Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш


Download 0.75 Mb.
bet37/44
Sana29.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1305414
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44
Bog'liq
КМК 2.01.03-19 узбек март

Кучайтириш (усиление) - конструкцияларнинг бошланғич юк кўтара олиш қобилиятини оширишишга йўналтирилган чора-тадбирлар ўтказиш.
Мансарда қавати (этаж мансардный) - чордоқ ҳажмидаги юқори қават. Фасади тўлиқ (ёки қисман) қия ёки синиқ том сирти (сиртлари) дан иборат бўлиб, том сирти фасад билан кесишиш чизиғи мансарда қавати полининг сатҳидан 1,5 м дан ортиқ масофада бўлмаслиги керак.
Масъуллик коэффициенти (коэффициент ответственности) - зилзилада иншоотнинг ишдан чиқиши натижасида хавф содир бўлишини ҳисобга олувчи коэффициент.
Махсус техник шартлар (специальные технические условия) - аниқ бир қурилиш объекти учун ишлаб чиқилган техник меъёрлар бўлиб, объектнинг хавфсизлигини таъминлаш учун амалдаги меъёрларда мавжуд бўлмаган техник меъёрлар ёки қўшимча техник талабларни ўзида акс эттирган ҳужжат. Лойиҳалаш жараёнида амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг баъзи бир талабларини таъминлаш имкони бўлмаган ҳолатларда ушбу ҳужжат зарур ҳисобланади.
Изоҳ: Махсус техник шартлар техник ҳужжатлар таркибида ишлаб чиқилади ва ушбу қоидаларни тўлдирувчи ҳужжат сифатида қабул қилинади. Мазкур қоидалар тўплами 1.5 бандида кўрсатилган объектларни лойиҳалашда махсус техник шартлар Буюртмачилар томонидан маъқулланади ва ваколатли маҳаллий идоранинг тегишли бўлинмалари билан келишилади.
Махсус техник шартларда қуйидагилар ўз аксини топиши керак:
а) қурилиш майдончасининг муҳандислик-геологик шароитлари ва сейсмиклигига оид аниқлаштирилган маълумотлар;
б) объект зилзилабардошлигини экспериментал текшириш дастури (зарурат бўлганда) (ўзгартирилган таҳрир, 2018.08.01дан №171-НК буйруқ).
Меъёрлаштирилган эластик реакциялар спектри (динамик коэффициентлар спектри) (спектр упругих реакции нормализованный, спектр коэффициентов динамичности) - ординаталари асос тезланишининг максимал қиймати бўйича меъёрлаштириладиган эластик реакцияларнинг ўлчовсиз спектри.
Модал масса (модальная масса) - конструктив системанинг i-шакл (модал) бўйича хусусий тебранишларида умумлаштирилган (самарали) массаси. Модал масса қиймати консолли ҳисобий схема учун қуйидаги формуладан аниқланиши мумкин:

бу ерда – системада динамик моделининг k тугунида тўпланган массаси;

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling