“Қурилиш иқтисодиёти” фанининг предмети, объекти ва мақсади


Download 20.52 Kb.
Sana31.10.2023
Hajmi20.52 Kb.
#1735917
Bog'liq
1-мавзу


1-МАВЗУ: “ҚУРИЛИШ ИҚТИСОДИЁТИ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ, МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
РЕЖА:
  1. “Қурилиш иқтисодиёти” фанининг предмети, объекти ва мақсади.


  2. Фаннинг назарий ва амалий вазифалари.

  3. Фаннинг бошқа ижтимоий - иқтисодий ва ихтисослик фанлари билан боғлиқлиги.

Капитал қурилиш Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиёти моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг ўзига хос соҳаси бўлиб у янги асосий фондлар яратиш, амалдагиларини реконструкция қилиш, кенгайтириш, теҳник ва теҳнологик модернизация қилишга йўналтирилган. Қурилиш тармоғи нафақат иқтисодиётнинг асосий фондларини яратувчи соҳаси сифатида, балки мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни ҳамда ижтимоий соҳадаги долзарб вазифаларни амалга оширишда муҳим ўрин ва аҳамиятга эга.


Ушбу фанни ўрганиш объекти - миллий иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи ҳисобланган қурилиш ва унинг ишлаб чиқариш бўғинлари - қурилиш бошқармалари, трестлар, қурилиш индустриясидаги саноат корхоналари, лойиҳалаш муассасалари ва бошқа уларга тенглаштирилган хўжалик субъектларидир.
Курснинг ўрганиш предмети эса қурилиш ишлаб чиқаришининг ривожланиш қонуниятлари ва тенденциялари, шунингдек, бевосита қурилиш корхоналари иқтисодиётига доир масалалар, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва қурилишда бозор муносабатларини шакллантириш вазифаларидир.
Қурилиш иқтисодиёти фанинг асосий мақсади - талабаларга қурилиш иқтисодиёти соҳасидаги билимларни бериш, қурилишнин такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги алоҳида ўрни, инвестициялаш стратегияси ва тактикаси, қурилиш ишлаб чиқаришини режалаштириш ва бошқариш, шунингдек, олинган билимлардан хўжалик амалиётида маҳорат билан фойдаланиш, уларни иқтисодиётнинг бошқа соҳа ва тармоқларига ҳам амалда татбиқ эта олишни ўргатишдир.
Ушбу фаннинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар хисобланади:
- капитал қурилишнинг миллий иқтисодиёт ва жамият ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришдаги тутган ўрнини ёритиш;
- капитал қурилишнинг бошқаришнинг замонавий тизимини ва инвестицион-қурилиш жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини ўрганиш;
- инвестициялар иқтисодий самарадорлиги бахолаш ва қурилиш ишлаб чиқариш иқтисоди ва бошқаруви бўйича иқтисодий хисоблар олиб бориш услубларини эгаллаш;
- қурилиш индустрияси ресурс потенциалини ўрганиш ва ресурслар чекланганлиги ҳамда замонавий ислоҳотлар талабларини ҳисобга олган ҳолда ундан янада яхшироқ фойдаланиш йўлларини аниқлаш;
- капитал қурилиши турли ташкилий бошқарув тизимларида режалаштириш асосларини ўзлаштириш;
- қурилишда баҳони ва унинг фойда, рентабеллик ва қурилиш ишлаб чиқаришининг бошқа томонларига таъсирини ўрганиш.
Фан бўйича талабаларнинг билими, уқуви ва кўникмасига қўйиладиган талаблар.
а) тасаввурга эга бўлиши керак:
- тармоқ ва миллий иқтисодиёт ривожланишининг замонавий йўналишлари ва қонуниятлари ҳамда уларни бозор муносабатига ўтказиш тамойиллари тўғрисида;
- инвестицион лойиҳалар ва уларнинг иқтисодиётни модернизациялаш ҳамда ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришдаги ўрни тўғрисида;
- инвестицион лойиҳаларни ва қурилиш ишлаб чиқаришини амалга оширишдаги иштирокчилар ва уларнинг мажбуриятлари тўғрисида;
- капитал қурилиш ва қурилиш монтаж ишларини олиб бориш услубларининг ҳамда тайёр қурилиш маҳсулоти учун амалга ошириладиган тўловларнинг ўзига хос томонлари тўғрисида;

  • капитал қурилишни ташкил этиш ва қурилиш ташкилотларининг бир маромда ишлашида лойиҳа-смета ишининг аҳамияти тўғрисида;

  • қурилишда баҳони шакллантириш ва пудрат ҳамда унга тенглаштирилган ташкилотларнинг рентабел ишлаши бўйича давлат кафолатлари тўғрисида;

  • қурилиш индустрияси ходимлар потенциалини шакллантиришнинг хусусиятлари тўғрисида.

б) билиши керак:
моддий ишлаб чиқариш сохаси сифатидаги қурилишнинг ихтисослашувини хамда унинг ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш функцияларини;

  • қурилишнинг бошқа тармоқлар билан алоқасини хамда ушбу алоқаларнинг иқтисодиётга ва капитал қурилишнинг кўрсаткичларига таъсирини;

  • капитал қурилишнинг ташкилий тузилмаси ва бошқариш тизимини;

  • инвестициялаш ва қурилиш сохасидаги давлатнинг замонавий сиёсатини;

  • капитал қурилиш ва иқтисодиётни бошқаришнинг турли босқичларида инвестицион сиёсатни амалга ошириш соҳасида амал қилувчи қонун ва ҳуқуқий ҳужжатларни;

  • режалаштириш ва турли инвестициявий холатларни баҳолаш ҳамда таҳлил қилишни ўз ичига олувчи қурилишдаги иқтисодий ишларнинг ўзига хос томонларини;

в) бажариши лозим:

  • қурилиш объектларининг турли вариантларини ва инвестициявий қўйилмаларни баҳолаш билан боғлиқ масалаларни;

  • қурилиш индустрияси корхона ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш қувватларидан ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланиш йўлларини;

  • харажатларни камайтириш ва қурилиш ишлаб чиқаришининг рентабеллигини ошириш масалаларини;

  • қурилиш-монтаж ташкилотлари фаолиятини ишлаб чиқариш – хўжалик режасини ишлаб чиқиш ва асослаш бўйича вазифаларини;

  • қурилиш ишлаб чиқаришининг турли захираларини қидириш ва улардан фойдаланиш бўйича вазифаларни;

  • капитал қурилишнинг турли хил кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича вазифаларни;

  • қурилишда тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган масалаларни.

Download 20.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling