Қурилиш ишларининг хусусиятлари қурилиш ташкилотларида уларнинг мулки ҳамда бу мулкни ташкил қилиш манбалари ҳисоби олдига ҳам муҳим вазифаларни қўяди


Асосий восита бошланғич қийматининг ҳисоб-китоби


Download 119.5 Kb.
bet2/3
Sana08.05.2023
Hajmi119.5 Kb.
#1442324
1   2   3
Bog'liq
Махситов Х Амалиёт Хисоботи

Асосий восита бошланғич қийматининг ҳисоб-китоби

Номи- бетон қориш машинаси




Т/р



Ҳужжат



Операция мазмуни



Сумма



Корр. счётлар




Сана


Дт


Кт


1

2

5.01.07

Минск заводи, машина қиймати


18000000

0820

6010



2

36

15.01.07

Божхона тўловлари


4200000

0820

6990



3

6

15.01.07

А.Хайдаровнинг аванс ҳисоботи


800000

0820

6970



4

41

15.01.07

«Рауф» брокерлик контораси


200000

0820

6990



5

25

15.01.07

Самарқанд темир йўл узели


600000

0820

6990



6

12

15.01.07

Автойўл

1200000

0820

6990



7

26

15.01.07

Самарқанд ДАН


50000

0820

6990











Жами


25050000


0130


0820

Қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш мақсадидаги барча асосий воситаларнинг ҳисобланган эскириши суммасини бевосита асосий ишлаб чиқариш счётига олиб бориб бўлмайди. Бунга сабаб шундаки, ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар қурилиш ташкилоти томонидан олиб борилаётган барча қурилиш ишларига бир вақтнинг ўзида хизмат қилиши мумкин. Шу боис, ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситаларга ҳисобланган амортизация суммалари дастлаб 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида ёки 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида алоҳида очилган аналитик счётларда акс эттирилади.

Ҳисобот ойи охирида юқоридаги счётларда акс эттирилган амортизация ажратмалари қурилиш ишлари олиб борилаётган объектлар ўртасида махсус ҳисоб-китоб асосида тақсимланади. Амортизация харажатларини қурилиш объектлари ўртасида тақсимлаб чиқиш турли усулларда амалга оширилиши мумкин. Улар ичида энг кенг тарқалганлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

(1) амортизация суммасини ҳар бир объект бўйича олинган соф тушумнинг жами соф тушумдаги ҳиссасига қараб тақсимлаш;

(2) амортизация суммасини асосий воситаларнинг ҳисобот даврида ҳар бир объектда ишлаган иш вақти (бажарган иши)ни жами ишлаган иш вақтидаги (ёки жами бажарган ишларидаги) ҳиссасига қараб тақсимлаш;

3)амортизацияси суммаси қурилиш ташкилотлари ҳисоб сиёсатида белгиланган бошқа тартибларда тақсимлаш.

Ушбу маълумотларга ва юқорида изоҳи берилган тартибга кўра ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар амортизацияси тақсимотини қуйидагича ҳисоб-китоб қилиш мумкин (2-жадвал).





Асосий воситалар гуруҳи


Жами

амортиза-ция

суммаси


Шу жумладан объектлар бўйича


А


Б


В


%


Сумма


%


сумма


%


сумма

1

Бино ва иншоатлар

200000

15

30000

25

50000

60

120000

2

Машина ва асбоб-ускуналар


600000

100

600000

-

-

-

-

3

Юк ташиш транспортлари


300000

10

30000

30

90000

60

180000

4

Автобуслар


150000

20

30000

40

60000

40

60000

5

Бошқа асосий воситалар


400000

5

20000

80

320000

15

60000





Жами


1650000




710000




520000




420000

Ишлаб чиқаришда тутган ўрнига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материаллар асосий ва ёрдамчи материалларга бўлинади.



Асосий материаллар деганда объектларни қуриш, монтаж қилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш каби ишларни бажаришда бош ролни ўйновчи материаллар тушунилади. Уларга цемент, ғишт, тахта, болар, арматура, труба, линолеум, мармар, гранит, мих, ойна, оҳак, бўёқ, гипс ва шу каби кўплаб бошқа материаллар киради. Ушбу материалларсиз қурилиш ишларини олиб бориб бўлмайди. Шу боис ҳам ушбу асосий материалларнинг мавжудлиги, уларнинг бутлиги, ҳаракати устидан узликсиз назоратни олиб бориш бухгалтерия ҳисоби олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
Ёрдамчи материаллар деганда қурилиш ишларида бош ролни ўйнамайдиган, лекин уларнинг бажарилишида қўшимча тарзда ишлатила-диган материаллар тушунилади. Бундай материаллар бўлиб, масалан, пегментлар, цинка, тўл, ёқилғи, мойлаш материаллари, ўров материаллари ва шу кабилар ҳисобланади.
Кўриниши, жисми ва номланишига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материалларни кўплаб турларга ажратиш мумкин, масалан, темир ва ёғоч материаллари, шиша материаллар, суюқ ва қаттиқ жисмли материаллар ва бошқалар.
Сақлаш усулига кўра қурилиш ташкилотларида материалларни очиқ ва ёпиқ усулларда сақланадиган материалларга бўлиш мумкин. Масалан, ғишт, темир, труба, тош ва шу каби материаллар очиқ кўринишда турли майдончаларда сақланади. Цемент, оҳак, гипс, лак, бўёқлар ва бошқа шу каби материаллар ёмғир ва қор тегмайдиган, намиқмайдиган жойларда, шунингдек махсус сақлаш мосламаларида (цистерна, бочка ва бошқаларда) сақланади.
Сақлаш муддатига кўра қурилиш материаллари муддати чегараланган ва муддати чегараланмаган турларга бўлинади. Масалан, цемент, оҳақ, гипс, бўёқлар ва шу каби айрим материаллар маълум муддатлардан кейин ўз сифатини йўқотади. Шу боис улар белгиланган муддатгача сақланиши лозим. Кўпчилик қурилиш материаллари ўз сифатини узоқ муддатларда йўқотмайди, масалан мармар, гранит, темир-терсаклар, ёғоч, болар ва шу кабилар. Бироқ, моддий жавобгар шахслар ушбу материалларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатадиган, масалан занглаш, эрозия, қуриб қолиш, намиқиш, шишиб кетиш, ёрилиш каби салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари лозим.
Кимга тегишлишига кўра қурилиш ишларида ишлатилаётган материалларни пудратчи қурилиш ташкилотнинг ва буюртмачи ташкилотнинг материалларига бўлиш мумкин. Биринчи турдаги материаллар асосида бажарилган ишлар пудратчи ташкилотнинг ўз материаллари асосида бажарилган ҳисобланса, иккинчи турдаги ишлар эса буюртмачилар материаллари асосида бажарилган ишлар ҳисобланади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам сарфланган материаллар қурилиш объектининг қийматига (таннархига) киритилади. Агар қурилиш ишлари буюртмачиларнинг берган материаллари асосида бажарилган бўлса, у ҳолда уларнинг қиймати ўзаро ҳисоб-китоблар суммасига киртилмайди.
Ишлаб чиқилганлигига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материаллар ўзи ишлаб чиққан ва ўзи ишлаб чиқмаган материалларга бўлинади. Чунончи, қурилиш ташкилотининг ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган ва қурилиш объектларида ишлатилган ғишт, блок, эшик, рамка, турли мослама ва конструкциялар ўз ишлаб чиқаришидан олинган қурилиш материаллари ҳисобланади. Сотиб олинган, буюртмачилардан, таъсисчилардан ва бошқа ташқи шахслардан келиб тушган материаллар ўзи ишлаб чиқмаган материаллар ҳисобланади.
Вужудга келтирган мамлакатига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материаллар маҳаллий материаллар ва хриждан келтирилган материалларга бўлинади.
Қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш ишларини бажариш уларда турли ихтисосликка эга бўлган мутахассислар жамосини шакллантиришни, шунингдек мос равишда улар меҳнати ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш тизимларини ташкил қилишни тақозо этади.
Қурилиш ташкилотларида ишловчи ходимлар иккита гуруҳга бўлинади: (1) асосий ходимлар; (2) асосий бўлмаган ходимлар.
Асосий ходимлар деганда қурилиш ташкилотларининг штат жадвалида белгиланган лавозимларни эгаллаб турган ходимлар тушунилади. Бундай ходимлар таркибига инженер-лойиҳачилар, инженер-қурувчилар, прораблар, мастерлар, механиклар, электриклар, слесарлар, ганчкорлар, пардозловчилар, тахтага ишлов берувчи ва улардан турли тайёр мосламалар ясовчи усталар, ғишт терувчилар, омбор мудирлари, таъминотчилар ва шу каби бошқа ходимлар киради.
Асосий бўлмаган ходимлар деганда индивидуал меҳнат шартномасига кўра алоҳида ишларни бажариш учун вақтинчалик ишга олинган ходимлар тушунилади.
Қурилиш ташкилотларида ходимларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш, улар билан меҳнат шарномаларини тузиш ҳамда уни бекор қилиш республикамиз қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Қурилиш ташкилотларининг ходимлар бўлими ишга қабул қилинган ходимлар ҳисобини белгиланган тартибда юритади. Қурилиш ишлари олиб борилаётган жойларда ходимларнинг ишга келиши, улар томонидан бажарилган ишларнинг дастлабки ҳисоби регистрлари (ишга чиқиш ҳисоби табели, нарядлар, ҳисоботлар, маълумотномалар, далолатномалар)ни тузиш ҳамда юритиш участка бошлиғлари (прораблар, мастерлар, бригадирлар)га юклатилади.
Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш вақтбай ва ишбай шаклларда амалга оширилади. Ушбу шаклларнинг қўлланилиши қурилиш ташкилотининг ички меъёрий ҳужжатлари (жамоа ва индивидуал меҳнат шартномалари) билан тартибга солинади. Иш ҳақи ҳисоблашнинг вақтбай шакли асосан маъмурий-бошқарув ҳамда инженер-техник ходимлар учун қўлланилади. Ушбу шаклда меҳнатга ҳақ тўлаш учун асос бўлиб қурилиш ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган штат жадвали, тариф разряди, тариф разряди бўйича белгиланган маош, ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти ҳисоби табели ҳисобланади.
Маъмурий-бошқарув ҳамда инженер-техник ходимларга ҳисобот ойида ҳисобланадиган асосий иш ҳақи уларга белгиланган маошни шу ойдаги иш кунлари сонига бўлиш ва ҳақиқатда игшлаган кунлари сонига кўпайтириш йўли билан топилади. Ҳисобот ойида тўлиқ ишлаган ходимларга асосий иш ҳақи белгиланган маош миқдорида ҳисобланади.
Меҳнат ва жамоа шартномаларида маъмурий-бошқарув ҳамда инженер-техник ходимларга эришилган ютуқлар учун қўшимча тарзда мукофатлар бериш ҳам кўзда тутилади. Шу боис, вақтбай шакл бошқачасига вақтбай-мукофатли шакл ҳам деб аталади. Ходимларга бериладиган мукофатнинг миқдори қурилиш ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.
Иш ҳақи ҳисоблашнинг ишба й шакли бевосита қурилиш ишларини олиб борувчи ходимлар учун қўлланилади. Бундай ходимларга ишчилар, махсус машина ва механизмларни бошқарувчи машинистлар, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари, мастерлар, прораблар, бригадирлар ва бошқалар киради. Ушбу шаклда меҳнатга ҳақ тўлаш учун асос бўлиб қурилиш ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган штат жадвали, тариф разряди, тариф разряди бўйича белгиланган маош, бир бирлик иш учун тасдиқланган меҳнат ҳақи меъёри (расценка), ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти ҳисоби табели, бажарилган иш ҳажми тўғрисида ҳисоботлар, билдирги-нарядлар, маълумотномалар ва далолатномалар ҳисобланади.
Қурилиш ишлари, одатда, жамоа, яъни бригада томонидан бажарилади. Бажарилган ишлар яхлит жамоанинг (бригаданинг) меҳнати сифатида тавсифланади. Мос равишда ҳисобланган иш ҳақи ҳам жами жамоа (бригада) учун ҳисобланган иш ҳақи ҳисобланади. Иш ҳақини ҳисоблашнинг бундай тизими адабиётларда «аккорд», «аккорд-наряд» тизими, деб ҳам эътироф этилади.
Аккорд тизимда ҳисобланган асосий иш ҳақи, мукофатлар ва бошқа қўшимчалар дастлаб жами бригада учун яхлит тарзда белгиланади. Иш ҳақининг жами миқдори бригада томонидан ҳақиқатда бажарилган ишнинг ҳажмини, бир бирлик иш учун белгиланган меҳнат ҳақи меъёрига (расценкага) кўпайтириш йўли билан аниқланади. Корхона раҳбари буйруғи билан белгиланган мукофат ва бошқа қўшимча тўловлар ҳам яхлит бригадага тегишли ҳисобланади.
Асосий ва қўшимча иш ҳақлари бригада аъзоларининг ўртасида уларнинг умумий бажарилган ишдаги ҳиссасига, яъни меҳнатда иштирок коэффициенти (МИК)га қараб тақсимланади. Ушбу коэффициент бригада кенгаши мажлиси қарори билан белгиланади ва махсус баённома кўринишида бухгалтерияга тақдим этилади.
Мисол. Бригада аъзоларига декабрь ойида «А» объектда бажарган ишлари учун наряд асосида 500000 сўм иш ҳақи ҳисобланган, шунингдек 300000 сўм мукофат белгиланган. Бригада аъзоларининг таркиби, эгаллаган лавозимлари, разрядлари, табел бўйича ишлаган вақти, бригада кенгаши йиғилишининг қарори бўйича белгиланган меҳнатда иштирок этганлик коэффициентлари 3-жадвалда келтирилган.
Бригада аъзоларининг меҳнатда иштирок коэффициенти асосида ишлаган вақтининг ҳисоб-китоби.





Download 119.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling