Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари


Download 428 Kb.
bet17/19
Sana21.03.2023
Hajmi428 Kb.
#1285504
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Индустриал иктисод реферат 1

Кимёвий чидамлилик. Ашёга кимёвий зарарли муҳит таъсир этганда рўй берадиган реакция жараёнига ва бузилишга қаршилик кўрсатиши, унинг кимёвий хоссасини ифодалайди. Масалан, ашёларни туз, кислота, ишқор ва уларнинг эритмалари таъсирига чидамлилиги ва ҳ.к. Булардан ташқари, қурилиш ашёларининг биологик хоссалари, уларни замбуруғлар, микроорганизмлар, қурт-қумурсқа ва қўнғизлар таъсирига чидамлилигини ифодалайди.
Қурилиш ашёларининг ушбу хоссаларини мукаммал билиш архитектор, қурувчи ва пардозловчи мутахассислар учун зарурдир. Ашёларнинг кислоталар, ишқорлар ва газлар таъсирига қаршилик кўрсатиш даражаси кимёвий чидамлилик деб аталади. Турли кимёвий реактивлар таъсирида ашёнинг бузилиши унинг емирилиши ёки коррозияланиши деб аталади. Саноатнинг кўпгина тармоқларида, айниқса кимё саноатида қурилиш ашёлари зарарли суюқликлар ва газлар таъсирида бўлади. Шунингдек, чиқинди суюқликларидаги эркин кислоталар ёки ишқорлар қувурларга зарарли таъсир этади. Ўрта Осиё ҳудудларига хос бўлган шўр ҳоқ ерлар ҳам қурилаётган иншоотлар учун зарарлидир.
Қурилиш ашёларининг кўплари кислота, ишқор ва туз эритмалари таъсирига чидамсиздир. Табиий тош ашёлари (масалан оҳактош, мармар, доломит ва бошқалар) кислоталар таъсирида тезда бузилса, битумлар эса бунга чидамлидир. Аммо, улар ҳам тўйинган ишқор эритмаларида бузилиш хусусиятига эга. Сирланган ва юқори мустаҳкам сопол буюмлар (қоплама, полбоп тахтачалар, қувурлар ва ҳ.к.), пластмассалар, битум ва қатронлар зарарли муҳит таъсирига анчагина чидамли ашёлардир. Ашёнинг кимёвий чидамлилигини аниқлаш учун уни кукун ҳолатида зарарли муҳит таъсирига қўйилади ва эталонга нисбатан таркиби, оғирлиги, мустаҳкамлиги ва шаклининг ўзгаришига қараб чидамлилик даражаси аниқланади.
Ашёларнинг зарарли муҳит (кислота, ишқор, туз эритмалари) таъсирида чидамлилигини аниқлаш учун шу муҳитда синалган намуна туйиб тарозида тортилади ва эталон намуна оғирлигига бўлинади. Кислотага чидамли ашёларга - таркибида 25% дан кўп углерод бўлган пўлат ва чўян, гранит, диобаз, базальт каби тоғ жинслари қотишмаси, силикат шиша, сопол ашёлар, тошқолситалл, кислотага чидамли бетон ва бошқалар киради. Ишқор эритмаларига чидамли ашёларга маҳсус хромникел, пўлат, никел латуни, оҳактош, портланцемент ва глинозем цементли бетонлар киради. Кимёвий чидамли ашёларни тавсия этишдан олдин ҳар бир объектни қандай маҳсулот ишлаб чиқариши ва уларнинг қай даражада зарарлилиги тажрибахоналарда ўрганилади ва кейин таққослаб танланади.

Download 428 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling