Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш
Горизонтал бикирлик диафрагмаси (ораёпма диски) (ГБД)
Download 0.75 Mb.
|
КМК 2.01.03-19 узбек март
- Bu sahifa navigatsiya:
- Грунт оқувчанлиги
- Деворли конструктив системалар
Горизонтал бикирлик диафрагмаси (ораёпма диски) (ГБД) (диафрагма жесткости горизонтальная) - вертикал юкларни қабул қилиш, уларни устун ва деворларга узатиш, горизонтал юкларни эса вертикал элементларга узатиш, сейсмик юкларни қабул қилиш, шунингдек, барча вертикал юк кўтарувчи элементларни ягона фазовий системага бирлаштириш учун мўлжалланади. Ригеллар ёки деворларга таянган ораёпма плиталаридан иборат бўлган, бино тарҳи бўйлаб чегараланган ясси горизонтал юк кўтарувчи элемент. ГБД тегишли ҳисоб натижалари бўйича лойиҳаланади.
Грунт оқувчанлиги (разжижение грунта) - ташқи таъсирлар остида сувга тўйинган дисперс грунтнинг суюқ ҳолатга ўтиши. Девор (стена) - конструктив система элементи бўлиб, бошқа элементларни кўтариб турувчи ҳамда тарҳда кўндаланг кесими чўзилган, узунлигининг энига нисбати 2 дан катта. Девор текислиги, одатда, вертикал ҳолатга эга. Деворли конструктив системалар (конструктивные системы стеновые) - барча вертикал ва горизонтал юкларнинг жамламасини қабул қилувчи горизонтал ораёпмалар билан биргаликда ишлаши учун бирлаштирилган юк кўтарувчи деворлардан иборат бўлган фазовий конструктив система. Бино тарҳида юк кўтарувчи деворларнинг жойлашиш схемаси ва ораёпмаларнинг уларга таянишига боғлиқ ҳолда деворлари бир-бири билан кесишган, кўндаланг-деворли ва бўйлама-деворли конструктив схемаларга ажратилади: деворлари бир-бири билан кесишган (перекрестно-стеновая) - ораёпмалар контури ёки уч томони билан таянган кўндаланг ва бўйлама юк кўтарувчи деворли фазовий конструктив схемалар; кўндаланг-деворли (поперечно-стеновая) – ораёпмалар ва юк кўтарувчи деворлардан тушадиган вертикал юклар, асосан, юк кўтарувчи кўндаланг деворларга узатиладиган конструктив схема: ораёпма плиталари, одатда, тўсинли схема бўйича ишлайди; кўндаланг девор йўналишида таъсир этувчи горизонтал юкларни ушбу деворлар қабул қилади; кўндаланг деворга перпендикуляр таъсир этувчи горизонтал юкларни бўйлама бикирлик диафрагмалари қабул қилади; бўйлама бикирлик диафрагмалари сифатида зина катагининг бўйлама деворлари, ҳамда бўйлама ташқи ва ички девор участкалари хизмат қилади; бўйлама-деворли (продольно-стеновая) – ораёпмалар ва юк кўтармайдиган деворлардан тушадиган вертикал юклар, асосан, бўйлама юк кўтарувчи деворларга узатиладиган конструктив схемада: ораёпма плиталари, одатда, тўсинли схема бўйича ишлайди; бўйлама девор йўналишида таъсир этувчи горизонтал юкларни ушбу деворлар қабул қилади; бўйлама деворга перпендикуляр таъсир этувчи горизонтал юкларни кўндаланг бикирлик диафрагмалари қабул қилади; зина катагининг кўндаланг деворлари, ҳамда кўндаланг ташқи ва ички девор участкаларилари кўндаланг бикирлик диафрагмалари сифатида хизмат қилади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling