Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш
Download 0.75 Mb.
|
КМК 2.01.03-19 узбек март
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисобий сейсмик таъсир
- Қайта тиклаш
- Қурилиш зонасининг сейсмиклиги
- Қурилиш майдончасининг сейсмиклиги
- Қурилиш майдончасининг ҳисобий сейсмиклиги
Ҳисобий сейсмик вазият (расчетная сейсмическая ситуация) - сейсмик таъсирларда бино ва иншоотлар учун фавқулодда бўладиган шароитларни эътиборга олувчи ҳисобий вазият.
Ҳисобий сейсмик таъсир (расчетное сейсмическое воздействие) - зилзиланинг ҳисобий интенсивлигига мос бўлган таъсир. Ҳудуд сейсмиклиги (сейсмичность района) - сейсмик ҳудудларда жойлашган Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари рўйхати (Илова 1) ёки Ўзбекистон Республикаси сейсмик туманлаштириш умумий харитаси бўйича аниқланадиган зилзиланинг бўлиши мумкин бўлган максимал интенсивлиги (Илова 2). Қайта тиклаш (восстановление) - таъмирлаш-қайта тиклаш ишларини бажариш, натижада конструкция (бино) нинг юк кўтариш қобилиятини шикастланишлар пайдо бўлгунга қадар олдинги ҳолатига тикланади. Қурилиш зонасининг сейсмиклиги (сейсмичность зоны строительства) - ўртача грунт шароитида бўлган участкалар учун бериладиган юқори эҳтимолик билан башоратланган, интенсивлик шкаласи бўйича бутун сонли балларда ифодаланган қурилиш зонасининг сейсмик хавфи. Қурилиш майдончасининг сейсмиклиги (сейсмичность площадки строительства) - сейсмик таъсирлар параметрларига маҳаллий сейсмотектоник, муҳандислик-геологик шароитлар ва топографик эффект таъсирларини ҳисобга олган ҳолда башорат қилинадиган ушбу майдончада содир бўлиши мумкин зилзиланинг максимал интенсивлиги. Қурилиш майдончасининг ҳисобий сейсмиклиги (сейсмичность площадки строительства расчетная) - бино ва иншоотларни лойиҳалашда қабул қилинадиган қурилиш майдончасининг балларда ифодаланган сейсмиклиги. МУНДАРИЖА
Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling