Қурилиш индустриясининг технологик
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
ҚУРЫЛЫС ИНДУСТРИЯСЫНЫҢ ТЕХНОЛОГИЯЛЫҚ ҮСКЕНЕЛЕРИ ЛАБОРАТОРИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8,1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ Шарли тегирмон барабани шарларининг энг қулай бурчак узилишини аниқлаш Лаборатория ишининг мақсади
- Асбоб–ускуналар
Лаборатория иши натижасида кўрсаткичлар бўйича олинган қийматларни қайд этиш № Кўрсаткичлар Белги- ланиши Ўлчов бирлиги Натижалар паспорт бўйича ҳисоблаш бўйича 1 2 3 Хулоса: 8,1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ Шарли тегирмон барабани шарларининг энг қулай бурчак узилишини аниқлаш Лаборатория ишининг мақсади: Шарли тегирмон барабани шарларининг энг қулай бурчак узилишини аниқлашдан иборатдир. Аниқлаш натижалари асосида шарли тегирмоннинг афзалликлари ва камчиликлари тўғрисида хулоса қилиш. Асбоб–ускуналар: Шарли тегирмон ва унинг қисмлари. Иш тартиби: Қуйидаги формулага асосан, шарнинг А нуқтадан В нуқтагача тушиш баландлиги тенглашганди. YВ = – 4R sin2 α · cos α м, Модомики минус белгиси YВ ординатаси (нуқтанинг текисликдаги ѐки фазодаги вазиятини кўрсатувчи координаталардан бири) абсцисса ўқидан пастга йўналтирилганлигини кўрсатган экан, биз уни ташлаб юборамиз, шу боис бизга фақат шар тушишининг абсолют катталиги зарур. Шар тезлиги В нуқтага момент (бир пайтда) тушишида максималь Yмак. бўлади. Биринчи ҳосилани тенглаштирсак, dy / dα = 0 , ушбу қуйидаги максимумни топамиз: dy / dα = d / dα (4R sin2 α · cos α) . Дифференциялаштирганда, қуйидагини оламиз: dy / dα = 8R sin α · cos2 α – 4R sin3 α = 4R sin α (2 cos2 α – sin2 α) = 0 . Аниқки, α бурчак узилиши ва R радиус нольга тенг эмас. Шундай қилиб, 2 cos2 α – sin2 α = 0 . (1) (1) тенгламани ўзгартирсак, 2 – tg2 α = 0, tg2 α = 2 қаердан бурчак узилишини оламиз. α = 54040΄ . (2) Ҳар қандай шарлар қатлами учун энг қулай бурчак узилиш α = 54040΄ ҳисобланади ва у фақатгина ташқи учун эмас, балки шунингдек, энг катта майдалаш ишини ишлаб чиқарган бўлади. Энг қулай бурчак узилишини билган ҳолда, биз шундай энг қулай тезликни ҳам аниқлашимиз мумкин. n = nкр·√ cos α формулага асосан, қуйидагига эга бўламиз: n = nкр·√ cos α = ......... = nкр · ........ , (3) n =......... · nкр айл/сек . Қуйидаги формулага асосан, nкр = 0,5 / √R = 0,705 / √D айл/сек . Ушбу қийматни (3) формуладаги nкр га қўйсак, бутунлай қуйидагини оламиз: nэнг қул. = 0,378 / √R = 0,534 / √D айл/сек = 32,4 / √D айл/мин . (4) D катталикни ҳисоблаш вақтида, қуйидагини тенг деб қабул қилиш лозим: D = D1 – 2δ м , (5) бу ерда: D1 – футеровка (ўтга чидамли материал) қилиш ҳисобга олинмаган ҳолда тегирмоннинг ички диаметри, м; δ – футеровка қалинлиги, м. (4) формула назарий жиҳатдан тегирмон барабанининг энг қулай айланиш сонини аниқлаб беради. n = ψ nкр айл/сек , формулага эгамиз. Бу ердан, ψ = n / nкр = .............. = .......... , n = ........ nкр айл/сек . Цемент ишлаб чиқариш заводларида шарли тегирмондан фойдаланиш тажрибаси асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин. Ишчи айланиш сонини амалий шароитда аниқлашда қуйидагиларни эътиборга олиш зарур: 1. Материални тортишда тегирмонга тушаѐтган бир мунча кичик ўлчамли бўлаклар катта ўлчамли бўлакларга нисбатан кичикроқ тезликни талаб этади. 2. Юқори нозик тортиш билан маҳсулот ишлаб чиқариш учун мўлжалланган тегирмон кичик айланиш сони билан ишлаши лозим. 3. Қаттиқ материалга нисбатан юмшоқ материалларни тортиш учун ҳам худди шундай кичик тезлик талаб этилади. 4. Қаварилган шаклдаги футеровкали плита ва худди шунингдек пошнали плитанинг айланишлар сони силлиқ плитага нисбатан бир мунча паст бўлиши керак. 5. Тегирмоннинг ѐпиқ усулдаги ишининг айланишлар сони очиқ усулдагига нисбатан бир мунча катта бўлиши лозим. Цемент ишлаб чиқариш саноатида қўлланиладиган тегирмоннинг ишчи айланишлар сони ва назарияси бўйича маълумотларнинг таққосланиши қуйидаги жадвалда келтирилган. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling