Қурилиш индустриясининг технологик


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana28.12.2022
Hajmi1.61 Mb.
#1017793
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
ҚУРЫЛЫС ИНДУСТРИЯСЫНЫҢ ТЕХНОЛОГИЯЛЫҚ ҮСКЕНЕЛЕРИ ЛАБОРАТОРИЯ

Иш тартиби: Тегирмон барабанининг чегаравий айланиш сонида 
айланма тезлик критик шаклланиши шарга таъсир этувчи барабан ичидаги 
сиртининг юзасида тақалган шарларнинг оғирлик кучи ва марказдан қочма 
куч инерцияси мувозанати ҳолатида аниқланади. 
А нуқта бўйича (2-расм) юқори доиранинг тўртдан бир бўлаги (квадрант) 
шарга оғирлик кучи ва марказдан қочма куч инерцияси таъсир этади. У 
қуйидагига тенг:
Р = mυ2 / R = G υ2 / gR , (1) 


бу ерда: m – шар массаси, кг;
G – шарнинг оғирлик кучи, mg га тенг, н;
υ – барабаннинг айланма тезлиги, м/сек;
g – оғирлик кучининг тезланиши, м/сек2;
R – барабан марказидан шарнинг марказигача масофаси, м.
2-расм. Тегирмон барабанининг айланиш тезлигини аниқлаш чизмаси.
 
Оғирлик кучи ва марказдан қочма куч инерцияси шарнинг марказига 
қўйилган, шунинг учун барабан марказидан шарнинг марказигача 
масофасини R – r га тенг деб (1) формулани қабул қилиш тўғри бўлади. Бу 
ерда r – шар радиуси. Амалда r катталик R билан таққосланганда унча 
катта эмас ва кейинчалик сезиларсиз хатоликда R – r ўрнига деб қабул 
қиламиз.
Марказдан қочма куч Р α бурчак остидаги радиус баландлигига (2-расмга 
қаранг) йўналган. Барабаннинг вертикал (тик) диаметри ва радиуси 
ўртасидаги α бурчак барабаннинг маркази билан боғловчи А нуқта узилиш 
бурчаги дейилади. А нуқтада эса шар айланма траекториясини узилиш 
нуқтасини йўқотади.
Оғирлик кучини иккита ташкил этувчига ажратамиз: тегишли Т ва 
нормал Q:
Т = G sin α н (2)
Q = G cos α н (3)
Марказдан қочма куч инерцияси Р нинг тескари ҳаракати cos α=1 
бўлганда, яъни α=00 да куч максимал катталикга эришади.
Шарлар барабаннинг ички юзасидан ажралмасдан бошланишидан
критик тезлик, қачонки марказдан қочма куч инерцияси катта бўлганда ѐки 
куч катталиги максималга тенг бўлганда, яъни тенглик ѐки катта куч
га у ҳолда эришган бўлади. Қайд этилганларга асосан ѐзишимиз мумкин: 
Gυ2 / gR ≥ G , mυ2 / R ≥ G , (4)
бу ерда: – шарнинг оғирлик кучи, mg га тенг, н.
Айланма тезлик υ катталигини қуйидаги ифодага алмаштирсак
υ = 2πRn , (5)


оламиз
m4π2R2n2 / R ≥ mg , (6)
Барабаннинг айланиш сонида критик тезлик қуйидагида тенг бўлиб 
эришиди.
nкр = 0,5 / √R = 0,705 / √D айл/сек = 42,4 / √D айл/мин, (7)
бу ерда: D – барабаннинг ички диаметри, м.
А нуқтада жойлашган шар учун унинг барабан деворидан узилиши ва 
параболик траекторияга ўтиши мумкинлиги фақат қуйидаги шароитда 
бўлади:
Q = G cos α ≥ Р , (8) 
ѐки (1) формулага асосан
G cos α ≥ Gυ2 / gR , (9) 
бу ердан
cos α ≥ υ2 / gR 4π2R2n2 / gR ≤ cos α (10) 
ва кейингиси
n = √cos α / 4R = 0,5 / √R ·√cos α . (11) 
(7) формулага асосан критик тезлик nкр = 0,5 / √R айл/сек тенг.
(11) формуладаги 0,5/√R ни nкр билан алмаштирсак, қуйидагини оламиз:
n = nкр·√ cos α . (12) 
Тегирмон барабанининг айланиш тезлигини критик тезлик улуши 
билан аниқлаш қабул қилинган. (12) формуладан √cos α катталик ψ 
улушига тенг эканини белгилаймиз, яъни
ψ = √cos α 
n = ψ nкр . (13) 
Барабаннинг энг қулай айланиш тезлиги айнан энг қулай айланиш сони 
берилган топшириқга кўра, энг катта баландликдан шарларнинг тушуши 
бўлади, модомики бу ҳолда материал бўлагига ҳақиқий зарб кучи 
каттадир.
В нуқта (2-расмга қаранг) бўйича эгилган шар тегирмон барабани билан 
учрашиши тушиш нуқтаси дейилади.
(11) формулага асосан барабаннинг энг қулай айланиш сони 
барабаннинг мана шу радиуси R бўйича бўлади, ўшанда шарларнинг 
узилиш бурчаги α худди шундай энг қулай бўлади. 


Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling