Қурилиш индустриясининг технологик


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/18
Sana28.12.2022
Hajmi1.61 Mb.
#1017793
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
ҚУРЫЛЫС ИНДУСТРИЯСЫНЫҢ ТЕХНОЛОГИЯЛЫҚ ҮСКЕНЕЛЕРИ ЛАБОРАТОРИЯ

Иш тартиби: Материал бўлакларининг тортилиши ва кейинчалик 
унинг майдаланиши мумкинлиги ҳолатини кўриб чиқамиз. Ҳисоблаш 
оддий бўлгани учун майдалашга тушаѐтган бўлаклар шар шаклида бўлади.
Бўлаклар тортилиши лаҳзасида валиклардан қуйидаги кучлар таъсир этади 
(2–расм):
– бўлак массаси; кам катталиги туфайли у валикларнинг ишлашида
унча катта бўлмаган ҳолда таъсир этади, шунинг учун уни
аҳамиятга олмаслик мумкин;
Р – майдаланадиган материал бўлагига валикларнинг босими;
Рf – ишқаланиш кучи (f – валикда майдаланадиган материалнинг 
ишқаланиш коэффициенти). Куч Р ва унинг чақириладиган кучи Рf ҳар 
иккала уриниш нуқтасига таъсир этади (ушбу кучларнинг оддийлиги учун 
фақат битта уриниш нуқтасида таъсир этиши 2–расмда кўрсатилган).
Қуйидаги ҳолатда майдаланадиган бўлак валиклар орқали тортилишади:
2Рf cos α ≥ 2P sin α . (1)
(1) формулани чап ва ўнг томонини 2Pcosα га бўлсак, қуйидагини оламиз: 
f ≥ tg α . (2) 
ишқаланиш коэффициентини φ бурчак ишқаланишига алмаштирсак, 
қуйидагини оламиз:
tg α ≤ tg φ , (3)
бу ерда
α ≤ φ . (4)


2–расм. Қамраш бурчаги ва D/d ўзаро нисбатини аниқлаш чизмаси.  
Шундай қилиб, валиклар орқали материалларни тортилиши учун қамраш 
бурчаги α бурчак ишқаланишидан кичик бўлиши зарур. Баъзида қамраш 
бурчагини материал бўлаги ѐтувчи нуқталарида валикларга тегишли 
ясовчи β бурчак деб номланади. Ишониш қийинмаски, β бурчак 2α га тенг, 
шунда β≤2φ бўлади.
2–расмда кўрсатилган чизмадан фойдаланган ҳолда тушаѐтган бўлак 
ўлчамлари орасидаги ва вал диаметрининг ўзаро нисбатини аниқлаш учун:
(D / 2 + d / 2) cos α = D / 2 + α / 2 , (5) 
(D + d) cos α = D + α , (6) 
бу ерда: – валик диаметри;
– бўлак диаметри;
α – чиқадиган тирқиш эни.
(6) тенгламани чап ва ўнг томонини га бўлсак, қуйидаги ўзгартирилган 
тенгламани оламиз:
(D / d + 1) cos α = D / d + α / d . (7) 
Валикли майдалагичларда майдаланиш даражаси ўртача 4 га тенг 
эканлигини эътиборга олсак, унда α / d = 0,25 бўлади. (7) тенгламага 
тегишли ўзгартиришларни киритсак, қуйидагини оламиз:
D / d = cos α – 0,25 / 1 – cos α . (8) 
Пўлат валикнинг юзасида қаттиқ жинслар (оҳак тош, қум тош, гранит 
ва ш.к.) бўлагининг ишқаланиш коэффициенти ўртача 0,3 га тенг, нам гил 
тупроқ бўлаклари учун эса 0,45 га тенг.
Кўрсатилган ишқаланиш коэффициенти f қийматларида чегаравий 
қамраш бурчаги ўзаро мос ҳолда 16040´ ва 24020´ га тенг бўлади. 
Шундай қилиб, D/d ўзаро нисбати қуйидагига тенг бўлади:
қаттиқ жинсларни майдалашда
D / d = ......... ≈ ........ , (9) 
карьер намлигидаги гил тупроқни майдалашда


D / d = ........ ≈ ....... . (10) 
(9) ва (10) формулалар қамраш бурчаги α ишқаланиш бурчагига тенг деб 
тахмин қилинганда келтирилган. Амалиѐтда валикли майдалагичнинг 
ишончли ишлаши учун олинган қийматларни 20–25% га катталаштириш 
лозим.
Шундай қилиб, силлиқ валикли майдалагич фақат ўрта ва майда 
майдаланиш учун мўлжалланган. Ҳатто жуда катта диаметрли (1500 мм
валикларда қаттиқ бўлакларнинг қамраш ўлчамлари 75 мм дан ошиб 
кетмайди. Тишли ва рифелли (тарам-тарам ботиқ чизиқ ѐки ариқча) 
валикларда D/d ўзаро нисбати кичик қабул қилинади, шу жойда бўлаклар 
қамраши ишқаланиш кучи ҳисобидан эмас, балки тортилиши ҳисобидан 
амалга ошади. Амалиѐтда D/d ўзаро нисбати 2–6 га тенг деб қабул 
қилинади. 

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling