Тўнкарилган маятник кўринишидаги конструктив система (конструктивная система типа перевернутого маятника) - массасининг 50% ёки ундан ортиғи юқоридан баландликнинг учдан бир қисмида жойлашган ёки энергия диссипацияси, асосан, системанинг пастки қисмида вужудга келадиган бир массали система.
Изоҳ – тўнкарилган маятник типидаги конструктив системаларга устунлари юқорисидан биргаликда ишлаши учун бирлаштирилган ва устунларда меъёрлаштирилган ўқ бўйича зўриқиш нинг қиймати 0,3 дан ошган синчлар кирмайди.
Умумий сейсмик туманлаштириш (УСТ) хариталари (карты общего сейсмического районирования ОСЗ) - нисбатан кичик масштабда бутун мамлакат ҳудуди учун тузилган харита, унда ҳар хил потенциалга эга сейсмик хавфи бор зоналарга ажратиб кўрсатилади. Унда зилзила эҳтимолини баҳолаш грунтнинг энг катта тезланишларда ва сейсмик интенсивлик шкаласи MSK-64 (К) бўйича балларда берилади.
Фаол синиш (разлом активный) - кечки плейстоценеголоцен (охирги 100 000 йил) да синиш ёнлари доимий ёки даврий белгига эга бўлган тектоник бузилиш, бино ва иншоот учун унинг кўрсаткичлари (тезликлари) хавф туғдиради.
Цокол (ярим ертўла) қавати (этаж цокольный) - пол сиртининг сатҳи ер лойиҳавий сатҳидан хона баландлигининг яримидан кичик қисми пастда жойлашган, хона ораёпмасининг юқори қисми эса ер лойиҳавий сатҳидан 200 см дан катта бўлмаган қават.
Эгилувчан қават (гибкий этаж) - бинонинг горизонтал бикирлиги ундан юқорида жойлашган қават бикирлигининг 70% дан кам ёки юқорида жойлашган уч қават ўртача бикирлигининг 80% дан кам бўлган бино қавати.
Эксплуатациянинг ҳисобий муддати (расчетный срок эксплуатации) - капиталлик даражаси ва узоққа чидамлилигига боғлиқ ҳолда тайинланадиган объект экспуатациясининг давомийлиги.
Эластик реакция спектри (спектр упругих реакций) - осцилляторнинг хусусий частотаси ва демфирланиш параметрини инобадга олиб аниқланган, сейсмик таъсирнинг берилган акселограммасидаги чизиқли осциллятор реактив тезланиш (реакция) ларининг абсолют қийматлар жамланмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |