Қурилиш индустриясининг технологик
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
ҚУРЫЛЫС ИНДУСТРИЯСЫНЫҢ ТЕХНОЛОГИЯЛЫҚ ҮСКЕНЕЛЕРИ ЛАБОРАТОРИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асбоб–ускуналар
4-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Конусли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш Лаборатория ишининг мақсади: Конусли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлашдан иборатдир. Аниқлаш натижалари асосида конусли майдалагичнинг афзалликлари ва камчиликлари тўғрисида хулоса қилиш. Асбоб–ускуналар: Конусли майдалагич ва унинг қисмлари. Конусли майдалагич конструкцияси Узун конусли майдалагич осилган вали билан геометрик ўқ конуссимон юзани тавсифлайди (1–расм). Яхлит асосга (1) ташқи конус (2) болтларда маҳкамланади. Конус ички ишчи томонлари билан марганецли пўлатдан зирҳли плиталари (3) ѐтқизилган. Конусга кўндаланг (4) қўйилган бош (5) маҳкамланган, унга асосий валнинг (6) осма подшипниклари ўрнатилади. Кўндаланг (4) марказида қўзғалмайдиган осма нуқтага эга бўлган асосий валга ички майдалайдиган конус (7) жойлаштирилган. Валнинг пастки охирида йўниб кенгайтирилган қияли втулка (8) қўйилган бўлиб, унга конуссимон тишли ғилдирак (9) маҳкамланган. Ушбу ғилдирак редуктор ва вал (11) узатмаси (ѐки пона тасмали ўтказиш ѐрдамида) орқали двигателдан айланишга келтирувчи тишли ғилдирак (10) билан илашмада жойлашган. Майдалайдиган конус ясовчи маркази силжиган втулка айланишида кетма–кет ташқи конуснинг ички деворларига гоҳ яқинлашади ва гоҳ ундан узоқлашади. Майдалашга эга материал юкланадиган дарчага (12) берилади ва конуслар ўртасида майдаланиб, аста–секинлик билан пастга тушади, сўнг камера (13) орқали бўшатилади. Осма подшипник юқориси конуснинг ѐн томонида ўзининг пастки қирқилган таянч халқасига таянадиган таянч халқа (14) ва втулкадан (15) ташкил топган. 1–расм. Узун конусли майдалагич чизмаси. Втулка (15) конуссимон втулкага (16) қўйилган ва таянч халқа (14) бўйича думаланиши мумкин. Конусга (2) зирҳни (3) зич ѐпишишини таъминлаш учун улар ўртасидаги тирқишга цемент қоришмаси қуйилади. Майдалагич ўлчами юкланадиган тирқиши эни билан тавсифланади. 900/160 ўлчамли йирик майдалайдиган конусли майдалагичнинг юкланадиган тирқиши эни 900 мм ташкил этади. Майдалашга тушаѐтган материал бўлагининг ўлчамлари юкланадиган тирқиш ўлчами 0,8 дан ошиб кетмаслиги лозим. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling