Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Такомиллашган қопламаларда ейилиш қатлами қуриш


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

Такомиллашган қопламаларда ейилиш қатлами қуриш 
11.14. Янги такомиллашган фойдаланишдаги қопламалар юзасига ишлов 
беришдан мақсад, унинг ғадир-будурлигини ошириш, ейилишдан сақлаш ва 
юзасини яхшилашдан иборатдир. 
11.15. Такомиллаштирилган қопламалар юзасига ишлов бериш учун 
мустаҳкамлиги камида 800 бўлган тоғ жинсларидан олинган чақиқ тош ишла-
тилади, бунда уларнинг мустаҳкамлииги қопламаникидан кам бўлмаслиги 
шарт. Ейилиш қатламининг юқори ғадир-будурлигини таъминлаш учун мустаҳ-
камлиги 1000 дан кам бўлмаган 10-15 mm ли чақиқ тошлар қўлланилиб, уларни 
“бир чақиқ тош” қалинлигида боғловчи қўйилгандан сўнг ёйилади ва катоклар 
ёрдамида зичланади. Чақиқ тошнинг энг катта ва энг кичик зарралар орасидаги 
фарқи 1,5-2,0 мартадан ошмаслиги керак. 
11.16. Бирмарталик юзага ишлов беришда зарралар ўлчами 5-15, 10-20, 15-
20 mm ли чақиқ тошлардан фойдаланилади. 
Икки марталик юзага ишлов бериш учун зарралар ўлчови 10-20 ёки 10-15 
mm биринчи қатлам учун, 5-15, 5-10 mm иккинчи қатлам учун чақиқ тошлар 
ишлатилади. Маҳаллий шароитига қараб боғловчилар билан қориштиргичларда 
ишлов берилган (қора чақиқ тош) чақиқ тошлар қўлланилади. 


ШНҚ 3.06.03-08 86-бет 
Юзага ишлов бериш учун қўлланиладиган қора чақиқ тош тайёрлашда 1-
1,5% боғловчи сарф қилинади. Қора чақиқ тош тайёрлаш усули 9-бўлимда 
берилган. 
11.17. Чақиқ тошнинг сарфланиши сиртқи ишлов бериш турига ва бел-
гиланганига ҳамда ишлов берилаётган юзанинг ҳолатига боғлиқдир. 
Бир марталик юзага ишлов беришда ғадир-будурликни кўпайтириш учун 
1,1-1,5 m
3
/100m
3
га (15-25 kg/m
2
) сарфланади, баъзи бир қисмларда 1,35-2,25 
m
3
/100m
3
га (18-30 kg/m
2
) ва 3m
3
/100m

гача (40 kg/m
2
) сарфланади. 
Икки марталик юзага ишлов бериш учун чақиқ тош сарфланиши 1,7-2,3 
m
3
/100m

(14-15 kg/m
2
) ташкил қилади. Қора чақиқ тош сарф меъёри боғловчи 
билан ишлов берилмаган чақиқтош каби. 
11.18. Бир марталик ғадир-будирликни таъминлаш учун мўлжалланган 
юзага ишлов беришда БНД 90/130 маркали нефть битумлари қўлланилади. Бир 
матрталик юзага ишлов беришда битумлар сарфи 1-1,5 dm
3
/m

чақиқ тош 
сарфи 3 m
3
/100m

гача ортганда 2 dm
3
/m

ни ташкил этади. Икки марталик 
юзага ишлов беришда битум сарфи биринчи қуйишда 1,2-1,6 dm
3
/m
2
иккинчи 
қуйишда 0,9-1 dm
3
/m
2

Боғловчи материалларнинг қуйиш пайтидаги ҳарорати БНД 90/130 
маркали битум учун 130-150°С бўлиши лозим. Қора чақиқ тош қўлланилганда 
битумнинг ҳарорати юқори ҳарорат кўрсатгичдек бўлиши лозим. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling