Қурилиш индустриясининг технологик


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/18
Sana28.12.2022
Hajmi1.61 Mb.
#1017793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ҚУРЫЛЫС ИНДУСТРИЯСЫНЫҢ ТЕХНОЛОГИЯЛЫҚ ҮСКЕНЕЛЕРИ ЛАБОРАТОРИЯ

Иш тартиби: Конусли майдалагичда майдалаш жараѐни жағлида 
майдалашга ўхшашдир. Фарқи фақат шундаки, конусли майдалагичда 
майдалаш узлуксиз амалга оширилади. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш 
самарадорлиги, айланишлар сони ва энергия сарфланишини аниқлаш учун 
жағли майдалагичда келтирилган формулаларга тегишли тузатишни 
киритиб, конусли майдалагич учун ҳам фойдаланиш мумкин. Лекин, 
таъкидлаш зарурки, ушбу формулаларни фақат оғирлик кучи таъсири 


остида материал чиқадиган конусли майдалагични ҳисоблашда тадбиқ 
этиш мумкин. Шундай экан, жағли майдалагичда келтирилган формулалар 
юқорида кўриб чиқилган конусли майдалагичнинг (узун конусли) биринчи 
иккита типи учун ҳақиқийдир. Учинчи типдаги майдалагични, яъни 
консолли вали билан ҳисоблашда оғирлик кучи ва марказдан қочма куч 
инерцияси таъсири остида майдалагичдан материал чиқишида ушбу 
формулалар тўғри келмайди. 
a) 
b)
2–расм. Жағли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш 
схемаси. 
Жағли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш 
схемасига (2–расм) мувофиқ, қуйидагини ѐзамиз:
β + β1 = α ≤ 2φ . (1)
Шундай қилиб, конусли майдалагич учун ва жағли майдалагич учун 
ҳам қамраш бурчаги ва ишқаланиш бурчаги ўртасидаги боғлиқлик 
тўғридир. Одатда узун конусли майдалагичда қамраш бурчаги 21–230 га 
тенг деб қабул қилинади.
Конусли майдалагич бўйича ҳисоблашларни бажариш учун ишлаб 
чиқариш самарадорлигини аниқлаш схемасидан (2–расм) фойдаланамиз.
Бундай ҳолатда, вертикал (тик) вал ва конусли майдалагич ўқлари 
параллел (худди қўзғалмайдиган валли майдалагичга ўхшаб) ишлашида 
рухсат этилади. Осилган вали билан узун конусли майдалагич (2–расм, а 
чизма) учун уларнинг конус майдалагич ўқи ва вали ўқи ўртасидаги 
қиялик бурчаги 2–30 дан ошмайди, хатолик эса унча кўп бўлмайди.


Майдалагич камерасидан валнинг бир айланиши ѐки конус 
майдалагичдан материал кесими тушиши қуйидаги формуладан 
аниқланади:
F = (a + s) + a / 2 · h м2, (2) 
Тушадиган 
материал 
халқасининг 
ўртача 
диаметри 
конус 
майдалагичнинг пастки диаметрига Dп тахминан тенг деб қабул 
қилинганда, валнинг бир айланишида майдалагичдан чиқадиган қуйидаги 
материал ҳажмини оламиз:
V = π Dп · 2a + s / 2 · h м3, (3)
Тушаѐтган халқа кесими баландлигини h АВС учбурчакдан аниқлаймиз, 
бунда конус ясовчи бурчаклар қиялиги тегишлича β ва β1 тенг десак, 
эксцентриги (механизмда умумий ўқ билан бир марказга эга бўлмаган 
дисксимон детал) эса c = h tg βb = h tg β1 , бу ерда с + b = s = 2r = h (tg 
β + tg β1) га тенг.
h = 2r / tg β + tg β1 м. (4)
Шундай қилиб, (3) формулани қуйидагича ўзгартиришимиз мумкин:
V = π Dп · 2a + s / 2 · 2r / tg β + tg β1 м3. (5)
s = 2r ўрнига қўйсак, қуйидагини оламиз:
V = π Dп · (a + r) · 2r / tg β + tg β1 м3. (6)
Конусли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги вал айланиши 
n бўлганда ва юмшатиш коэффициентида φ қуйидаги формула бўйича 
аниқланади: 
QV = Vφn = π Dп · (a + r) · 2rφn / tg β + tg β1 =  
= 2π · Dп(a + r) rφn / tg β + tg β1 м3/сек, (6)
ѐки
QS = QV ·γайл. = 2π · Dп(a + r) rφnγайл. / tg β + tg β1 кг/сек. (7)
(6) ва (7) формулаларда ҳамма чизиқли ўлчамлари м да берилган, n – 
айл/сек да, γайл. – материалнинг ҳажмий массаси, кг/м3.
Қия конусли майдалагич учун (2–расм, б чизма) ишлаб чиқариш 
самарадорлигини аниқлаш формуласи бир қанча бошқача кўринишда 
[қуйидаги (9) ва (10) формулаларга қаранг] қабул қилинади. 2–расм, а 
чизмадан кўриниб турибдики, ташқи ва уларнинг пастки қисми орасида 
майдалайдиган конуслари параллел майдонга эга, шу туфайли чиқаѐтган 
материалнинг нисбатан бир жинслилигини (ўлчамлари бўйича) 
таъминлайди. Булар ҳаққоний шароитда, ҳар бир материал бўлаги ушбу 
майдонни ўтиши вақти вертикал (тик) валнинг бир айланиши учун талаб 
этиладиган вақтдан кам бўлиши мумкин эмас. Лекин бу, бир жинслилик 
маҳсулотни ошириш учун майдон параллеллигининг узунликларини 
катталашишини инкор этмайди.


Қайд этилганга мувофиқ, валнинг бир айланишида майдалагичдан 
тушаѐтган материал ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
V = d l π Dўрт. м3, (8) 
бу ерда: – чиқаѐтган бўлаклар диаметри, мм;
– майдон параллеллиги узунлиги, м;
Dўрт. – майдон параллеллигида майдалайдиган конуснинг ўртача
диаметри, одатда пастки диаметрга Dп тенг деб қабул қилинади.
Конусли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги вал 
айланиши n бўлганда ва юмшатиш коэффициентида φ қуйидагига тенг 
бўлади:
QV = Vφn = d l π Dп φn м3/сек, (9)
ѐки
Qγайл. = QV γайл. = π d l Dп φn γайл. кг/сек, (10)
бу ерда: φ – юмшатиш коэффициенти, 0,25–0,6 га тенг;
– айланишлар сони, айл/сек;
γайл. – ҳажмий масса, кг/м3


Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling