Агар а1м, S1м2, (t1-t2)10C ва 1соат бўлса, у холда Q бўлади. Иссиқлик ўтказувчанлик материалнинг ғоваклиги ва ғовакликнинг тузилишига боғлиқ. Масалан, органик зич материаллар (пластмассалар, битумлар) учун 0,25-0,35, ноорганик зич материаллар учун 5,0 Втм 0С гача бўлиши мумкин. Ҳавонинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ниҳоятда кам бўлгани учун (=0,02) материал иссиқлик ўтказувчанлиги ғовакларнинг ҳаво, газ ёки сув билан тўлганлигига боғлиқ бўлади. Чунки сувнинг си 0,58, музники эса 2,3 Втм.0С тенг бўлади. Ҳарорат кўтарилганда кўпчилик материалларнинг си ортади, фақат баъзи материалларники (металлар, магнезитли оловга бардошли материаллар) камаяди.
Иссиқлик ютувчанлик (сиғими)-ҳароратлар фарқи 10С бўлганда 1 кг материалнинг ютган иссиқлик миқдори қуйидаги формула ёрдамида топилади:
QC.m.(t1-t2),
бу ерда: С-иссиқлик ютувчанлик коэффициенти; Q-иссиқлик миқдори, (кЖ); m-намунанинг массаси, кг; (t1-t2)-ҳароратлар фарқи, 0С.
Материалларнинг иссиқлик ютувчанлиги Марказий Осиё қуруқ иссиқ иқлимида қуриладиган бино лойиҳаларини тузишда, деворбоп конструкциялар, қаватлараро плиталар ва иситиш мажмуаларини ҳисоблашда катта аҳамиятга эга.
- Баъзи материалларнинг иссиқлик ўтказувчанлик ва ютувчанлик коэффициентлари
№
|
Материалар
|
Ўртача зичлик, кгм3
|
, Втм.0С
|
С,
кЖкг.0С
|
1
|
Гранит
|
2600
|
2,50
|
2,5
|
2
|
Оддий ғишт
|
1800
|
0,70
|
0,18-0,22
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |