирилган ҳолати ашёнинг ҳажмий сув шимувчанлиги деб аталади. Одатда, ғовакларнинг ҳаммаси сув билан тўлмаслиги сабабли ашёнинг сув шимувчанлиги унинг абсолют ғоваклигидан кам бўлади. Чунки ашёлардаги кичик (0,0001 мм дан 0,001 мм ларга тенг бўлган) ғовакларга нормал атмосфера босимида сув кирмайди.
Сув шимувчанликни аниқлашда ашёларни аста-секин сувга чўктириш, қайнатиш ва босим остида синаш усуллари бор.
Жисмнинг ҳаводаги намликни ўзига ютиш хусусияти ҳаводан намланиш (гигроскопиклик) деб аталади. Гигроскопиклик грекча сўз бўлиб, «намликни кузатаман» деганидир. Қаттиқ ва сочилувчан ашёлар атроф муҳитдан намни ўзига тортади.
Ўзгармас босим остида ашёнинг ҳавоий нам ҳолатидаги оғирлигининг қуритилган ҳолдаги оғирлигига нисбати шу ашёнинг ҳаводан намланиш хусусиятини ифодалайди.
Ашёларнинг сув шимувчанлиги билан ҳавоий намлик кўрсаткичларининг ортиши, уларнинг хоссаларига ёмон таъсир кўрсатади. Масалан, ашё сувга тўла тўйинганда унинг мустаҳкамлиги ва чидамлилиги камаяди, зичлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги ва эгилувчанлиги эса ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |