Қурултойида сўзлаган нутқи, "Халқ сўзи" газетаси 1 июль 2017
Мобил-иловалар йиғиш ва фойдаланиш технологиялари
Download 161.95 Kb.
|
222 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чизма 5. Мобил телефони орқали ахборот-иловалар йигиш ни улардан фойдаланиш технологиялари тузилмаси
- Чизма 6. Мобил иловалари асосида ўқитиш тузилмаси
Мобил-иловалар йиғиш ва фойдаланиш технологиялари.
Чизма 5. Мобил телефони орқали ахборот-иловалар йигиш ни улардан фойдаланиш технологиялари тузилмаси Таъкидлаш жоизки, чизмада ифодаланган тузилмалар (иловаларнинг турлари ва улардан фойдаланиш) ўқитувчининг ҳар кунги меҳнат фаолиятидаги масъулият, мухими эса шахсан ўзи ва ўқувчи ёшлар томонидан тўпланган иловалар (ахборот маълумотлари, сўз орқали маълумот бериш ва ҳ.к.) янги инновацион технологиялар асосида таълим бериш усуллари, педагогик, техника ва маҳорат жараёнларини ҳис этиш, уларнинг кўламини кенг ёйишда хизмат вазифасини ўтайди. Ўз навбатида эса, ўқувчи, талаба ёшларнинг инновацион технологиялар бўйича индивидуал фикрлаш, таҳлил этиш, хулоса чиқариш салоҳиятларини тарбиялашда муҳим омил бўлиб, масъулиятларга сидқидиллик билан ёндашишга даъват этади. Бунда иқтидорли ўғил ва қизларнинг жисмоний тарбия дарслари ва спорт машгулотларида фаол шугулланиш, лидер (етакчи) бўлиш истак ва хохишлари кучаяди. Оддий ўқувчиларда (жисмоний тарбия дарсларига эътиқодсиз, спорт тўгарак-секцияларида шуғулланишга иштиёқ йўқлиги) эса соғлом ва баркамол бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шугулланишга қизиқиш, етакчи спортчилар сафидан ўрин олишга интилиш каби ҳис- туйғуларни уйғотиши мумкин. Таъбир жоиз бўлса пировардида айтиш мумкинки, жисмоний тарбия ва спорт бўйича қўлланилган мобил иловалари барча ўқувчи-талабаларда ҳар сохада лидер (етакчи) ва компетентли бўлиш истагини кучайтириши табиий ҳол ҳисобланади. Айниқса Осиё ва жаҳон биринчиликлари, халқаро турнирлар, Олимпия ўйинларининг иштирокчилари, голиб ва совриндорлари ҳақидаги ахборот-маълумотлар, улар билан ўтказилган давра сухбатлари, журналистларнинг савол-жавоблари, спортчиларнинг оилавий муҳити каби воқеликлар спортдаги иқтидорли ёшлар, ҳатто спорт билан умуман шуғулланмайдиган йигит-қизлар ўзларининг хаёт, кундалик ўқиш, турмуш жараёнларида компетентлик ҳолатларга (лаёқатли, ҳақ-ҳуқуқ эгаси, уддабуроп, етакчи (лидер), донишманд, гурури баланд, мавқеи кучли ва х.к.) интилишга чорлайди. Жисмоний тарбия таълими, хусусан, спорт машгулотларининг педагогик технологиялари мазмун ва мохият жихатдан мобил иловалардан фойдаланишга моликдир. Яъни уларнинг турлари, тоифалари ва методологик технологиялари муайян бир йўналишга (умумий ривожлантириш ва махсус спорт тайёргарлик) қаратилади. Аммо уларнинг шакллари, мазмун ва мақсадлари ўқувчи ёшлар, спортчиларнинг қизиқиш даражалари, спорт тайёргарликлари билан жиддий равишда бир-биридан фарқ қилади. Масалан: Умумтаълим ўрта мактаблардаги “Жисмоний тарбия” ўқув дастуридаги бўлимлар (спорт турлари) ўқувчиларнинг ёши, жинси ва саломатлиги асосида умумривожлантириш хусусиятига эга. Шунингдек “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари ҳамда “Умид ниҳоллари” республика спорт ўйинлари дастуридаги спорт турлари бўйича махсус тайёргарликлар ўқитилади. Уларнинг мақсад ва вазифалари, эришилган натижалар, ташкилий-бошқарув фаолиятлар бўйича зарур ахборотларни мобил орқали билиш, муҳокама ва таҳлил этишда иловалар йиғиш-тўплаш лозим бўлади. АЛ ва КҲК “Жисмоний тарбия” дастурининг мазмуни, мақсади пи методологии хусусиятлари ҳам юқоридаги хусусиятларга эга бўлиб, бунтн “Баркамол авлод” республика спорт мусобақалари дастури таяич ҳисобланади. Олий таълим муассасаларининг “Жисмоний тарбия” ўқув дастури тўпламлари, махсус тестлар ва “Универсиада” республика спорт ўйинлари дастуридаги спорт турлари бўйича тайёргарлик, ташкилий-бошқаруи жараёнлар мобил иловаларини ишлаб чиқиш ва интернет технологияларидап фойдаланиш, хусусан мобил телефонлар орқали ахборотлаштириш устувор масал адир. Барча тур ва тоифалардаги спорт мактабларининг давлат таълим стандартлари ва ўқув режаларидаги спорт турлари (блоклар) acocnil иқтидорли спортчиларни тайёрлаш ва уларнинг маҳоратларини тарбиялаш асосида етакчи спортчиларни нуфузли ва халқаро спорт мусобақаларидп иштирок этишни таъминлашга қаратилади. Бу йўлда эса мураббий ни спортчилар ўртасидаги алоқалар, муносабатларни янада мустаҳкамлашдп мобил телефонлари, йиғилган, шахсан ишлаб чиқилган мобил иловалар, технологии лойиҳалар хизмат қилади. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўқув муассасаларида (УзДЖ'ГУ, факультетлар, Олимпия заҳиралари коллежлари ва ҳ.к.) назарий (гуманитар) фанлар ва спорт фанларини ўқитишда асосий мақсад ва вазифалар юқори малакали ва етук кадрлар тайёрлашга йўналтирилган. Бу жараёнлар на замонавий техник воситалар (компьютер-интернет тизими) ва технологиялардан (инновацион технология, педагогик технология ни маҳорат) самарали фойдаланишни, шу асосда мобил иловалар лойиҳаларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Ўз навбатида эса профессор- ўқитувчи ни мутасадди раҳбарлар, ўқитувчи-мураббий ва талабалар ўртасида ахборот алмашиш, мобил иловаларни ишга тушириш амалга оширилади. Ушбу ўта масъулиятли таълим технологиялари тизимли равишда доимо мониторинг (педагогик назорат) йўли билан амалга оширилади (чизма). Республика таълим маркази Ўқув муассасаси “Ахборот технология бўлими” J Фанлар бўйича (жисмоний тарбия ва спорт) компьютер-интернет хоналари, махсус мутахассислар, Укитувчилар Даре, машғулотгача ва ўқув жараёнларида мобил телефонлар орқали мулоқотлар, мобил иловаларни йигиш, янгидан ишлаб чиқиш ■ Мобилли иловалар орқали ўқитиш технологиялари ва натижаларни педагогик, илмий кенгаш ва услубий комиссияларда муҳокама қилиш Мобил иловалар лойиҳаларини тузиш, ахборот инновациялар технологияларидан фойдаланиш учун ўқитувчи ва ўқувчиларга имкон бериш, зарур шарт-шароитлар яратиш Мобил иловалар орқали ўқитиш методологиялари бўйича тест синовлар ташкил қилиш Чизма 6. Мобил иловалари асосида ўқитиш тузилмаси Эътироф этмок жоизки, мобил тузилма-техиологиялари асосида ўқитиш, техник воситалар, хусусан компьютер-интернет, мобил телефонлар билан узок муддатли (узлуксиз) муносабатда бўлиш (ўқитиш, ўқиш, ахборот, узатиш ва йиғиш) саломатликка жиддий салбий таъсир кўрсатиши (радиациялар) мумкин. Айниқса кам ҳаракатчанлик (ҳар куни узок муддат - 2-3 соат ва ундан ортиқ вақт) ва ахборотларнинг (илова-лойиҳалар) турли- туманлиги (танбеҳ, камситиш ёки ортиқча мақташ), ўта мураккабли шуғулланувчиларнинг руҳий (психологик) ҳолатига салбий таъсир қилади. Ана шу фаолиятларни назарда тутган ҳолда мобилли ўқитиш, индивидуал муносабатлар (телефонда сўзлашиш) ва шахсий қизиқиш жараёнларида (севимли мультфильм, концерт, электрон китоб ва ҳ.к.) сарфланадиган вақгларга (режим-тартиб-қоида) эҳтиётчилик чораларини ўқувчилар онгли равишда билишлари шарт бўлади. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича ташкилэтиладиган тадбирларда (дарслар, спорт машғулотлари, мусобақалар, тест синовлари ва ҳ.к.) мобил телефонларнинг ўрни ва моҳияти устувор омиллардан бирига айланган
Download 161.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling