Қурилиш соҳасини такомиллаштириш ва ривожланиш истиқболлари


Download 30.83 Kb.
bet1/2
Sana21.06.2023
Hajmi30.83 Kb.
#1640493
  1   2
Bog'liq
maqola


ҚУРИЛИШ СОҲАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Ушбу mақолада қурилиш соҳасини такомиллаштириш ва ривожланиш истиқболлари ҳақида хусусан миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, янги турдаги юқори сифатли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, илғор технологияларни жорий этиш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш масалалари ёритилган.
В статье освещено усовершенствование и перспективное развитие отрасли строительства, в частности разработка нормы и правило национального строительства, модернизация производства, выпуск новых видов качественных строительных материалов, внедрение новейших технологий и расширение объема экспорта.
In clause the development of norm and rule of national construction, modernization of manufacture, and release of new kinds of qualitative building materials, introduction the newest technologies and expansion of volume of export is covered improvements and perspective development of branch of construction, in particular.
Калит сўзлар: Архитектура, инвестиция, инновацион ғоялар, ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, қурилиш-монтаж, лойиҳа, технология, услублар, шаҳарсозлик, энергия
Ҳукумат қарори (103-сон, 26.02.2021 й.) билан 2021–2025 йилларда судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструксия қилиш дастури тасдиқланди.
Дастурга кўра, белгиланган йилларда республика бўйича жами 31 та янги суд бинолари қурилиб, 107 таси реконструксия қилинади.1. Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистонда янги саноат объектлари, турар-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий-маиший объектларни қуриш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, уларда илғор архитектура ва замонавий, юқори технологияли қурилиш материаллари қўлланилди. Бугун қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва соҳада барқарор нархларни ўрнатишнинг долзарблиги ва стратегик аҳамияти “Tashkent City” ва “Samarkand City” замонавий ишбилармонлик марказлари, Нурафшон шаҳри, Тошкент халқаро аэропорти, Тошкент ҳалқа йўли, Юнусобод метро линияси, йўл ўтказгичлар, намунавий ва хизмат турар жойлари, кам таъминланган оилалар учун уйларнинг қурилиши билан чамбарчас боғлиқдир. Қурилиш соҳасида ишлаб чиқариш корхоналари томонидан аҳолини сифатли қурилиш материллари билан таъминлаш, тармоқ корхоналарини модернизациялаш орқали, импорт ҳажмини камайтириб, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали янги иш ўринларини яратиш, пировардида ички бозорда қурилиш материаллари нархининг ошиб кетишининг олдини олиш ва уларни арзонлаштириш соҳа ривожида муҳим омил бўлмоқда.
2018 йилда цемент ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш бўйича кўрилаётган аниқ чора-тадбирлар цемент нархининг пасайишида асосий омиллардан бири бўлди.
Жумладан, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида йилига 1,5 млн. тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги завод ишга туширилди. Шунингдек, Жиззах вилоятида йилига 2,5 минг тонна базальт арматураси, Тошкент вилоятининг “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида йилига 3,5 млн. квадрат метр керамик плитка ва 180 минг тонна металл арматура, Сурхондарё вилоятида 160 минг квадрат метр табиий тошни қайта ишлаш орқали габбро ва гранит плиталари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Қамиш ва ғўзапоя асосида Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида йилига 30 минг куб метр ёғоч-қипиқ плитаси ишлаб чиқариш заводлари иш бошлади.
Ижтимоий соҳа объектлари, нотурар ва аҳоли турар жойлари учун сифатли, арзон, онавий қурилиш материаллари зарур бўлмоқда. Қурилиш ишлари қийматининг 55-60 фоизи қурилиш материалларини ташкил этади. Замонавий архитектура янги, сифатли, арзон, енгил ва зилзилабардош, инновацион қурилиш материалларини талаб этмоқда. 2017 йилга қадар тармоқда 7 минг 995 корхона фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунда мамлакатимизда 10 минг 552 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона фаолият юритмоқда. 2017 йилда 120 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда уларнинг сони 180 дан ошиб кетди. Бугунги кунда қурилиш корхона-ларида ишлаб чиқарилган керамик плиткалар, сантехкерамика маҳсулотлари, қуруқ қурилиш аралашмалари, пишган ғишт, табиий тошдан ясалган қопловчи буюмлар, оҳак, полипропилен қувурлар, фитинглар сингари қурилиш материалларига Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон бозорларида талаб ортиб бормоқда. Шу ўринда, архитектура-қурилиш соҳасини бошқаришнинг шаҳарсозлик фаолиятига инновацион ғоялар, ишланмалар ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш имконини берувчи замонавий тизимни яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5392-сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармон орқали ўтган давр мобайнида қурилиш соҳасида давлат бошқарувини ташкил этишда замонавий шаҳарсозлик услублари, нормалари ва қоидаларини кенг жорий қилишга, рақобатни ривожлантиришга, янги субъектларнинг инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар билан бозорга кириб келишига тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар очиб берилди. Жумладан: шаҳарсозлик фаолияти, лойиҳа ва пудрат хизматлари бозори, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг ҳолати ҳамда ривожланиш тенденциялари комплекс таҳлил қилинмаган, оқибатда ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва истиқболли йўналишлари белгиланмаган; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар анча эскирган ҳамда уларда архитектура-қурилиш ишларини олиб боришнинг инновацион услубларини, энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни кенг қўллаш эътиборга олинмаган, бу эса лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва объектларни қуриш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда; қурилиш соҳаси ва қурилиш материаллари саноатида истиқболли инвестицион лойиҳаларни, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни илгари суриш ва амалга оширишда, инновацион маҳсулотларни жорий этиш учун инфратузилмани такомиллаштиришда давлат-хусусий шерикликдан фойдаланишга етарлича эътибор берилмаган 2.
Ушбу муаммоларни изчиллик билан бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3646-сонли Қарори қабул қилинди.
Архитектура-қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштиришда бир қатор вазифалар белгилаб берилди 3. Хусусан:
 шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсатни олиб бориш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия самарадор ва энергия тежайдиган инновацион лойиҳа ва қарорларни қурилиш фаолиятига жорий этиш;
 лойиҳа иши ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳақидирув ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш ва ҳудудий 47 тармоқларини кенгайтириш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган ва экспериментал лойиҳаларни ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш;
 шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидаларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини амалга ошириш;
 архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан яхшилаш, қурилиш соҳасида, жумладан чет элдаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида лойиҳачилар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш.
Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қурилиш тармоғи кадрларини профессионал тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5577-сонли фармони қабул қилинди. Бугунги кунда талаб этилаётган сифатли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш, ички бозорни импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош қурилиш материаллари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган буюмлар билан тўлдириш вазифалари белгиланган 4.
Қурилиш соҳасидаги ишлар ҳолатини ўрганиш ушбу соҳасида ислоҳотларни жадал амалга оширишга ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар борлигини кўрсатди. Шаҳарсозликни техник тартибга солишнинг бозор воситаларини жорий этишга етарлича эътибор берилмаяпти, қурилиш соҳасида катта миқдорда давлат маъмурий-бошқарув ва назорат функциялари сақланиб қолмоқда.
Объектларни лойиҳалаштириш ва қуришдаги нормалашнинг мавжуд кўрсатма берувчи усули инновацион лойиҳавий ечимлар ва янги илмий-техник ишланмаларни қўллашга тўсқинлик қилмоқда, ички ва хорижий инвестицияларни қурилиш соҳасига жалб қилишни секинлаштирмоқда.
Халқаро савдонинг ҳозирги глобаллашув шартларига жавоб берадиган қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, қўллаб-қувватлаш ва жорий этиш соҳасида кадрларни профессионал тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими мавжуд эмас.
Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида қуйидагилар белгиланди. Хусусан:
 қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, кадастр органлари, буюртмачи, пудратчи (бош пудратчи) вакиллари иштирокида амалга оширилади;
 пудрат ташкилотлари ва лойиҳа ташкилотлари ўртасида консорциум ташкил этиш ҳамда консорциум иштирокчилари зиммасига лойиҳани сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун солидар жавобгарликни юклаш орқали “fast-track” усули (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) билан “тайёр ҳолда топшириш” шартлари (Engineering Procurement Construction) асосида лойиҳаларни амалга оширишга йўл қўйилади;
 лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятини амалга ошириш учун Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, ташкилотлари, жамиятлари ва бирлашмалари томонидан берилган 48 сертификатлар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар (лицензиялар) тан олинади;  миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш, шунингдек қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни мослаштириш фақат танлов асосида амалга оширилади;
 Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш, шунингдек қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни мослаштириш ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича ишларнинг буюртмачиси ҳисобланади;
 объектларни қуришнинг барча босқичларида муаллифлик ва техник назорат мажбурийдир ҳамда тегишли равишда лойиҳа муаллифи ва буюртмачи томонидан ёки сертификатга эга эксперт жалб қилиш йўли билан амалга оширилади;
 уй-жой қурилиши объектлари лойиҳа-тадқиқот ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш босқичида энергиясамарадор ва энергия-тежамкор ускуналар билан мажбурий равишда жиҳозланиши, шунингдек, улар фойдаланишга қабул қилинишидан аввал энергетик аудит паспортини олиши керак. Қурилиш материаллари саноатини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини диверсификация қилиш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш, тармоққа инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4198-сонли қарори қабул қилинди 5.
Мазкур қарор асосида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва унинг таркибига кирувчи “ЎзқурилишматериалЛИТИ” МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази ташкил этилди ҳамда 2019-2021 йилларда қурилиш материаллари саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгилаб берилди. Жумладан:
умумий қиймати 1,3 млрд. АҚШ доллари, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 692 млн. АҚШ доллари миқдорида амалдаги корхоналарни техник ва технологик янгилаш ҳамда янги корхоналар барпо этиш бўйича 67 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
2021 йилга цемент ишлаб чиқариш қувватлари ҳажмларини 17 млн. тоннага, архитектура-қурилиш ойнасини – 32 млн. квадрат метрга, ёғоч-қипиқ плитасини – 380 минг куб метрга, газ-бетон блокларини – 700 минг куб метрга, гулқоғозларни – 4,5 млн. рулонга, кўп қаватли уйлар қурилиши учун йирик панелли темир-бетон буюмларини – 180 минг квадрат метрга етказган ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш.
Шунингдек, 2019 йилда инвестиция лойиҳалари асосида қурилиш материалларининг ҳажми оширилади. Хусусан, Фарғона вилоятидаги “Кварц” акциядорлик жамияти базасида йилига 20 млн. квадрат метр қурилиш ойнаси, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида янги цемент заводлари ва Навоий вилоятидаги “Қизилқумцемент” АЖнинг иккинчи технологик линиясини модернизация қилиш ҳисобига клинкер ишлаб чиқариш қувватини 400 минг тоннага кўпайтириш каби йирик лойиҳалар амалга оширилади. Сирдарё ва Навоий вилоятларида 50 минг куб метрдан,
Сурхондарё вилоятида 150 минг куб метр, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида жами 50 минг куб метр ёғочқипиқ плитаси тўлиқ маҳаллий хом-ашёдан ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Бухоро, Жиззах, Самарканд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1 млн. куб метрдан ортиқ газобетон блоклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 49 Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ3646-сонли қарори қабул қилинган кейин мамлакатимизда ечимини кутаётган бир қатор муаммолар бартараф этилиши йўлга қўйилди. Хусусан:
 шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсатни олиб бориш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия самарадор ва энергия тежайдиган инновацион лойиҳа ва қарорларни қурилиш фаолиятига жорий этиш;
 аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг юритиш;
 архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш,
 лойиҳа иши ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш;  шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидаларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини амалга ошириш.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, қурилиш соҳасини такомиллаштириш ва ривожланиш истиқболлари қуйидагиларга бевосита боғлиқликда узвий равишда амалга оширилади.
1. Маҳаллий хом ашё чуқур қайта ишланади, рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтирилади ва уларнинг турлари кенгайтирилади, янги турдаги юқори сифатли қурилиш материалларига бўлган ички талаб қондирилади.
2. Аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларга қатъий мувофиқ равишда комплекс қурилиши, аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш, қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишда юридик ва жисмоний шахслар томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик норма, қоида ва стандартларига сўзсиз риоя этилиши устидан назорат амалга оширилади.
3. Лойиҳа-қидирув ва қурилишмонтаж ишларини бажариш босқичида уйжой қурилиш объектларини энергия нуқтаи назаридан самарадор ва энергия тежовчи ускуналар билан жиҳозлашга мажбурий талаблар ўрнатилишини назарда тутувчи тартиб белгиланади.
4. Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги кадрларнинг, шу жумладан, профессор ва ўқитувчиларнинг хорижий мамлакатларда албатта амалиёт ўтказишини ташкил этган ҳолда узлуксиз, шу жумладан, масофавий касбга ўқитиш ва малакасини ошириш учун ўқув дастурлари такомиллаштирилади.
5. Ички ва ташқи бозорларда қурилиш материалларига бўлган талаб конъюнктурасини, шунингдек, чет эл бозорларининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш асосида янги маҳсулот турларини ўзлаштириш, ички бозорни маҳаллий қурилиш материаллари билан тўлдириш ва уларнинг экспорт географиясини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий қилади.
6. Илғор хорижий тажриба ва республиканинг хом ашё салоҳиятини инобатга олган ҳолда янги қурилиш материаллари ва улардан фойдаланиш технологиялари ишланмалари ташкиллаштирилади.
7. Ишлаб чиқариладиган қурилиш материаллари ва буюмларнинг барча турлари сертификатлаштирилади.
8. Қурилиш материаллари саноатининг талаб юқори бўлган йўналишлари бўйича мутахассисларга таълим бериш юзасидан ўқув режалари ва инновацион ўқув курслари ишлаб чиқилади ҳамда унинг асосида замонавий ўқувметодик адабиётлар ва қўлланмалар тайёрланади.
9. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган машиналар, асбоб-ускуналар ва техник тизимлар, саноат объектлари, энергетика ва муҳандислик инфратузилмаси объектларининг техник аудити, энергия аудити, диагностикаси ва экспертизаси ўтказилади

Download 30.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling