Қурилиш индустриясининг технологик


Мураккаб ҳаракатланувчи жағли майдалагич конструкцияси


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/18
Sana28.12.2022
Hajmi1.61 Mb.
#1017793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ҚУРЫЛЫС ИНДУСТРИЯСЫНЫҢ ТЕХНОЛОГИЯЛЫҚ ҮСКЕНЕЛЕРИ ЛАБОРАТОРИЯ

 
Мураккаб ҳаракатланувчи жағли майдалагич конструкцияси 
Мураккаб ҳаракатланувчи жағли майдалагич (2–расм) яхлит 
пайванд станинага (1) эга, унинг ѐн деворлари пўлат япроқдан қилинган ва 
олдинги девори (2) қутисимон кесим ва орқа томон девори (6) билан 
пайвандланган. Қўзғалувчан жағ (3) пўлат қуйма кўринишида бажарилган, 
у маркази силжиган узатмали валдан (4) ҳаракат оладиган икки қаторли 
шарсимон подшипникларда ўрнатилган. Вал (4) айланиши пона тасмали 
узатма ѐрдами билан электродвигателдан шкив (узатма тасмасини 
ҳаракатга келтирувчи ғилдирак) маховик (5) орқали амалга оширилади. 
Жағнинг пастки қисмида ариқча мавжуд, у ерда тиргович плиталар (9
тиргак орасига ва қурилманинг туташтирувчи тортиш кучини (8
механизмнинг тортиш қувватини бир қисмидан иккинчисига узатиб бериб 
турувчи узун ўқ) ўрнатиш учун чиқиқ қўйилади, шунингдек унинг 
таркибига пружина (7) ҳам киради. Қўзғалувчан ва қўзғалмас жағлар 
янчийдиган плиталари (10 ва 11) билан футерланади. Майдалаш каме-
расининг ѐн деворлари футеровка (12) билан жиҳоз-ланган. Майдалаш 
камераси-дан материал бўлакларининг учишини олдини олиш учун 
майдалагичнинг қабул қилиш тирқиши остида ҳимоя қопламаси (2
ўрнатилган.
2–расм. Мураккаб ҳаракатланувчи жағли майдалагич чизмаси. 


Иш тартиби: Материалларни жағли майдалагичда имкон борича 
майдалаш, қачонки жағлар орасида бурчак муайян катталикдан ошиб 
кетмаганда мумкин бўлади. Бурчак катталиги шу чегарадан ўтиб кетганда, 
майдаланадиган материални ишғол қилиб бўлмайди ва у юқорига қараб 
итариб юборади. 
Бошқа томондан, шубҳасиз кичик қийматдаги бурчакда материалнинг 
майдаланиш даражаси жуда кичик бўлади. Бу эса иш унумдорлигини 
камайишига олиб келади. 
Жағлар орасидаги бурчак катталиги нольга тен бўлганда 
майдаланиш даражаси бирга тенг бўлади, яъни майдаланиш бўлмайди. 
Шуни таъкидлаш керакки, жағлар орасидаги бурчак катталиги оптимал 
(энг қулай) бўлганда, майдаланиш даражаси кичикроқ ва шубҳасиз иш 
унумдорлиги (агарки материаллар бўлаги дастлабки бўлса) юқори бўлади. 
Лекин иш унумдорлигини кўтариш, охирги тайѐр маҳсулот бўлагининг 
катталиги ҳисобига амалга ошади.
Охирги бурчак қийматини аниқлаш учун ҳаракатдаги жағли 
майдалагичнинг кучини кўриб чиқамиз.
Жағлар орасидаги бурчак майдалагичнинг ишлаши жараѐнида (3-расм
жағларнинг тебраниши туфайли илгакли чизиқга нисбатан α дан α1 гача 
ўзгаради.
a) b) 
3-расм. Жағли майдалагичнинг қамраш бурчагини аниқлаш чизмаси.  
Бурчакларнинг ўзгариши ѐнида энг катта чиқариб юбориш ва 
яқинлашиш сезиларсиз бўлади. Шунинг учун α - α1 фарқланиши юз беради 
ва қамраб олиш бурчагини жағлар яқинлашганда бурчакга тенг деб қабул 
қиламиз.
Ҳаракатланувчи жағлар чапга ҳаракатланганда (3-расм, а чизма
материал бўлагининг массасига М, тортишиш кучига G, материал бўлагига 
жағларнинг босиш кучига Р, материал бўлагининг ҳаракатдаги плитага 
ишқаланиш кучига Т, жағларнинг ҳаракатсизлиги таъсирланишига Р1 ва 


материал бўлагининг ҳаракатсиз жағлар плитага ишқаланиш кучига Т1 
таъсир этади.
Тортишиш кучини G эътиборга олмаймиз, негаки бошқа кучлар билан 
таққосланганда у кичикдир.
Ишқаланиш кучи тенг бўлади: 
T = f P н T1 = f P1 н, (1) 
бу ерда: – жағларда материалнинг ишқаланиш коэффициенти.
Икки жағлар орасидаги бўлакнинг х ва у ўқларига нисбатан мувозанат 
шароитини тузамиз:
Σ х = Р cos α + f sin α - Р1 = 0 , (2)
Σ у = f Р1 + f Р cos α - Р sin α = 0 . (3) 
(2) тенгламадан Р1 ни топамиз ва аниқланган қийматни (3) тенгламага 
қўямиз: 
Р1 = Р cos α + f Р sin α н, (4)
Σ у = f Р cos α+ f2 Р sin α + f Р cos α - Р sin α = 0. (5) 
Рcosα га (4) тенгламадаги ҳамма аъзоларни бўлганимизда, қуйидагиларни 
оламиз: 
f + f2 tg α + f - tg α = 0 , (6) 
2 f + f2 tg α - tg α = 0 , (7) 
tg α = 2 f / 1 - f2 . (8) 
Жағларда материалнинг ишқаланиш коэффициенти f ни ўзига тенг 
қийматдаги тангенс ишқаланиш бурчаги φ га алмаштирамиз ва 
қуйидагиларни оламиз: 
tg α = 2 tg φ / 1 – tg2 φ , (9) 
Мадомики, 2 tg φ / 1 – tg2 φ = tg 2φ га тенг экан, унда қуйидагини оламиз: 
tg α = tg 2φ , (10) 
α = 2φ. (11) 
α = 2φ бўлганда материал бўлаги турғун бўлмаган мувозанатда бўлади, 
шундай экан α<2φ деб қабул қилиш керак. У ҳолда, майдаланадиган 
материал бўлаклари юқорига сиқилиш имконияти бартараф қилинган 
бўлади. Тош материалларининг пўлатда ишқаланиш коэффициенти f=0,3 
га, шунингдек, φ =16040 га ва α =33020 тенг бўлади. Амалиѐтда ишлашда 
тўлиқ ишонч қилиш мақсадида қамраш бурчаги 18-220 оралиғида қабул 
қилинади.


Майдалаш даражасини ошириш учун юк туширишда тирқиш кенглиги 
кичрайтирилади ва қамраш бурчаги катталашади. Бундан кўринадики, юк 
туширишда тирқиш кенглиги кичрайтирилиши, шундай ишлаб чиқариш 
керакки, қамраш бурчаги юқоридаги оралиқдан катта бўлмаслиги лозим. 
Баъзида, майдалагичнинг ишлаши жараѐнида материал бўлаклари юқорига 
учиб чиқади. Бу қачонки содир бўладики, қачонки (3-расм, б чизма
қамраш бурчаги алоҳида бўлакларнинг ишқаланиш бурчаги (αх>2φ) икки 
баробар катта бўлганда.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling