Қурилиш меъёрлари ва қоидалари


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/34
Sana24.12.2022
Hajmi1.09 Mb.
#1062308
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МЕЪЁРЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ

3-жадвал 
Ўйиқнинг 
чуқурлиги, м. 
Грунт 
қумли 
лойли 
қумли 
қумли лойли 
лойли 
Чуқур нишаби асосидан машинанинг таянчигача уфқ 
бўйича масофа, энг яқин м. 


ҚМҚ 3.01.02-00 20 - бет
1,0 
1,5 
1,25 
1,00 
1,00 
2,0 
3,0 
2,40 
2,00 
1,50 
3,0 
4,0 
3,60 
3,25 
1,75 
4,0 
5,0 
4,40 
4,00 
3,00 
5,0 
6,0 
5,30 
4,75 
3,50 
3.11 Машиналарга 
техник 
ҳизмат 
кўрсатиш 
тайёрловчи 
завод 
йўриқномасида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари ҳолларда юритгич 
тўхтатилганидан ҳамда гидравлик ва пневматик тизимлардаги босим 
туширилганидан кейингина бажарилиши лозим. 
3.12 Электр юритгичли машиналарга техник ҳизмат кўрсатилаётганда, 
тасодифан кучланиш беришни истисно қилувчи тадбирлар қурилиши лозим. 
Ишга тушириш қурилмаларда «Уланмасин - одамлар ишлаётир» плакатлари 
осилиши лозим. Электрюритгичларнинг таъминот занжиридаги қуйма 
эрувчан сақлагичлар чиқариб олиниши лозим. 
3.13 Ўз оғирлиги таъсирида кўчиш имконига эга бўлган йиғма 
машина бирликлари техникавий ҳизмат кўрсатиш пайтида уларнинг 
беихтиёр кўчишини истисно қилиш учун блокланиши ёки таянчларга 
туширилишлари лозим. 
3.14 Машина қисмларини қиздириш учун очиқ, алангадан фойдаланиш 
тақиқланади, шунингдек ёқилғи ва мой қисмларида сирқиш мавжудлигида 
машинани ишлатиш ман қилинади. 
3.15 Машиналарни ўз ҳаракати билан, буксирда ёки нақлиёт 
воситаларида 
кўчиришда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ИИВ 
тасдиқлаган Йўл ҳаракати қоидалари талабларига риоя қилиш лозим. 
3.16 Машиналарнинг табиий ёки сунъий тўсиқлар орқали, 
шунингдек, қўриқланмайдиган темирйўл ўтувлари орқали ҳаракатига 
фақат ҳаракат йўли ҳолатини текширилганидан кейингина рухсат 
берилади. Лозим бўлганда, машинанинг ҳаракат йўли текисланиши 
ва машина паспортида кўрсатилган талабларни ҳисобга олган ҳолда 
мустаҳкамланиши лозим. 
3.17 Машинанинг монтажи (демонтажи) тайёрловчи заводнинг 
йўриқномаси ва машинанинг техник ҳолатига масъул шахснинг 
раҳбарлигида бажарилиши лозим. 
Монтаж зонаси тўсилиши ёки ҳавфсизлик белгилари ва 
огоҳлантирувчи ёзувлар билан кўрсатилиши лозим. 
Монтаж ишларини тойғоқда, туманда, қор ёғаётганда, чақмоқ 
чақаётганда, ҳаво ёки машина паспортида кўзда тутилган ҳаво 
ҳароратдан пастда шамол тезлиги ўшандай қийматдан юқори бўлганда 
бажаришга рухсат берилмайди. 
3.18 Машинанинг пневмо ва гидроприводидаги манометрларни 
синалиши ва пломбаланиши лозим. Манометр бузуқ бўлганда, 
машиналарнинг ишлашига рухсат берилмайди. 
3.19 Дастаки машиналардан фойдаланилганда ГОСТ 12.1,013-78 


ҚМҚ 3.01.02-00 21 - бет
да шунингдек, тайёрловчи-заводларнинг йўриқномаларида кўзда 
тутилган ҳавфсиз ишлатиш қоидаларига риоя қилиш лозим. 
3.20 Вибрация 
яратувчи 
машиналардан 
фойдаланилганда 
ишчиларнинг меҳнат маромини (ишдаги танаффуслар давомати, 
даволаш-профилактика тадбирларни ва б.) Ўзбекистон Республикаси 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган Ишчи ўринларида умумий ва 
локал вибрация санитария меъёрлари талабларига мос тарзда 
аниқлаш лозим. 
3.21 Материалларни кўчиришда қўлланиладиган конвейерлар 
конструкциясига ва жойлаштиришга ҳавфсизлик талабларига жавоб 
беришлари лозим. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling