Қурилиш индустриясининг технологик
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
ҚУРЫЛЫС ИНДУСТРИЯСЫНЫҢ ТЕХНОЛОГИЯЛЫҚ ҮСКЕНЕЛЕРИ ЛАБОРАТОРИЯ
Иш тартиби: Тегирмон барабанининг чегаравий айланиш сонида
айланма тезлик критик шаклланиши шарга таъсир этувчи барабан ичидаги сиртининг юзасида тақалган шарларнинг оғирлик кучи ва марказдан қочма куч инерцияси мувозанати ҳолатида аниқланади. А нуқта бўйича (2-расм) юқори доиранинг тўртдан бир бўлаги (квадрант) шарга оғирлик кучи G ва марказдан қочма куч инерцияси таъсир этади. У қуйидагига тенг: Р = mυ2 / R = G υ2 / gR , (1) бу ерда: m – шар массаси, кг; G – шарнинг оғирлик кучи, mg га тенг, н; υ – барабаннинг айланма тезлиги, м/сек; g – оғирлик кучининг тезланиши, м/сек2; R – барабан марказидан шарнинг марказигача масофаси, м. 2-расм. Тегирмон барабанининг айланиш тезлигини аниқлаш чизмаси. Оғирлик кучи ва марказдан қочма куч инерцияси шарнинг марказига қўйилган, шунинг учун барабан марказидан шарнинг марказигача масофасини R – r га тенг деб (1) формулани қабул қилиш тўғри бўлади. Бу ерда r – шар радиуси. Амалда r катталик R билан таққосланганда унча катта эмас ва кейинчалик сезиларсиз хатоликда R – r ўрнига R деб қабул қиламиз. Марказдан қочма куч Р α бурчак остидаги радиус баландлигига (2-расмга қаранг) йўналган. Барабаннинг вертикал (тик) диаметри ва радиуси ўртасидаги α бурчак барабаннинг маркази билан боғловчи А нуқта узилиш бурчаги дейилади. А нуқтада эса шар айланма траекториясини узилиш нуқтасини йўқотади. Оғирлик кучини G иккита ташкил этувчига ажратамиз: тегишли Т ва нормал Q: Т = G sin α , н (2) Q = G cos α , н (3) Марказдан қочма куч инерцияси Р нинг тескари ҳаракати cos α=1 бўлганда, яъни α=00 да куч Q максимал катталикга эришади. Шарлар барабаннинг ички юзасидан ажралмасдан бошланишидан, критик тезлик, қачонки марказдан қочма куч инерцияси катта бўлганда ѐки куч катталиги Q максималга тенг бўлганда, яъни тенглик ѐки катта куч G га у ҳолда эришган бўлади. Қайд этилганларга асосан ѐзишимиз мумкин: Gυ2 / gR ≥ G , mυ2 / R ≥ G , (4) бу ерда: G – шарнинг оғирлик кучи, mg га тенг, н. Айланма тезлик υ катталигини қуйидаги ифодага алмаштирсак υ = 2πRn , (5) оламиз m4π2R2n2 / R ≥ mg , (6) Барабаннинг айланиш сонида критик тезлик қуйидагида тенг бўлиб эришиди. nкр = 0,5 / √R = 0,705 / √D айл/сек = 42,4 / √D айл/мин, (7) бу ерда: D – барабаннинг ички диаметри, м. А нуқтада жойлашган шар учун унинг барабан деворидан узилиши ва параболик траекторияга ўтиши мумкинлиги фақат қуйидаги шароитда бўлади: Q = G cos α ≥ Р , (8) ѐки (1) формулага асосан G cos α ≥ Gυ2 / gR , (9) бу ердан cos α ≥ υ2 / gR ; 4π2R2n2 / gR ≤ cos α (10) ва кейингиси n = √cos α / 4R = 0,5 / √R ·√cos α . (11) (7) формулага асосан критик тезлик nкр = 0,5 / √R айл/сек тенг. (11) формуладаги 0,5/√R ни nкр билан алмаштирсак, қуйидагини оламиз: n = nкр·√ cos α . (12) Тегирмон барабанининг айланиш тезлигини критик тезлик улуши билан аниқлаш қабул қилинган. (12) формуладан √cos α катталик ψ улушига тенг эканини белгилаймиз, яъни ψ = √cos α , n = ψ nкр . (13) Барабаннинг энг қулай айланиш тезлиги айнан энг қулай айланиш сони берилган топшириқга кўра, энг катта баландликдан шарларнинг тушуши бўлади, модомики бу ҳолда материал бўлагига ҳақиқий зарб кучи каттадир. В нуқта (2-расмга қаранг) бўйича эгилган шар тегирмон барабани билан учрашиши тушиш нуқтаси дейилади. (11) формулага асосан барабаннинг энг қулай айланиш сони барабаннинг мана шу радиуси R бўйича бўлади, ўшанда шарларнинг узилиш бурчаги α худди шундай энг қулай бўлади. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling