Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари
Ашёлар Эриш ҳарорати, град
Download 428 Kb.
|
Индустриал иктисод реферат 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёнмайдиган ашёлар
Ёнмайдиган ашёлар ўт таъсирида алангаланмайди, тутамайди, кўмир ҳолатига ҳам ўтмайди. Бундай ашёларга табиий анорганик ашёлар: ғишт, черепица, бетон ва бошқалар киради. Ёнмайдиган ашёлар ўз навбатида яна иссиқликка ва юқори ҳароратга чидамли ашёларга бўлинади. Агар ашё 1580°С дан юқори ҳарорат таъсирида узоқ вақт қолганда эримаса ва деформацияланмаса, бундай ашёни олов таъсир этмайдиган деб аталади. Масалан, шамот, динас ва бошқалар. Бино ашёлари ва конструкциялари бўйлаб тарқаладиган овоз тўлқинлари қувватини пасайтирувчи ва бир қисмини қайтараолиш хоссасига эга бўлган қурилиш ашёлари акс-садо берувчи (акустика) хусусиятга эгадир. Товушдан сақловчи ва товуш ютувчи ашёлар, акс-садо берувчи ашёлар хилига киради. Бино ва иншоот деворлари ва шиплари орқали ўтувчи зарб товушлари, ҳаводаги ва ашё тузилиши бўйлаб юрувчи товуш тўлқинлари, ашё ғоваклари ичидаги заррачаларни тебранма ҳаракатга келтиради ва уларнинг бир қисми сўнади. Бинони ўраб турган ашёларнинг товушдан сақлаш қобилияти децибалл (dB) билан ўлчанади. Товуш тўлқинлари юқори бўлган бино ва иншоотларда, уларни қувватини пасайтириш учун ишлатиладиган буюмларга товушдан сақловчи қурилиш ашёлари деб аталади. Товушдан сақловчи қурилиш ашёларига минерал пахта ва шиша толали плиталар, кўпик полимерлар ва ҳоказоларни мисол қилиш мумкин. Қурилиш ашёларининг нур ўтказувчанлиги деганда, тўғри ва тарқоқ нурларни ўзидан ўтказиш қобилиятга айтилади. Ашё қатламидан ўтаётган тўғри ва тарқоқ нурлар миқдорининг ашёга тушаётган нурларнинг умумий миқдорига нисбати нур ўтказувчанлик коэффиценти деб аталади. Ашёларнинг нур ўтказувчанлиги нафақат унинг кимёвий таркибига, балки унинг юзасини силлиқлиги ва ғадир-будирлигига ҳам боғлиқ. Масалан, қалинлиги 2 мм ли, юзаси силиқланган шишага тўғри қуёш нури тушса, унинг нур ўтказиш коэффициенти η=0,78 га, шиша юзаси камроқ силлиқланганда эса у η=0,85 га тенг бўлади. Шишадан ўтадиган ҳамма ультрабинафша ва ультрақизил нурлар ашёнинг нур ўтказувчанлигини ифодалайди. Инсон организми учун фойдали бўлган органик шишадан ўтадиган (полиметилметакрилатдан) ультрабинафша нурлар миқдори, кўпинча 0,9 дан ошмайди. Қолган шишапластик ашёларнинг нур ўтказувчанлик коэффициенти 0,75-0,8 га тенг. Силикат (оддий) шиша ойналари ўзидан ультрабинафша нурларни ўтказмайди. Қурилишнинг муҳим йўналишларидан бири атом қувватидан фойдаланишга доир йирик капитал қурилишларидаги ашёларга таъсир этувчи радиактив нурлар унинг тузилишини ва хоссаларини ўзгартирмаса радиацияга чидамли ашёлар деса бўлади. Радиоактив нурланиш натижасида кўп қурилиш ашёларининг хоссалари кескин ўзгаради. Жумладан, темирнинг оқиш чегараси ошади (зангламайдиган пўлатники 3 мартагача) углеродли, ҳамда алюминий қотишмаларининг эзилувчанлиги камаяди, сопол ашёларнинг зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам камаяди. Шунингдек, шишаларнинг ранги ўзгаради. Радиацияга чидамли ашёларни танлашда, уларнинг кимёвий таркиби ва зичлигига қараб олинган намуналар синалади. Натижалар эса ўзаро таққосланиб ичидан энгониқарлиси нурланиш бор бўлган бино ва иншоотлар қурилишида ишлатилади. Ашёга жумладан темирга зарарли модда таъсир этганда унинг юза қатламидаги занглаш даражаси фотометрик усул билан аниқланади. Мос равишдаги синаш учун ашё намуналарининг бир ёки бир неча қирралари берилган ялтироқликгача келтирилади (масалан, бетон намуналарни қолипга жойлаштирганда бетонга кам ёпишадиган силлиқ шиша, пўлат ёки полимер пластинкалар), уларнинг миқдори ялтироқликни ўлчовчи асбоб билан ўлчанади. Синаш давомида ялтироқликни йўқотиш ўлчанади ва унинг миқдори билан коррозия баҳоланади. Download 428 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling