Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш


Бино ва иншоотнинг сейсмик хавфсизлиги


Download 0.75 Mb.
bet33/44
Sana29.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1305414
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44
Bog'liq
КМК 2.01.03-19 узбек март

Бино ва иншоотнинг сейсмик хавфсизлиги (сейсмобезопасность зданий и сооружений) - одамлар хавфсизлиги учун бевосита хавфни туғдирувчи сейсмик таъсирларга бино ва иншоотларнинг шикастланишларсиз ва бузилишларсиз қаршилик кўрсатиш қобилияти. Таъмирлашга яроқлилиги, кейинги эксплуатация қилиш имкониятлари, ускуналар бутлигини таъминлаш бўйича талаблар сейсмик хавфсиз биноларга қўйилмаса ҳам бўлади.
Бино ёки иншоот шакли (конфигурация здания или сооружения) - ташқи контури ҳамда сейсмик таъсирларда бино ва иншоотнинг ишига таъсир қилиши мумкин бўлган юк кўтарувчи ва юк кўтармайдиган элементларнинг тарҳда ва баландлик бўйича ўзаро жойлашуви.
Бино қаватларининг сони (этажность здании) - бинодаги ер усти қаватлар сони. Сейсмик зонада қурилиши учун лойиҳаланадиган бино қаватларини аниқлашда мансарда, юқори техник, цокол (ярим ертўла) ва ертўла қавати ҳисобга олинмайди. Бунда уларнинг конструктив-режавий ечими қуйида берилган атамаларга мос келиши керак. Агар антисейсмик чоклар билан ажратилмаган бинонинг алоҳида қисмларида ер усти қаватларининг сони ҳар хил бўлса, бино қаватининг сони энг баланд қисмидаги қаватлар сони бўйича аниқланади.
Бўйлама тўлқинлар (волны продольные) - тебранишнинг тарқалиш йўналиши бўйлаб юз берадиган тўлқинлар (муҳит зарраларининг силжиш йўналишига мос келади).
Буралишга мойил конструктив система (крутильно-податливая конструктивная система) - буралишда етарлича бикирликка эга бўлмаган система. Буралишга мойил системаларга тебранишларнинг биринчи шакли тарҳда буралиш бўлган системалар киради.
Вақтнинг референтли даври (референтный период времени) - ўзгарувчан миқдорлар ва тасодифий таъсирларни статик баҳолаш учун белгиланган вақт интервали.
Вертикал бикирлик диафрагмаси (ВБД) (диафрагма жесткости вертикальная) - бино системасидаги горизонтал юкларни қабул қилиш, уларни пойдеворга узатиш ва бино фазовий бикирлигини таъминлаш учун мўлжалланган консол типидаги юк кўтарувчи ясси вертикал элемент. Йиғма темирбетонли ВБД бутун ёки эшик ўрни қолдирилган панеллар билан ҳар бир қават сатҳида ўзаро боғланган икки устундан иборат; яхлит биноларда ВБД ўзаро яхлит бутун девор билан ўзаро яхлит бирлаштирилган икки устундан иборат бўлади. ВБД тегишли ҳисоб натижаларига кўра лойиҳаланади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling