Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

Изоҳ: Қора чақиқ тош ишлатилганда боғловчининг меъёрий сарфи 20-25%га камаяди. 
- қуйиш бир текисда, оралиқ ўтказишларсиз, ўтиб кетган жойларни тезда 
боғловчиларни автогудронатор шланглари ёрдамида бажарилиши лозим; 
- кўндаланг уланишлар қисмларида боғловчиларни кўп қўйилишда сақлаш
мақсадида, йўл қопламасининг тайёр қисмини 2-3 m узунликда қоғоз ёки толь 
билан ёпиш лозим, кейинги қисмда боғловчини қўйиш учун автогудронатор 
тайинланган тезликка эришгандан сўнг бажарилади; 
- қуйишни усти ёпиқ қисмдан бошланади, сўнгра қоғоз ёки толь олиб 
ташаланади. 
-қуйиш даврида автогудронаторнинг харакат тезлиги бир меъёрда бўлиши 
лозим, ишлов берилаётган йўл қисмида тўхташ ман этилади; 
- боғловчиларнинг қопламанинг ярмига, сўнг иккинчи ярмига қўйилганда 
бирлашиш жойларида, унинг кўп қуйилмаслигини ва оралиқлар бўлинмас-
лигини таъминлаш лозим; 
Кейинги боғловчи материаллар қўйишни (иккинчи марта икки марталик, 
иккинчи ва учинчи уч марталик юзага ишлов беришда) чақиқ тош сепилиб 
зичланган захоти бажарилади. 
11.10. Чақиқ тошларни автосамосвалларга ўрнатилган тарқатувчи ускуна 
билан, боғловчиларни қоплама юзига бир текисда бутун эни бўйлаб қуйилган 
захоти (қабул қилинган услубга биноан) сепилади. 


ШНҚ 3.06.03-08 85-бет 
11.11. Сепилган чақиқ тошни пневмо шиналик ёки металл валецли 
катоклар билан зичланади. Қўлланилаётган зарраси белгиланган чақиқ тошнинг 
мустаҳкамлиги 1000 ёки ундан юқори бўлса, уларни ўрта ёки оғир катоклар, 
агар 800 ёки ундан кам бўлса енгил катоклар билан зичланади. Зарраси 
белгиланган чақиқ тошларнинг катталиги ва сарфига қараб бир издан каток-
ларни ўтиши аниқланади (асосан 3-6 марта бир издан). Автомобилларнинг
ҳаракатини зичлаш тугагандан сўнг қўлланилагн битум турига қараб рухсат 
этилади, фақат фавқулотда ҳолатларда зичлаш тугалланиши билан ҳаракат 
рухат этилади. 
11.12. Юзага ишлов беришнинг шаклланишини тугаши ҳаво ҳароратига, 
ҳаво намлигига ва ҳаракат жадаллигига боғлиқ. Шаклланиш жараёнида транс-
порт воситаларининг ҳаракатини қоплама кенглиги бўйлаб йўналтирилади, 
тезлик чегараланади (40 кm/h), кўчган чақиқ тошларни жойига ётқизиш, 
боғловчи кўп қуйилган жойларни бартараф этиш, алоҳида жойларга қўшимча 
чақиқ тош сепиш лозим. 
11.13. IV ва V тоифали йўлларда қора қопламаларнинг юзасига ишлов 
бериш учун қовушқоқлиги паст бўлган боғловчи материаллар (битум СГ ёки 
МГ 40/70, СГ ёки МГ 130/120) ва зарралари ўлчами 0(3) ±5 mm ёки 0- 20 mm 
шағалларни қўллашга рухсат этилади. Бунда боғловчиларнинг сарфи: биринчи 
қўйишда 1,5-2,5 dm
3
/m

иккинчидан -1,2-1,8 dm
3
/m

тош материаллар сарфи 
биринчи сепишда 1,8-2,0 m
3
/100m
2
, иккинчи 1,1-1,5 m
3
/100m
2
. Катокларнинг 
бир издан ўтиши 3-4 марта. 
Қора шағал қопламаларнинг юзасига ишлов беришда 11.4-11.12-бандларда 
кўрсатилган тавсияларга риоя қилиш зарур. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling