Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари


Download 428 Kb.
bet16/19
Sana21.03.2023
Hajmi428 Kb.
#1285504
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Индустриал иктисод реферат 1

Ашёларнинг мустаҳкамлиги. Ашёга ташқи куч таъсирэтганда унда ички зўриқиш пайдо бўлади. У маълум қийматга етганда ашё бузилади (синади, парчаланади). Ашёнинг бузилишга қаршилик кўрсатиш хусусияти мустаҳкамлик деб аталади. Ашёларнинг мустаҳкамлиги одатда мустаҳкамлик чегараси R орқали ифодаланади.
Мустаҳкамлик чегараси деб, ашёнинг максимал куч таъсиридан бузилган вақтида унда ҳосил бўлган ички кучланишга айтилади. Бино ёки иншоот қисмларининг мустаҳкамлигини ҳисоблашда Давлат стандартлари бўйича руҳсат этилган кучланишдан фойдаланилади. Ашёнинг руҳсат этилган кучланиши унинг мустаҳкамлик чегараси орқали аниқланади.
Ашёнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасини топиш учун улар гидравлик зичлагичда бузилгунга қадар сиқилади. Ашёнинг хилига қараб намуна ҳар хил бўлади. Ашёнинг мустаҳкамлилиги тайёрланган намунанинг шаклига, ўлчамларига, берилаётган кучнинг ўсиш тезлигига ва куч тушаётган юзанинг ҳолатига боғлиқ (2.5-жадвал).
2.5-жадвал. Стандартларга кўра қурилиш ашёлари намуналарини сиқилишга синаш схемаси




Намуна

Эскиз

Ҳисоблаш формуласи

Ашё турлари

Намуналар ўлчами, см




Куб



R=ρ/a2

Бетон, қоришма

10х10х10
15х15х15
20х20х20

Қоришма

7,07х7,07х7,07 5х5х5

Цилиндр



R=4ρ/πd2

Бетон

d=15, h=30

Табиий тош

d=h=5, 7, 10, 15

Призма



R=ρ/a2

Бетон

a=10,15,20 h=40, 50, 80

Ёғоч

a=2, h=3

Қоришмада боғланган намуна



R=ρ/S

Ғишт

a=12,b=12,3 h=14

Иккига бўлинган
цемент-қум призма



R=ρ/S

Цемент

a=4, S=25 cм2

Цилиндрда сиқилаётган
чақиқ тош
(гравий)



Dρ=(m1m2)/m1 100%

Бетон учун йирик тўлдирғич

d=15,h=15

Қурилиш ашёларининг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 0,05 дан 1000 МПа гача бўлиши

мумкин (2.6-жадвал).
2.6-жадвал. Баъзи ашёларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси

Ашёлар

Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси, МПа

Чиғаноқ тош

0,5-5

Енгил бетон (тошқолли бетон, кўпик бетон ва бошқалар)

1,5-15,0

Оддий лой ғишт

7,5-30,0

Силикат ғишт

7,5-20,0

Оғир бетон

10,0-80,0

Гранит

120,0-250,0

Қурилиш пўлати (чўзилишдаги)

380,0-450,0

Пластмассалар

0,4-500,0

Ўта мустаҳкам пўлат

10000 ва ундан юқори

Эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси. Қурилиш ашёларининг мустаҳкамлигини аниқлашда, улар эгилишга ҳам синалади. Бунинг учун синалаётган ашёдан кўндаланг кесими квадрат ёки тўғри тўртбурчакли қилиб намуналар тайёрланади.
Айрим ашёлар тайёр буюм ҳолатида (ғишт, черепица, томбоп шифер ва ҳ.к.) синалади. Ашёларни эгилишга синаганда намуна икки таянчга қўйилади ва унинг ўртасига куч таъсир эттирилади.
Одатда, қурилиш ашёларидаги бузилиш аломатлари (дарз, ёриқ ва ҳ.к.), уларнинг чўзилиш бўлагидан бошланади (2.7-жадвал).
2.7-жадвал. Баъзи қурилиш ашёларининг чўзилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлиги

Ашёлар

Мустаҳкамлик чегараси, кг/см2

чўзилганда

эгилганда

Оҳактош

0-50

0-70

Бетон

2-70

15-80

Оддий ғишт

15-30

8-28

Гранит

50-80

100-140

Ёғоч,толаларибўйлаб

700-1300

700-1200

Пўлат

3500-10000

-

Зарбга қаршилик. Табиий ва сунъий тош ашёлар автомобил йўллари, йўлкалар, пол ва пойдеворларга ишлатилганда, улар зарб кучи таъсирига синаб кўрилади.
Тош ашёларни зарбга синаш учун намуна диаметри ва баландлиги 25 мм бўлган цилиндр тўқмоқ тагига ўрнатилади.
Ашёнинг зарбга қаршилик кўрсатувчанлиги, стандарт намунани бузиш учун сарф этилган иш миқдори ёки ҳажм бирлигига (кг/см3) сарфланган солиштирма иш билан ифодаланади.
Қаттиқлик. Ашёларга ўзидан қаттиқ жисм ботирилгандаги қаршилик кўрсатувчанлик хусусияти унинг қаттиқлиги деб аталади.
Ашёларнинг қаттиқлик даражаси бир неча усуллар билан аниқланади. Унинг ўлчам бирлиги ҳам турличадир. Шунинг учун қаттиқликни умумий бир миқдор деб тушунмоқ лозим. Бир жинсли тош ашёларнинг қаттиқлик даражаси 2.8-жадвалда келтирилган. Ашёларнинг қаттиқлиги Моос шкаласи орқали аниқланади. Ашёнинг қаттиқлиги унинг текис юзини юқорида келтирилган минераллардан бири билан тирнаб аниқланади.
2.8-жадвал. МООС нинг қаттиқлик шкаласи

Ашёлар

Кимёвий таркиби

МООС нинг қаттиқлик кўрсаткичи

Тальк
Гипс
Кальцит
Эрувчан шпат
Апатит
Ортоклаз
Кварц
Топаз
Корунд
Олмос

2MgO×4SiO2×H2O
CaSO4×2H2O
CaCO3
CaF2
Ca5(ПO4)3×FCl K(Al×SiO3×O8) SiO2 Fl(F×OH)×SiO2
Fl2O3 C

1
2
3
4
5
6
7
8
9
10

Ишқаланишга чидамлилиги. Пол, зинапоя, йўл сингари ишқаланиш кучи таъсирида бўлган жойларда ишлатиладиган ашёлар ишқаланишга синаб кўрилади. Бунинг учун куб, плита ёки диаметри 25 мм га тенг бўлган цилиндр (намуна)лар тайёрланади.
Ашёни ишқалаш доирасида 1000 марта айлантирилганда намунанинг 1 см2 юзасидан йўқотган оғирлигига ишқаланиш деб аталади.
Нам ва қуруқ ҳолатдаги деформацияланиш. Баъзи ашёларни (гил, ёғоч ва ҳ.к.) сувга шимдирилса, ҳажми ўзгаради, яъни айрим холларда маълум даражагача шишади. Шишиши ёки ҳажми катталашганда ашёнинг чизиқли ҳажм ўлчамлари ўзгаради, аммо қуритилганда у яна ўзининг аввалги ҳолатига қайтади.
Қотиш ёки қуриш жараёнида айрим ашёларнинг (гил, ёғоч, бетон ва бошқалар) ҳажми кичраяди. Бу хол ашёнинг киришиши деб аталади.
Қурилиш ашёларининг умумий хоссалари
Ушбу тушунча барча пардозбоп қурилиш ашёларига ҳам тегишли бўлиб, уларнинг хоссалари ва ички тузилишларига кўра зарарли муҳит таъсирига чидамли механик кучлар, биологик ва кимёвий моддалар таъсирида ишончли хоссаларни ўзида мужассам этган ашё бўлмоғи керак. Масалан, қурилиш ашёларининг чидамлилиги деганда, улар қаерда ишлатилмасин ҳамма хоссалари бўйича давлат стандарт (андоза) ларини қониқтирадиган, шунингдек, узоқ давр зарарли муҳитда ишлатилганда ҳам сифат кўрсатгичлари ёмон бўлмайдиган ашёларни тушунмоқ лозим.
Пардозбоп қурилиш ашёларининг чидамлилиги уларнинг таркибига, тузилишига ва сифатига, шунингдек, унга таъсир этувчи зарарли моддалар хилига, ҳарорат, намлик каби кўрсатгичлар даражасига боғлиқ. Уларқандай муҳит шароитида ишлатилишига қараб танланади. Масалан, конструкция ёки буюмкислота ёки унинг эритмалари таъсирида бўлса, шу муҳитга чидамли бўлган ашёлар (кислотага чидамли бетонлар, тош эритмаси асосидан ишланган буюмлар, суюқ шиша ва ҳ.к.) тавсия этилади.
Пардозбоп қурилиш ашёларининг чидамлилиги ишлатилишида таъсир этувчи зарарли муҳитда қанча даврда бузилиш нуқсонлари пайдо бўлиши, намуналарни тажрибахоналарда зарарли суюқликларда сақлаб уларнинг оғирликлари ва мустаҳкамликларини, ҳамда рангининг ўзгариши билан баҳоланади.
Бино ва иншоотларни кўтариб турувчи барча конструкцияларнинг зарарли муҳитда чидамлилик муддати улардан фойдаланиш даврига тенг бўлиши керак. Ашёларни зарарли муҳитда чидамлилик кўрсаткичи чидамлилик коэффициенти– Кch орқали ифодаланади:
Кch = Rз/ Rт
бунда: Rз-намунани зарарли муҳитда n кун сақлагандан кейинги мустаҳкамлиги; Rт-табиий шароитда n кундан кейинги мустаҳкамлиги.
Агар, К3<0,8 дан кам бўлса, ашё шу зарарли муҳитга чидамсиз бўлади ва бундай ашё ишлатишга тавсия этилмайди. Пардозбоп ашёлар бундан истисно. Чунки, бундай ашёлар ижтимоий шароит, муҳит ва маънавий нуқтаи назардан тез эскириши ёки бузилиши мумкин. Қурилиш ашёлари узоқ вақт сақланганда эскириш хусусиятига эга. Унинг тузилиши, ранги ва хоссалари ишлатилиши даврида ўзгаради. Бундай ашёлар ҳаводаги намни ўзига ютади, ундаги кимёвий моддаларда алмашиш ва парланиш жараёнлари рўй беради. Ашёнинг ички заррачалар юзасида энергия ҳолати ўзгаради. Натижада, моддалараро боғланиш кучи сусаяди. Ташқи об-ҳаво тасири, қор, ёмғирлар ашёда физик-кимё жараёнини яна фаоллаштиради. Пардозбоп қурилиш ашёлари ичида полимерлар, гипс-қоғоз плиталар, гипс-ўсимлик чиқинди буюмлари, юпқа полимер пардалар, резиналар табиий шароитда хиралашади, мўртлашади ва ниҳоят эскириб ишлатишга яроқсиз бўлади.
Қурилиш ашёларининг таркибини ҳисоблашда, уларнинг ўзаро мослиги инобатга олинади. Шунингдек, девор юзаларини пардозлашда ишлатиладиган елим ва ҳар хил локбўёқларнитанлашда, ўзаро мослик бўлмаса, улар қатлам-қатлам бўлиб кўчиб кетади.
Ўзаро мослик бўлмаган таркибли қурилиш ашёлари оз вақт ишлатилгандан кейин аста-секин бузила бошлайди. Чунки, ашёнинг таркибий қисмини ташкил этувчи моддаларнинг ўзаро ёпишиш мустаҳкамлиги анчагина кичикдир. Ўзаро мосликни таъминлашда ашёларни ишлаб чиқариш технологиясининг аҳамияти катта. Ўзаро мослик бўлмаса, пардозбоп ашёлар юзасидаги энергия қувватини пасайтирувчи тадбирларни қўллаш лозим. Бунинг учун айрим темир юзалари бўяшдан олдин оксидланади ёки бўяш керак бўлган девор юзалари олдин ҳомаки мойланади (грунтовка).

Download 428 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling