Қурултойида сўзлаган нутқи, "Халқ сўзи" газетаси 1 июль 2017


Чизма 9. Ўқигувчи-мураббийнинг замонавий жисмоний тарбиядаги таълимни янгилашдаги ижодий фаолияти тузилмаси


Download 161.95 Kb.
bet8/12
Sana04.02.2023
Hajmi161.95 Kb.
#1162689
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
222 qism

Чизма 9. Ўқигувчи-мураббийнинг замонавий жисмоний тарбиядаги
таълимни янгилашдаги ижодий фаолияти тузилмаси

Малака ошириш курслари, факультетлари ва марказларида сидқидиллик билан педагогик маҳорат ва технологияларни ўрганиш таълимдаги устувор тадбир ҳисобланади. Муайян йўналиш ва долзарб масалалар мавзусида маъруза қилиш ижодий фаолиятни юқори босқичга кўтаришнинг устувор тадбирлардан биридир. Ўз жамоаси ва бошқа муассасалардаги касбдошлар билан тажриба алмашиш фаолиятнинг кенгайиши ва такомиллашувига ижобий таъсир ўтказади. Жисмоний тарбия дарслари, спорт тўгарак-секция машғулотлари ва жамоани шакллантириш, уларни нуфузли мусобақаларга тайёрлашда АКТ, хусусан, мобилли ўқитиш, мобил лойиҳаларини ишлаб чиқиш замонавий педагогик маҳорат ва технологияларнинг мазмунини бойитади. Бунда даре ва машғулоларни ноанъанавий шаклда ташкил қилиш ўқувчиларда қизиқишни ривожлантириш билан бир қаторда ўқитувчи- мураббийларнинг ўз фаолиятига ижодий ёндашиш ва масъулиятларни аниқ, тўла сезишга етаклайди.
Жисмоний маданият ва спорт ходимларининг, хусусан, ўқитувчилар компетентлиги таълим тизимининг муҳим қисмларидан биридир. Шу жиҳатдан бу соҳага алоҳида эътибор бериш лозим бўлади. Ўқитувчининг касбийлиги унинг иқтидори, таълим ва тарбия жараёнида у ёки бу амаллар, ўқувчиларнинг бирига ўз муносабатларини билдира олиши каби педагогик махорат, инсоний фазилатлари билан белгиланади. Жисмоний тарбия ўқитувчисининг педагогик муносабати синф ўқувчилари (жами) ва спорт гуруҳлари билан, айниқса, катта жамоа (синфлар, спорт тўгараклари
аъзолари) иштирокидаги оммавий спорт тадбирлари, мусобақалар. соғломлаштириш кунлари (“Ҳаёт учун”, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларига тайёргарлик, саёҳатлар ва х.к.), спорт байрамларидаги фаоп харакатларида намоён бўлади. Ушбу жараёнларда жисмоний тарбия ўқитувчисининг педагогии фаолиятларини қуйидагича белгилаш лозим:
Чуқур айланган харакат-тадбирлар:
Коммуникатив (маълум қилиш, ахборотлашиш);
Ташкилотчилик;
Билим, тушунчалар жамламаси.
Педагог-ўқитувчининг индивидуал ижоди - унинг олий даражадагн фаолият хусусияти, ўзининг шахси билан алоқадорлиги натижасидир Жисмоний тарбия (маданият) дарси мазмун жихатдан ташкил этиш, яънн мактабда энг қийин бўлган усуллардан бири деса бўлади. Бунда ўқувчн болаларга спорт фани техникаларини ўргатиш, уларнинг спортдаги сифатларини ривожлантириш, шу билан биргаликда тартиб ва қоидалар асосида катта жисмоний юкламаларга чидаш, уларни ўзлаштириш, қувноқлик билан инсоний фазилатларга риоя қилиш, меҳрибонлик кўрсатиш зарур бўлади. Бу каби педагогии маҳорат ва технологияларни малака ошириш иурслари ва иундалии иш фаолиятларда доимо бойитиш ва барқарорлаштириш педагогнинг биринчи вазифаси ва ўта масъул фаолияги хисобланади. Демак, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўқувчи ва талабн ёшларга юқорида зикр этилган маҳорат ҳамда технологияларни ҳар бир фанни ўқитишда чукур сингдириш, уларнинг онги, финр ва тафакиур доирасини иенгайтириш талаб этилади.
Ижтимоий турмуш маданият (оила) ва касбий меҳнат фаолиятларда хар бир шахснинг ижодкорлигини баланд кўтаришда мустақил фиирлаш, ғояларни топиш, технологияларни ўзлаштириш энг юксак фазилат хисобланади. Таъкидланганидек, жисмоний тарбия ўқитувчиси-педагогнинг мустақил ишлари хозирги замонавий таълимда муҳим ўринга эга. Айниқса: Ихтисослик бўйича ва бадиий китобларни иўп ўқиш;
Телевизор каналларида спорт ва бошқа мавзудаги намойишлар, кинофильмларни кўриш, журнал ва газеталарни ўқишни канда қилмаслик;
Илмий-назарий ва амалий анжуманларда қатнашиш, маъруза ўқиш, муаммолар юзасидан ўз мулоҳаза ва ҳолатларини билдириш;
Компьютер-интернетдан доимий равишда ахборот олиш ва улардан мақсадли фойдаланиш;
Ҳамиасбларнинг дарсларида қатнашиш (тажриба алмашиш);
Замонавий педагогии ва технологии усулларни ўрганиш;
Шахсий педагогии тажрибаларини намойиш этиш ва оммалаштириш; Шахсий жисмоний ва психологии жихатдан согломлигига эътибор бериш.
Уқитувчининг педагогии маданиятида касбий компетенция белгилари қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
I-XI синфлардаги ўқувчиларнинг соғлиги, жисмоний ривожланиши, жисмоний ва ҳаракат жиҳатдан тайёргарликлари асосида жисмоний тарбия дастуридаги бўлимларни ташкил этиш;
Жисмоний тарбия (маданият) дарсларининг турлари, шакл- хусусиятлари бўйича ўтказиш;
Жисмоний тарбия бўйича ўзлаштиришни тўғри (адолатли) баҳолаш;
Кундалик тартиб бўйича соғломлаштириш-жисмоний маданият тадбирларини ўтказиш;
Жисмоний тарбия дарсларида болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш; Мактабда жисмоний тарбия жараёнларини бошқариш;
Болаларга дойр педагогика, психология, физиология, гигиена, биомеханика, жисмоний тарбия усули, маънавият, информация ва ахборот технологиялари каби замонавий қўлланмаларни ўқиб бориш ва уларни ўз фаолиятида мақсадли қўллаш;
Ўқувчилар жисмоний тарбияси бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;
Даре ва спорт машғулотларида ўзининг шахсий амалий кўникма (ҳаракатлар техникаси) ва иқтидорлигини кўрсатиб бориш;
Спорт турлари бўйича ҳакамлик бурчини бажариш, спорт тайёргарлигига зга бўлиш, уни доимо саклаш, антропометрик мувозанатларни (куч, нафас олиш, юрак- қон томири уриши, вазн ва ҳ.к.) ўзида барқарорлаштириш (мужассамлаштириш).
Ҳаёт, тажриба ва иш фаолиятларда ўқитувчи-мураббийларда салбий хусусиятлар мавжудлиги ҳам сир эмас, яъни:
Касбий тайёргарликнинг етишмаслиги (камлиги);
Ўзини бошқара билмасга истак-иштиёқ йўқлиги, мустақил ижодий изланишга (ҳаракат) лаёқатсизлик;
- Ўзини-ўзи назорат қилишга истак йўқлиги, ҳаракат қилмаслиги;
Ўқиш жараёнларига киришга кексаликнинг таъсири (қийинчилик);
Замонавий узлуксиз таълим, инновацион технология ва техник воситаларни (компьютер-интернет тизими, мобил иловалар, педагогик маҳорат ва ҳ.к.) ўзлаштиришга шошилмаслик, кам эътиборлилик ёки умуман қизиқмаслик, ўзи бўларчилик кайфиятларга берилиш.
Хулоса тарзида айтилса, жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт турлари бўйича мураббийлар ўз соҳасидаги назарий билим ва амалий кўникма ҳамда малакаларида педагогик маҳорат, инновацион технологиялардан фойдаланиш асосида уларнинг касбий компетенциялари муҳим ўринга эга. Уларни шу соҳадаги ўқувчи (Олимпия заҳиралари) ва талаба ёшларда (ЎзДЖТУ, жисмоний тарбия факультетлари) шакллантириш Давлат таълим стандартларидаги спорт фанларида (жисмоний тарбия назарияси ва услубияти мустасно эмас) кенг қўллаш асосий талаблардан биридир.
Эътироф этиш жоизки, юқорида зикр этилган ташкилий-бошқарув фаолиятлар, дарслар ва спорт машғулотлари мазмуни ва уларда қўллаш
йўллари юртимизда ривожланган чет эллардаги (Россия Федерациясн, Қозоғистон Республикаси, Япония, Корея ва ҳ.к.) даражага етган эмас. Буши эришиш учун энг аввало ўқув муассасаларида (жисмоний тарбия ва спорт) замонавий техник воситалар (компьютер-интернет тизими, мобилли ускуналар) билан тўғри таъминлаш, фанлар бўйича ўқитувчн мураббийларнинг техника ва технологиялар (мобилли ўқитиш) бўйичи билим, малакаларини баланд кўтариш, талабаларга ўргатиш, ўқитувчи мураббийларнинг бу соҳадаги компетенцияларини уларда шакллантириин н барча шарт-шароитлар яратиб бериш давр тақозо этаётган педагогик жараёи ҳисобланади.

  1. Мобилли ўқитишда миллий анъаналарни лойихалаштириш ва
    улардан фойдаланиш
    йўллари


Ўзбек халқининг миллий анъаналари ниҳоят кўп ва уларнинг таркиби ни мазмунларида жисмоний маданият, жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари фақат камайиш ёки иқтидорли, истеъдодли, истиқболли спортчиларни кўришгагина эмас, балки миллатимиз қадриятларини улуглаш, уларни янги анъаналар билан бойитиш мақсадлар йўлида хам ташкил этилади. Бу эси паҳлавон курашчилар, чавандоз полвонлар, юксак ирода ва мураккаб ўйинлар соҳиби-дарбозлар, гимнастика, акробатика, сув париси (синхрон сузиш), нафосат гўзаллари (бадиий гимнастика), чидамли ва маҳоратлар эгаси (кросс, сакрашлар) ва хилма-хил ҳаракатли ўйинлардаги (спортга хос миллий харакатли ўйинлар) қатнашчилардан ўрнак, ибрат олишга сабаб бўлади.
Табиийки, жисмоний маданият ва спорт тадбирлари асосан махсус спора иншоотлари, истирохат боглари, от ўйинлари (пойга, улоқ-кўпкари) ипподром (отчопар) ёки кенг яйловларда ташкил этилади. Бу спортчилар ни амалий қатнашчиларга кулайлик яратишгагина эмас, балки томошабинларнинг ҳам бемалол ўтириб кўришларига мос келади.
Эътироф этиш лозимки, мамлакатимизда 100 дан ортиқ чет эллик миллат, элатлари ва махсус хизматлар юзасидан келиб меҳнат қилаётган гуруҳлар, вакиллар ва халқлар истиқомат қилишади. Уларнинг ҳам миллий анъана ва урф-одатларини байрам сифатида ўтказилади. Уларнинг таркибида “Наврўз”, Мустақиллик куни байрами, Касб-хунар куни ва Халқаро миқёсда ташкил этиладиган тадбир-байрамлар (8-март, Янги йил, Ҳазил байрами, халқаро кўргазма, юқори мансабли давлат вакилларининг расмий ташрифи, катта гуруҳли сайёҳлар) ташкил этилиб, спорт турлари (курашлар, шарқопа қўл жанги санъати турлари, бадиий гимнастика ва ҳ.к.) бўйича кўргазмали намойишлар, кичик мусобақалар ташкил қилинади.
Хуллас, жисмоний тарбия ўқитувчилари, мураббий ва мутасадди махсус ходимлар учун кўпдан-кўп хизматлар амалга оширилади. Мазку р жараёнларнинг ташкилий-бошқарув тартиблари, шакл ва турлари, уларнинг ижтимоий-маданий ва тарбиявий моҳиятлари давлат сиёсатига хос равишда монанд келади. Демак, бўлажак мутахассисларга спорт иншоотларининг ҳолати, жисмоний тарбия ва спортни кенг таргибот қилиш, халқ миллим ўйинларининг қадрият сифатида эъзозланиши, етук спортчиларнинг халқаро спорт ҳаракатидаги нуфузлари хақида таълим беришда уларни компьютер- интернет тармоғига киритиш ва мобил иловалар усули, шаклида ўқитиш мақсадга мувофикдир. Шу мақсад йўлида мобил иловалари усулида фойдаланиш учун баъзи бир муҳим фаолиятлар ҳақида лойиҳалар тавсия этилди.
Спорт иншоотларида АКТни жихозлаш ва фойдаланиш технологиялари( 1 - лойиха).Спорт иншоотларининг турлари ва уларнинг моҳияти ҳақида тушунчаларга эга бўлмаган инсонлар топилмаса керак. Уларсиз спорт, спортчилар, мураббийлар, спорт мухлисларини тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳар бир спорт иншоотининг ўзига хос хусусияти (жойлашиши, жиҳозлар, асбоб-ускуналар, ўтирғич жойлари ва ҳ.к.) бўлади. Уларнинг барчасини, айниқса тузилмаларини бир неча саҳифаларда тўла ифодалаб бўлмайди. Қолаверса, “Спорт иншоотлари” фан сифатида ўкитилади ва ўқув-услубий қўлланмалар нашр этилган. Шу боис, омманинг диққат-эътиборини жалб этадиган баъзи спорт иншоотлари (стадион, спортзал, сув хавзаси ва х-к.) ва уларнинг АКТ билан алоқадор жараёнларигагина киска маълумотлар бериш билан чегараланилди.
Стадионларда АКТ. Замонавий стадионлар фақат футбол ўйини учунгина эмас, ҳатто спортнинг бошқа турлари (енгил атлетика, спорт ўйинлари, қиличбозлик, камондан ўқ-найза отиш ва ҳ.к.) бўйича мажмуий зал, майдонларни ҳам ўз ичига олади. Бу жараённи Тошкентдаги “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва вилоятларнинг марказларидаги қайта таъмирланган хамда янгидан қурилган стадионлар мисолида кўриш, тасаввур этиш мумкин. Табиийки, бу иншоотлар халқаро анъаналарга тўла мослаштирилиб.хўжалик, техник таъминотлар юксак даражада. Айниқса ёритқичлар, электрон таблолар, ахборот бериш (эълон, табрик, сухандонлик-шархдовчи ва х-к.) техник воситалар, технологиялар спорт мусобақалари, оммавий-маданий, соғломлаштириш тадбирларини юқори савияда ўтказишга хизмат қилмоқда. Марказий спорт клубларнинг (“Динамо”, “Локоматив”, “Ёшлик”, Касаба уюшмалари спорт жамияти тизими ва ҳ.к.), шунингдек, туман ва шаҳарлардаги стадионлари бу даражада бўлмасада, АКТ маълум даражада йўлга қўйилган. Яъни футбол, енгил атлетика, кураш, бокс ва б.қ. турлар бўйича мусобақалар, байрам намойишларида микрофон оркали тартиб- қоидалар, рахбар ёки бош ҳакамнинг нутқи, табриги, мусобақаларни ўтказиш усуллари, қатнашчи ва мураббийларнинг (жамоа рахбари) вазифалари баён этилади. Бу жараёнларда асосан кинокамера-видеотасвир, микрофон, магнитофон АКТнинг асосини ташкил этади. Техник тараққиёт глобаллашуви туфайли компьютер тизимивоситалари, ҳатто мобил телефонлардан (махсус ходимлар, спорт мухлислари, рахбар-мураббийлар) фойдаланиш равнақ топмокда. Бу йўлда футбол ва енгил атлетика мусобақалари асосий маскан бўлади.

Футболмусобакаларида АКТ ўйиннинг бошланишидан (майдон ўртасидаги жамоалар учрашуви, ўйинга чек ташлаш, тўпни илк бор ўйишп киритиш ва ҳ.к.) то якунига қадар бўлган фаол ҳаракатлар (тўпни cypiiui. узатиш, рақибни чалғитиш ёки ундан тўпни олиб қўйиш, дарвоза томон нч югуриш ва ҳ.к.), айниқса тезкор ҳужум, қалқондек (3-4 киши) ҳимоя, тупив дарвоза томон тепиш, шеригига қулай вазият яратиш жараёнларн видеотасвир (кинокамера) хизмати, шархдовчининг (сухандон- коментатор) таҳлиллари АКТнинг мазмунига айланади. Тўпни жарима майдонидан (I I м масофа) дарвозага тепиш, унинг натижалари (гол ёки тўпнинг дарвом ташқарисидан ўтиб кетиши), уларни такрор намойиш этиш АКТда (электрон табло) энг қизиқарли воқелик ҳисобланади.
Енгил атлетика мусобақалари асосан стадионнинг югуриш йўлаклари ии ўйин майдонларида (найза, диск, молот улоқтириш) ташкил этилади. Буниш ўзига хос бўлган хусусиятлари шундаки, бир йўла югуриш йўлакларида турли югуришлар (қисқа, ўрта масофа, тўсиқли югуриш, эстафеталар). улоқтириш (найза, диск, молот), ядро ирғитиш (махсус айлана-доирагЮ, сакрашлар (узунлик, баландлик, лангарда баландликка сакраш) ўтказиладн Уларнинг барчасини бир видеотасвирда ифодалаш мумкин эмас. Illy сабабдан ҳар қайси жойда алоҳида кузатиш, тасвирга олиш амалга оширилади. Уларни кенг экранларда (электрон табло) қайта кўрсатиш, кўрсатилган натижаларни хам экран орқали намойиш этишда (микрофон орқали эълон қилиш) АКТ биринчи ўринда туради.
Мазкур жараёнлар миллий курашларимиз, спорт курашлари, шарқона якка беллашув санъати,гимнастика, бадиий гимнастика, сув спорти кабн спорт турлари бўйича нуфузли мусобақаларга кенг қўлланмокда. АКТ ни техник воситалардан спорт тадбирларида фойдаланишнинг афзалли! н шундаки, энг аввало мусобақа қатнашчиларнинг техник-тактик тайёргарлш н, эришилган маҳорат ва ютуқлари, шунингдек йўл қўйилган хато нп камчиликларини айнан кўриш, таҳлил этиш ва хулосаларга келишга аниқликни таъминлайди. Бу эса мураббийлар, спорт жамоалари (клуб, федерация, ташкилот) раҳбарларининг иш фаолиятига баҳо бериш (ижобий ёки салбий),келажакдаги маҳоратни тарбиялашдаги янги вазифаларни белгилашда хизмат қила олади.

  1. Спорт ипшоотлари ва соғломлаштириш марказларида ахборот-
    коммуникация технологиялари


Одатда, жисмоний маданият ва спорт тадбирларини (барча мусобақалар) соғломлаштириш деб аташ халқ оммаси истеъмолига айланиб кетган. Аммо. футбол, енгил атлетика, кураш, бокс, теннис, спорт гимнастикаси, сув спортн (сувга сакрашлар) ва ҳ.к. бўйича мусобақаларни соғломлаштириш тадбирн деб айтиш мантиқ жиҳатдан тўғри эмас. Чунки, уларнинг мазмуни, шакли на мақсади ғалаба учун баҳслашиш, қолаверса, юксак спорт маҳорати билан боғликдир.
Оммавий согломлаштириш спорт тадбирлари улуг саналар ёки бирон бир тадбирларга бағишлаб ўтказиладиган пойгалар (кросс, веломарафон ва ҳ.к.), дам олиш, ҳордиқ чиқариш масканларида ўйин қоидаларини қисқартирган (қоидасиз) ҳолда кекса ва ёшлар, ҳатто аёллар аралашиб волейбол, бадминтон, баскетбол, эстафеталар, ҳаракатли ўйинлар ҳолида ташкил қилиш йўли билан соғлиқни мустаҳкамлаш, жисмоний тайёргарлик даражаларини (куч, тезлик, эпчиллик, ҳаракатчанлик каби сифатлар) такомиллаштиришни тушунилади.
Бу каби ижтимоий-маданий ва тарбиявий тадбирлар нафақат спорт иншоотлари ёки шоҳкўчалар, истироҳат боғлари, маҳалладаги ўйин майдонлари, тоғли ҳудудлардаги сиҳатгохлар, соғломлаштириш оромгоҳларида ҳам ташкил қилинмокда.
Юқорида қайд этилган маълумотлар ва мулоҳазалар умумий хусусиятларга эга бўлган тадбирлардир.
Шаҳар шароити ва йирик қўрғонлар муҳитида ихтисосли соғломлаштириш марказлари (турли тренажёрларга эга бўлган заллар, ёпиқ сув ҳавзалари (бассейн) ва теннис (катта ва стол тенниси) кортлари, ўйин майдонлари) ташкил этилиб, уларни спорт мураббийлари ва шифокорлар (даволовчи) томонидан бошқариб борилади.
Кези келганда тан олиш лозимки, мустақилликнинг шарофати туфайли бу каби марказлар кўпайиб бормоқда. Уларнинг асосий ташкилотчилари ишбилармон тадбиркор кишилардир. Табиийки, бу шаклдаги фаолиятлар шахсий мулк эгаси, яъни хусусийликдан иборат. Таъкидпаш жоизки, шахсий мулк ва махсус хизматлар (тренажёрда ўргатиш) текинга фойдаланилмайди. Бу фаолиятлар иқтисодий ривожланган давлатларнинг тажрибалари асосида юртимизга кириб келиб, кун сайин ривож топмоқда. Тренажёр машқлари (куч, ҳаракатчанлик, эпчиллик, чидамлилик ва ҳ.к.) ва сув ҳавзасида (бассейн) сузиш-чўмилишлар шугулланувчиларнинг (ёши, жинси, саломатлик ҳолати, қизикиши) жисмоний ва руҳий (маънавий) жиҳатдан мукаммаллашуви, жисмоний сифатларни (соғлом кишилар) ривожлантиришга эришмоқда.
Бу каби амалий фаолиятларда АКТнинг ўрни ва моҳияти ҳақида сўз юритилса: Соғломлаштириш марказларида компьютер-интернет хизматлари юқори даражада амалга оширилмокда;
- Янги тренажёр воситалари, уларда бажариладиган хилма-хил амалий машқ- ўйинлар, уларни бажариш усулларини видеотасвир орқали (порталга киритилган) кўриш, таҳлил этиш ва шуғулланувчилар фаолиятига жорий этиш;
Сайтга (диск) жойлаштирилган қизиқарли кино лавҳалар, ёқимли қўшиқ ва куйлар, аскиялар, рекламалар, бошқа жойлардаги “Марказ” тажрибаларини шуғулланувчиларга намойиш этиш;
Иқтидорли шугулланувчиларнинг тавсия этилган ва бевосита бажараётган машқ-ҳаракатларини ўзларига кўрсатиш, рағбатлантириш ёки тажрибасиз, фаолияти сует бўлган шуғулланувчиларнинг (дастлабки кунлпр, соғлигида бирон салбий аломати бўлганлар) хато ва камчиликларшш видеотасвирга (мобил телефон, фотоаппарат, кинокамера ва ҳ.к.) олиО, ўзларига қайта кўрсатиш;
- Даволаш жисмоний тарбиямашқлари мажмуаси (уқалаш, тренажер машқлари, оддий ҳолатдаги юриш, гавда аъзоларининг ҳаракати ин ҳ.қ.),мураббий-даволовчи шифокорнинг амалий харакат фаолиятларипи тасвирга олиш ва диекка кўчириб шугулланувчиларга (уй шароитинп бажариш, амал қилиш, малака ва кўникмага эришиш) такдим этиш капи фаолиятлар кенгтарқалмокда.
Хулоса тариқасида тавсия этиш мумкинки, соғлигини қайта тиклаш, жисмоний ҳаракатларни такомиллаштириш ва тана аъзоларининг (билаи кучи, гавдани ривожланиши, тез харакатчанлик ва х.к.) фаолиятлари хам на шаклини (кўриниш- йўғонлик) юқори даражага кўтарувчи (атлетизм) оддий ва мураккаб машқ-ўйинларни шахсий видеотасвирга йигиш лозим. Уларнн асосан эрталабки соғломлаштириш машқ-ўйинларда татбиқ этиш зарурдир,
Эътироф этиш лозимки, аҳолининг соғлом турмуш тарзини кечиришы бўлган тушунчалари ва қизиқишлари тобора ортиб бормокда. Бунда жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш, унинг ижтимоий-тарбиявни мохиятларини англаш хис- туйгулари бойиб бормокда. Демин согломлаштирувчи жисмоний тарбия тўғрисида оммавий хусусиятга иа бўлган услубий қўлланмалар, тавсияномаларни янгидан ишлаб чиқиб, уларнн нашр этиш, оммага етказиш масалалари кучаймокда. Бу йўлда эса АКТдан мақсадли хамда самарали фойдаланиш давр тақозо этаётган вазифадир.

  1. Оммавий спортни таргибот килиш воситалари ва журналистлар
    фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари


Таргибот-ташвикот фаолиятларда АКТ (2-лойиҳа). Аҳоли ўртасила давлат сиёсатига молик бўлган ижтимоий-маданий ва тарбияниП фаолиятларда харакатлар стратегияси, унинг негизида жисмоний тарбия ин оммавий спортни кенг таргибот қилиш муҳим ахамият касб этмокда. 1»у соҳада оммавий ахборот воситаларининг (матбуот, матбаа, телерадио, жонлн мулоқотлар ва ҳ.к.) ўрни эътиборга лойикдир.
Юртимизда газета, журнал, илмий тўплам, бадиий китоблар, дарелнн. ўқув қўлланма, хилма-хил чизма ва расмларни нашр этиш, интернет орқапп маҳаллий ва хорижий воқеликлар, хабарларни порталга киритиш асосилп телерадиолар орқали халққа намойиш қилиш, жонли овозлар билан етказиш. мулоқотлар ўтказишда АКТ устувор ўринни эгалламокда. Уларшнн таркибида жисмоний тарбия ва спорт бўйича янгиликлар, турни маълумотлар, хабарлар салмоқли ўринда турмокда. Марказий ни худудлардаги телекоммуникация каналлари, турли тўлқинлар ва давлш ҳамда нодавлат радио студияларда спорт мавзусида узлуксиз телекўрсатуп хамда радио эшиттириш фаолиятлари, уларнинг тармокдари тобора кенгайнО бормокда. Бу фаолиятлар инсонларнинг соғлиқни мустаҳкамлаш йўлидаги тушунча, билимларини бойитмокда. Ўқувчи ёшларнинг спортга қизиқиши, эътиқодини тарбиялашда муҳим восита сифатида хизмат қилмоқда. Буларнинг барчаси халқ манфаати учун давлат сиёсатининг мақсадли масъулиятини исбот этмокда.
Юртимизда (марказ ва ҳудудлар) фаолият юритаётган бир неча ўнлаб матбуот воситалари (газета, журнал, рекламалар) спорт мавзусида энг янги хабарлар, маълумотлар, лавҳаларни доимий равишда ёртиб бормокда. “Халк сўзи”, “Спорт” ва бошқа марказий ҳамда вилоятлар, туманларда нашр этилаётган газеталарнинг ҳар бир сонида спорт хабарларини ўқиш мумкин. “Фан спортга” (ЎзДЖТУ), “Узлуксиз таълим” (ТошДПУ), “Таълимнинг узлуксизлиги” (Педагогика илмий тадқиқот институти), “Замонавий таълим” (Марказий ва Тошкент вилояти ўқитувчилар малакасини ошириш институти) каби журналларда ўқувчи ёшларнинг жисмоний тайёргарлик сифатини тарбиялаш, Ўзбекистон спортчилари ва мураббийларининг иш фаолияти, соглом турмуш тарзида жисмоний тарбия ва спорт, болалар спорти, Хапқаро спорт мусобақапарида Республика спортчиларининг эришаётган галаба ва ютуқлари доимий равишда бериб борилмокда.
Табиийки, телерадио ва оммавий ахборот воситаларидаги маълумотлар АКТ орқали жамланади ва халк манфаатларига мослаштирилади. Замонавий технологиялар, техник воситалар ва инновацион фаолиятлар кун сайин такомиллашмокда. Бу жараёнларни Узбекистан шароитида туриб, узок қитъа, минтақапарда ўтказилаётган нуфузли спорт мусобақапарини (Осиё чемпионата, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионата, халқаро турнирлар, саралаш ва Олимпия ўйинлари)тўғридан-тўғри олиб кўрсатиш амалга оширилмокда. Уларни ўз хонадонида ўтириб телевизор, компьютерларда спорт мухлислари, ўқувчи ёшлар, ҳатто кекса кишилар хам кўриб бормокда.
Эътироф этиш жоизки, бу ҳодиса ва жараёнларни халқ манфаати йўлида амалга ошириш осон кечмайди. Энг юксак техник воситаларни ишлата билиш, инновацион технологияларни ишгасолишда интеллектуал жиҳатдан етук салоҳиятларга эга бўлган мутахассис кадрлар бу соҳада фидокорона хизмат қилмокда.
Аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот олиб боришнинг энг устувор йўли - жонли учрашув, суҳбат, мулоқотдир.
Узбекистан Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Ш.М.Мирзиёев 2017 йилни “Хапқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номлади. Бунда таъкидланганидек “Фуқаролар билан ўзаро муносабатлар юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳап этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишимиз даркор”, - деб катта масъулиятларни юзага чиқарилди.
Бу улуғвор вазифаларни амалга оширишда Республика маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, Таълим маркази, маҳалла институтлари, Ёшлари иттифоқи ташкилоти, спорт ташкилотлари на уюшмалари мақсадли тадбирларни амалга оширмокда. Айниқса, таълим муассасалари, маҳалла, ишлаб чиқариш корхоналари, турли муассасаларда таниқли олимлар, давлат идоралари ходимлари, педагоглар, шифокорлар, ички ишлар ходимларининг турли мавзулар, муаммолар юзасидан жонли мулоқотлар ташкил қилинаётганлиги эътиборга сазовордир. Бу йўлда жисмоний тарбия ва спорт мавзусида етакчи олимлар, маҳоратли педагог- мураббийлар, жаҳон чемпионата ва Олимпия ўйинларининг ғолиблари, совриндорларининг халқ билан мулоқотлар олиб бориши жисмоний тарбия ва спортнинг ижтимоий-тарбиявий моҳиятларини тарғибот қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Учрашувларда тарғибот сифатида қуйидаги тавсиялар берилмоқда:
Жисмоний фаол ҳаракатлар - саломатлик гарови;
Тана аъзолари ва уларнинг ҳаётдаги (яшаш, тириклик) фаолиятлари ҳақидаги билим ва тушунчаларга эга бўлиш - бардамлик ва ҳаракатчанлик манбаи;
Тоза-соф ҳаво ҳаёт учун эҳтиёж;
Об-ҳаво шароити асосида (иссиқ-совуқ) жисмонан чиниқиш (машқ- ўйинларни бажаришни узлуксиз давом эттириш);
Тоғли манзаралар жисмоний ва руҳий озиқланиш маскани (саёҳатлар);
Кучли озиқаларни (оқсил, витамин, минерал моддалар) истеъмол қилиш - куч, қувват ва кайфиятлар омили;
Оилавий бўлиб (барча кишилар - аъзолар) соғломлаштирувчи ва чиниқтирувчи машқ-ўйинларни доимо бажариш - яхши фазилатдир;
Оилада китобхонликни йўлга қўйишда спортга доир қўлланмалар, оммабоп рисолалар, илмий тўпламлар, газета ва журналлардаги лавҳалар, илмий мақолаларни ўқиш, йиғиш, сақлаш - фойдали, манфаатли фаолиятдир;
Компьютер ва мобил телефонларда саломатлик, жисмонан тетиклик, ҳаракатчанлик, спорт маҳорати, етук спортчилар ва таниқли олимлар, мураббийлар ҳақидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш ва уларни тез-теч кўриб туриш;
Телевизорда нуфузли мусобақапар, шифокорлар, мутахассисларниш намойиш этган, тавсия қилган амалларипи доимо кузатиш, уларпинг маъқул бўлган жараёнларини ўзида синаб кўриш;
Маҳалла, қишлоқ ва кўп қаватли уй-жойларда тенгдошлар, қўшнилар билан биргаликда турли машқ-ўйинларни бажариш, баҳслашиш (мусобақалашиш) каби амалий тадбирларни кундалик турмуш шароитига сингдириб яшаш, соғлом бўлиш, самарали меҳнат қилишга замин бўлади.
АКТда спорт журналистларининг фаолиятлари. Журналист - касбий жиҳатдан давлат ва халқ хизматида бўлган ноёб меҳнаткаш. Шахс сифатидн эса тил-адабиёт сохиби, қонун-қоидаларни билишда ва уларни амалга оширишда энг устувор инсондир. Шу боиски, доимо қўлида қалам (ручка), дафтар, мобил телефон, гоҳо мини компьютер, видеокамера, фотоаппарат, микрофон бўлади. Мулоқот, муносабатларда адолат йўлидан бориб, қалбида Ватанпарварлик, инсонларга ҳурмат, мехр-оқибат қайнаб, жўшиб туради. Бундай кўп қиррали ва кенг қамровли фаолиятни ўзида мужассамлаштириш ўз-ўзидан пайдо бўлмайди ва барча ижодкор мутахассисларга (адабиёт, тарих, техника, қурилиш, тиббиёт, спорт ва хк.) насиб этмайди.
Табиий иқтидорли (сўзга бой, инсонлар билан сўзлашиш иштиёқи, янгиликларни ҳис этиш ва қизиқиш) ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини мақсадли тарбиялашда (сухандонлик, қизиқарли баёнлар ёзиш, шеърларни кўп ёдлаш ва ҳ.к.) журналистика аломатлари, белгиларига алоҳида эътибор берилса, аввало яхши мухбир чиқиши, журналистика касбини мукаммал эгаллаши мумкин. Бу соҳанинг маънавий, сиёсий, қонунчиликдаги моҳиятини эътиборга олиб олий ўқув юртларидаги филология (тил ва адабиёт) факультетларида журналист касби бўйича сабоқ берилмоқда. Муҳими эса Мирзо Улугбек номидаги Миллий Университетда журналистика факультета узок йиллардан буён фаолият юритиб келмоқда. Спортнинг у ёки бу тури билан астойдил шуғулланган, унинг ижтимоий-тарбиявий хусусиятларини онгли равишда чуқур ҳис қилган филолог, бўлажак журналистлар ҳаётнинг кўп соҳалари бўйича ижодий ёндашиб, бошқа соҳалар каби жисмоний маданият ва спорт соҳасида ҳам қалам юритади, олган маълумот ва муносабатларини турли газета, журналлар, телерадиоларда баён этади.
Давр тақозоси туфайли барча сохадаги ва турли тоифадаги журналистлар йиққан маълумотларини ва бевосита мулоқотларини фақат сўз билангина ифода этиб қолмасдан, балки замонавий техник воситаларда (кинокамера, фотоаппарат, мобил телефон, кичик (мини) компьютерлар) ҳам тасвирга олиб, уларни ҳар жиҳатдан (маданий, сиёсий, мантиқ, мақсад ва ҳ.к.) таҳлил этади ва АКТ орқали ёки бевосита шахсан ўзи тегишли манзилларга (матбуот, телерадио таҳририяти) зудлик билан етказади. Бу эса мутасадди мутахассисларнинг (матбуот ходимлари) иш фаолиятини тезлаштириб, қисқа вақт ичида халққа етиб боради. Янгиликлар, хабарлар, зарур маълумотларга муштоқ бўлган турли ходимлар, мухлислар, оддий халқ мамнун бўлади. Бу каби ўта мураккаб, масъулияти кучли бўлган хизмат фаолиятлар жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида кўпроқ учрайди.
Таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки, спорт сохасидаги мутахассислардан етук журналистлар деярлик йўқ хисоби. Чунки, спортчилар болалик давридан бошлаб фақат танлаган спорт турининг техник-тактик амалларини тўла ўзлаштириш, турли тоифадаги нуфузли спорт мусобақаларида иштирок этиш, голибликни эгаллаш билан банд бўлади. Қолаверса, мураббийлар, таълим муассасасидаги тил-адабиёт ўқитувчилари ва ота-оналар спортчи болалар ва ўсмирларга журналистика таълими хақида сўз юритишмайди.
Таъкидлаш жоизки, ҳаёт, турмуш, меҳнат, айниқса ижодий изланиш билан муайян соҳага эътиқод қўйилса, қизиқишлар ва фаолиятлар рағбатлантирилса фақат ёшлик давридагина эмас, ҳатто ёши улғайганда (25- 30) ҳам спорт журналиста хизматига кириб бориши мумкин.

Шу ўринда халқ эъзозлаган, истеъдодли спорт журналиста Ахбор Имомхўжаевни тилга олса арзийди. Бу инсон ЎзДЖТУнинг футбол бўлимида таҳсил олиб, нуфузли спорт мусобақаларида иштирок этган. Ешликдан сўз усталигига (шархловчи) қизиқувчанлиги, узоқ йиллар давомида илмий-ижодий ишлар билан фаолият юритиши, жаҳонга машҳур спорт (футбол, хоккей) шарҳловчиси Николай Озеров (Россия) фаолиятига хавас, тақлид кучайиши натижасида Ўзбекистонда ўтказилган нуфузли футбол ўйинларида шарҳловчи сифатида хизмат қилди ва мухлислар эътиборини козонди.
Ахбор Имомхўжаев оиласи фақат футболчиларгина эмас, укаси (Акобир) ва ўғиллари хам матбуот, телерадиоларда журналист сифатида фаолият юритмокда. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, энг аввало ота-оналар, қолаверса, таълим муассасаларидаги фан ўқитувчилари (тил ва адабиёт, информатика, ахборот технологиялари, жисмоний тарбия), спорт мактабларидаги мураббийлар, руҳшунослар (психологлар) спортдаги иқтидорли ўғил ва қизларни сухандонлик (нотиқ-комментатор) фаолиятларпи хам тарбиялаш лозим бўлади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ЎзДЖТУ, вилоятлардаги жисмоний тарбия факультетлари, олимпия заҳиралари, педагогика ва болалар спорта коллежларининг ўқув режасига (танланган фан-курс) “Спорт журналистикаси” курсини (фан сифатида) киритиш лозим. Бу эса нафақат соҳа бўйича назарий билимларни бойитиш, балки келажакда спорт журналиста касби бўйича хизмат қилиши, халқ манфаати йўлида самарали фаолият юритишга замин бўлиши ҳам мумкин.
Пировардида таклиф-тавсия сифатида айтилса, Республика Миллий Университета журналистика факультетида “Спорт журналистикаси” бўлимини ташкил этиш, журналистлар малакасини ошириш (нотиқлик, АКТ ва х-к.) курсларини ташкил этиш лозим. Бу эса Республикада ҳаракатлар стратегияси, хусусан, “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш дастури”ни амалда татбиқ, жорий этиш хамда юксак даражадаги самараларга эришишда хизмат қилиши мумкин.

  1. Халқ миллий ўйинларини намойиш этиш ва уларни
    ривожлантиришда ахборот-коммуиикация техиологияларининг
    ўрни


Ўзбек халқ миллий ўйинлари қадимги аждодлардан мерос бўлиб, ахоли ўртасида анъанавий равишда ривож топиб бораётган миллий қадриятларимиз мазмунини бойитиб бормоқда. Бу йўлда атоқли олимлар Ў.Қорабоев (Тошкент), Ж.М.Тошпўлатов (Термиз), О.О.Пўлатов (ЎзДЖТУ), Т.Обидов (журналист, Тошкент), Р.Абдумаликов, Р.Қудратов, К.Д.Ярашев (ЎзДЖТУ, 1997) ва бошқа муаллифларнинг ўқув-услубий қўлланмалари, илмий- оммабоп рисолалари, илмий тадқиқотлар ҳақидаги қатор лавҳалар муҳим аҳамиятга эга ва далилий манба сифатида хизмат қилмокда.
Фалсафа фанлари доктори, профессор Ўлмас Қорабоев халқ миллий ўйинларининг ижтимоий-тарбиявий аҳамиятини юқори даражада баҳолайди ва ўзининг фикр-мулоҳазаларида аниқ, далилий маълумотларни баён этади, яъни:
Одамзод тарихининг дастлабки даврларида ҳозирги болаликдагидек ўйинлар ҳаётда муҳим ўрин тутган. Уйинлар ёрдамида инсоният ўсган, улғайган, чиниққан, жисмонан бақувват бўлган, ақлан, руҳан ривожланган, маънавий камол топгап. Хуллас, ўйин одамзод тараққиётида катта аҳамият касб этган. Бунинг сабаблари эса қуйидагилар деб таъриф беради:

  1. Инсонда ўйинга нисбатан табиий эҳтиёж бўлиб, у хаётдаги бўшлиқни тўлдирган, инсон танидаги ортиқча кучни сарфлашга, етишмаган кучни тўплашга ёрдам берган.

  2. Ўйинлар халқ тарихининг инъикосидир. Ўйинларда инсонларнинг турмуши, меҳнати, тажрибаси, ташвиши, кураши, ютуқлари аксини топган. Ўйинлар орқали биз инсоният тарихи, орзу-ўйлари, муаммолари, ниятларини ўргансак бўлади.

  3. Ўйин инсон маданиятининг энг қадимги кўриниши, кўпгина маънавий соҳа (рақс, томоша-театр, мусиқа, спорт, маросим каби)ларнинг манбаи сифатида хизмат қилган.

  4. Ўйинлар авлод-аждодларимизнинг соғломлаштирувчи воситаси ҳисобланган. Ота-боболаримиз халк ўйинлари ва мусобақалари ёрдамида ақлан расо, руҳан тетик, жисмонан бақувват бўлиб келган. Соғлом авлодларни шакллантиришда ўйинлар асосий омилга айланган.

  5. Ўйинлар энг самарали тарбия воситаси. Болалар ўйинлар орқали ҳаётга тайёргарлик кўрган, турмушдаги қийинчиликларни енгишни машқ қилган, иш ва курашда ғалаба қилишни ўрганган.

  6. Ўйинлар аждодларимизнинг тажрибасини ўзида уйғунлаштирувчи маданий мерос ва замондошларимизни,айниқса, ёш авлодни ақлий, руҳий ва жисмоний баркамол бўлишга хизмат қилувчи бебаҳо манбадир.

Мазкур жараёнларнинг йўналиши ва воситаларини илмий-педагогик жиҳатдан асослаб беришда Р.Абдумаликов, Р.Қудратов, К.Д.Ярашевларнинг ўзаро ҳамкорликдаги илмий тадқиқот натижалари алоҳида ўрин тутади. Ундаги энг муҳим жараёнлардан намуналар келтирилди.
Халқ миллий ўйинларининг турлари ва шакллари беҳисоб кўп. Улар орасида жисмоний сифатларни тарбиялашда от ўйинлари, хусусан, кўпкари- улоқ ўзига хос шакл, мазмун ва мақсадлари билан бошқа от ўйинлари турлари ва айниқса спорт турларидан мутлоқ равишда ажралиб туради. Бу хусусиятлар энг узоқ тарихий даврларга бориб тақалади. Кўпкари-улоқ, пойга каби от ўйинлари халқ оғзаки ижоди дурдоналари ҳисобланган “Гўрўғли” туркумидаги достонларда, айниқса “Алпомиш” достонида (эпос) батафсил ўз ифодасини топганлиги эътиборни жалб этади. От ўйинлари, турли достон, эртакларнинг ихлосмандларигина эмас, ҳатто ўқувчи ёшлар, кекса авлодлар ҳам Алпомишнинг чавандоз-полвонлигига қизиқиб, достонни қайта- қайта такрор ўқийдиганлар юртимизда оз эмас.

От уйинлари асосан пойга, кўпкари-улоқ турига бўлинади. Қадимда пн яқин ўтмиш замонларда “Қиз қувмоқ”, “Султон-попукни тушириш”, “Oiyinn ағдариш” (от устида олишув), “От устида қиличлашиш, найза санчиш” naoii ўйинлар ҳам бўлган. Ҳозирги даврда отни ғовлар (тўсиқ) устидан сакра
ўтиш, отни рақсга тушириш (Европа-тадбир маданияти) каби ўйииплр мавжуд.
Кўпкари-улоқ ва пойга (улоқсиз ва улоқни эгарга ўмлаган ҳоллп) азалдан халқнинг энг севимли, қизиқарли, томошабоп ўйини сифатида xai in тўйлар,“Наврўз”, “Ҳосил байрами” ва бошқа удумларда (гап-гаиппь баҳслашиш, отлар зотини синаш, чавандозликни ўрганиш ва ҳ.к.) ксш қўлланилиб, мустақиллик йилларида ҳам янги мазмунлар (болаликдан опл қизиқтириш, иқтидорли ёшларни саралаш, моддий ва маънавий жиҳатдаи раҳбатлантириш-мукофотлар) билан бойитиб борилмоқда. Кўпкари-улоқ nil пойга (улоқни эгарга ўмганлаб ёки тақимга узанги билан босиб OJIIIIII) турлари бир-бири билан (амалий ҳаракатлар - техник-тактик усуллар) уйғунлашиб кетади. Кўпкари-улоқда чавандозлар кенг майдонда тўдалаишО улоқни тортншиш, эгаллаган улоқни қулай шароитлардан (тўғри ёкн бурилиб) фойдаланиб олиб қочиш ва чортоққа (раҳбарлар, ҳакамларниш бошловчи ва кузатувчи минбари) етказиш учун отни тез чоптириш, рақиблар тўсиғидан озод бўлишга ҳаракат қилинади. Табиийки, бу амалий ҳаракаг фаолиятларда яккама-якка ва гуруҳ (5-6 киши) бўлиб улоқни тортиш, epi n тушган улоқни эгилиб илиб олиш, шерикларига узатиш, отнинг жиловипп ушлаб (юган) бошқариш, отни қамчилаш, товон билан отнинг биқинигн туртиб уни тезроқ тўдадан чиқиб кетиш каби мураккаб баҳс- амаллар бажарилади. Пойганинг улоқсиз турида белгиланган масофани (500-1000 м) ким ўзари шаклида отни тез чоптириб маррага етиб бориш асосий мақсад ҳисобланади. Бунда табиийки, ҳар қандай отли чавандоз ҳам иштирк этиши мумкин бўлмайди. Фақат тез чопар, ишончли оти бўлган чавандоз, ҳаттоки оддий мухлис ҳам иштирок этиб, пойгада ғолиб чиқиши мумкин. Улоқли пойгада (баъзан кичикроқ тана-бузоқни ҳам ишлатилади) муайян масофада (300-500 м ёки қисқароқ оралиқ) бошланиш жойида ерда ётган улоқни (бузоқ) илиб олиб (эпчил, чаққон, кучли чавандоз-полвон) тўдадан тезда чиқиб кетиш, орқадан келган рақибга чап бериш ёки кучлилик қилиб улоқни бермай маррага етиб бориш билан ўйин якунланади. Кўпкари-улоқ ва пойгаларда чавандоздан жисмоний куч, чидам, эпчиллик, амалларни эгаллаш усуллари, руҳий барқарорлик, ўзаро хурмат, ҳамкорлик (шериклар), шижоатлик каби фазилатлар талаб этилади. Ушбу жараёнларни мукаммал эгаллаган ёш ва тажрибали чавандозлар ўртага қўйилган солимларни (мукофотлар: туя, от, гилам, қўчқор, пул, кийим, ҳатто енгил машина ҳам) олишга муваффақ бўла олади.
Хуллас, от ўйинлари фақат чавандоз-полвонларнигина эмас, балки минглаб келган мухлислар, томошабинларнинг жисми, қалбида қувонч, саломатлик, орзу- ҳавасларни ошириш билан уларнинг рухиятига ижобий завқ бахш этади.
Полвонлик (пахлавонлик) фаолияти барча халқларда энг қадимги даврлардан бошлаб урф-одатга айланган. Бу воқеликлар қадимги юнон (грек) файласуф- тарихчиси Геродотнинг “Тарих” китобида батафсил ифода этилган. Шунингдек, ўтган асримизда ишлаб чиқилган ва жахоннинг барча худудларида намойиш этилган “Спартак”, “Гераклнинг жасорати” каби қадимий тарихни акс эттирувчи кинофильмларда ҳам кўриш мумкнн.
Полвонлик фақат кураш тушиш ёки гир-тош кўтаришнигина эмас, балки тўлдирилган қоп (оғир юк), йирик ҳўкиз ва туяларни елкада кўтариб юриш, енгил ва юк машиналарни устидан юргизиб ўтказиш каби энг қийин-оғир амалларни хам бажаришни тушунилади, билдиради. Бу каби ҳолатлар юртимиз ва миллатимизга хам хос бўлган амалий фаолиятлардир.
Таниқли, истеъдодли журналист Тўлқин Обидов “Узбек полвонлари” номидаги лавҳалар тўпламида (1979, 1988) кураш, юк (қоп), тош-гир кўтариш полвонлари ва дорбоз, цирк ўйинларида намойиш этилган воқеликларни (яқин ўтмиш даврлар - XIX аср охирлари, XX аср бошлари) батафсил хикоя қилиб, халқимиз, айниқса, ўқувчи, талаба, ишчи-хизматчи ёшларимизнинг миллий қадриятларга бўлган эътибори, эътиқодини тарбиялашга даъват этганлиги билан муҳим ахамият касб этмоқда.
Муаллифнинг таъкидлашича, халқимиз бунёдга келтирган хикматлар орасида ўз жозибаси мазмуни билан беш ёшдан юз яшаргача бўлган кимсани ҳам мафтун этиб, ҳайратлантирган бир мўъжиза бор. Ҳаммани ўзига махдиё қилган, лол қолдирган бу мўъжиза халқ кучи, қудрати, маҳорати, эпчиллиги, довюраклигини ўзида мужассамлаштирган бу мўъжиза полвонлик ҳунаридир.
Китобда баён этилишича, Тошкент шахри ва унинг атрофидаги ҳудудлар, Фарғона водийси, Зарафшон ва Қашқадарё воҳалари ҳамда Амударё этакларида (Хоразм) қадимда зўр полвонлар ўтган. Уларнинг довруғи фақат Марказий Осиёдагина эмас, ҳатто яқин шарқ, Европа мамлакатларига ҳам кенг тарқалган. Бунга қуйидаги далилни мисол қилиб кўрсатиш мумкин: 1895 йили машҳур немис полвони Риппел Тошкентга келиб, циркда ўз кучи, махоратини кўрсатиб, хамма томошабинларни қойил қолдириб юрганди. Унинг оғирлиги 8,5 пуд (133 кг) бўлиб, саккиз пудли чўянни икки қўл билан, 16 пудли чўянни (штанга шакл) кифти (елка) билан кўтариб томоша кўрсатар эди.
Ўша вақтларда Тошкент шахри Бешёгоч даҳаси Чақар маҳалласида ўтган Ахмад полвон Топилбой ўғлининг Ўрта Осиёда курашиб, йиқилмаган паҳлавони қолмаган эди. Бунинг довруғини эшитган меҳмон (немис полвони) у билан курашмоққа жазм қилди ва “ким йиқилса ёнидан 50 сўм беради” деб шарт ҳам қўйди. 1895 й. 23 июнда циркка одам сиғмай кетган эди. 28 ёшли Аҳмад полвон ўртага тушиб, “кимки йиқилиб майиб бўлса, ўз гарданига” деб шарт қўйди. Иккаласи бел тутиб ўртада айлана бошлади. Орадан бир неча дақиқа ўтар-ўтмас Ахмад полвоннинг “ё пирим!” деган низоси эшитилди. Шу дам ер ларзага келгандек бўлади. Чархпалак бўлиб тушган Риппел ерда узала тушиб ётарди. Қарсак устига қарсак, қий-чув циркни гумбурлатиб юборди.
XX аср бошларида Туркистон ўлкасида шухрат қозонган
полвонлар анча кўпайган. Улар орасида Али полвон Мирзакаримов, I'vi HIM полвон, Урмон полвон (Қўқон), Наби полвон (Хўжаобод), Ўрин ши
(Фарғона), Ёғоч полвон (Марғилон), Душан полвон (Жалолобод) кабилпр in ардоғига сазовор бўлишган.
Тошкентлик Тожи полвоннинг маҳорати, шаъни Совет хокимиятишпн дастлабки ўн йиллик даврларида кўпчиликнинг эътиборига сазовор бўлi пи ' цирк томошаларида доимий равишда кураш тушиб, ўнлаб ва юзлао i'in полвонларнинг етишиб чиқишларига замин бўлган.
Миллий ҳаракатли ўйинлар халқ миллий ўйинлари таркибида ўзиш м» тарбиявий хусусиятларни мужассамлаштиради. Таъкидланганидек, ҳар Опр ўйиннинг мазмунида ижтимоий меҳнат ва турмуш, инсонларниш <|чю i ҳаракатлари, Ватанни севиш-химоя қилиш, вазиятларда шижоипшк жанговарлик, ўзаро ҳамкорлик каби фазилатлар мужассамланади. Бу соқилй атоқли олимлар Т.С.Усмонхўжаев, П.Хўжаев, Ҳ.А.Мелиев, О.О.Пўланш Ф.Н.Насриддинов ва яна ўнлаб мутахассисларнинг илмий-педапн ш қўлланмалари эътиборга моликдир.
Маълумки, ҳаракатли ўйинлар шакл, мазмун ва мақсад йўлида:

  1. Якка тартибда бажариладиган ўйинлар.

  2. Жуфт ва кичик гурух (5-6 киши) бўлиб ўйнайдиган.

  3. Жамоали ўйинлар.

  4. Оммавий (бутун синф, гуруҳ) тарзда ўйналадиган турларга бўлинади

Бунда шуғулланувчиларнинг ёши, жинси, жисмоний тайёргарлиюы|П1 эътиборга олинади. Ҳар бир ўйиннинг қоидаси бўлиб, ўтказиладиган жо11. ўйиннинг давом этиши (вақт, натижа), майдон чегаралари, ман этиладигии (мумкин бўлмаган) ҳолатлар аниқ белгиланади.
Ҳаракатли ўйинлар қайси шакл, мазмун ва мақсадда бўлмасин, уларнит негизида эса:
Соғлиқни мустаҳкамлаш;

  • Жисмоний тайёргарликни ривожлантириш;

  • Кўникма ва малакаларни такомиллаштириш;

  • Жисмоний сифатларни (тезлик, чаққонлик, эпчиллик, чидамлилик, куч, эгилувчанлик-қайишқоқлик, мувозанатни сақлаш ва ҳ.к.) тарбиялаш;

Дўсилик, хамжиҳатлик, ўзаро ҳамкорлик, ҳурмат, Ватанга мсхр. садоқат ҳис- туйғуларни шакллантириш ва кенгайтириш;
Касб-ҳунар, меҳнат, ижтимоий турмуш тушунчаларини бойитиш;

  • Табиатни севиш, мухофаза қилиш, атроф-муҳитни тоза сақлши (экология);

  • Жанговарлик, ботирлик, қўрқмаслик, душманларга нафрат (аёвси i курашиш);

  • Орзу-ҳавас қилиш, уларга эришиш (фазога учиш, турли кашфиётллр қилиш) каби ҳислатларни тарбиялашга қаратилади.

Мутахассис олимлар Т.С.Усмонхўжаев, П.Хўжаев, Ҳ.А.Мелисн, О.О.Пўлатов кабилар “1001 ўйин”, “Ҳаракатли ўйинлар”, “Миллий ҳаракатли ўйинлар” каби ўқув- услубий қўлланмалари ва тўпламларида ҳаракатли ўйинларни ўқувчи ёшлар, мактабгача ёшдаги болалар, катта ва кекса ёшдагилар учун таснифга (классификация) ажратишган. Шунингдек, жисмоний сифатларни тарбияловчи ҳаракатли ўйинларни ҳам турлар ва гурухдарга бўлиб чиққанлиги ўқитувчилар, боғча тарбиячилари ва оилада ота-оналарнинг амалий фаолиятлари, назарий билим ҳамда тушунчаларини кенгайтиришга ёрдам бермокда.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Европа ва бошқа қитъалар, минтақаларда яшовчи халқларнинг (асосан Россия) миллий ўйинлари ҳам юртимизда узоқ йиллар давомида маҳаллийлашиб қолган ва миллий ҳаракатли ўйинларимиз таркибига кириб, таълим-тарбиямуассасаларида кенг ва мақсадли фойдаланилмокда. Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида уларни эркин ва мустақил равишда бажариш одат тусига айланган.
Юқорида зикр этилган мутахассис олимларнинг баъзи бир оммалашиб кетган миллий ҳаракатли ўйинлар ҳақидаги мулоҳазаларидан намуналар келтирилди.
“Қадаматаёқ” ўйини доираси ичига қўйилган таёққа 2-3 м наридан туриб қўлидаги тўқмоқни (учи йўғон, тўқмоқли) мўлжаллаб отиш ва унга аниқ текизиш талаб қилинади. 1-2 марта бу вазифа бажарилмаса доирадаги таёқ ўрнига ўзиникини қўяди. Бунда ҳар бир ўйинчи (умумий таркиб 6-8 нафар) ўз таёғининг бутунлиги, тозалиги, силлиқлигини сақлаш йўлида рақибнинг таёғини аниқ мўлжалга олишга ҳаракат қилади. Бу ўйиннинг негизида шуғулланувчиларнинг мерганлик, чамалаш, мўлжал олиш, аниқ ҳаракат қилиш каби фазилатлар қаторида елка, тирсак, кафт, бармоқларнинг мушаклари, бўғин ҳаракатларини кучайтириш мужассамдир.
“Кўз боғлаш” ўйини мазмунан сезгирлик ҳис-туйғуларни мустаҳкамлаш билан эътиборлидир. Яъни рўмолча билан кўзни боғлаб турган ўқувчи унинг ёнига келаётган кишининг қайси томондан чиққанлиги (сафдаги ҳолатга нисбатан), овоз билан маълум бир сўзни айтиши ёки орқасига туртиб кетиб, ўз жойига боришдаги оёқ шарпасини эшитиши, аниқлаб, ким эканлигини билиши керак. Демак, ўқувчиларда эшитиш сезгиси ва ҳис-туйғусини такомиллаштиришда бу ўйин хизмат қилади. Айниқса, овозини ўзгартириб сўз ифодасини айтганда, у кимники эканлиги билиш анча қизиқарли бўлади. Яъни ўқувчилар синфдошларининг овози, талаффузи ва оҳангини доимо эшитиб, таҳлил қилишга ҳаракат қилади. Бу эса нафақат эшитиш, овозни ўзгартириш ҳолати, балки ўй-фикр, тафаккур қилишни тарбиялайди.
“Тортишмачоқ” ўйини. Майдон ўртасида чизилган белгининг икки томонида ўйинчилар орқама-орқа тизилишиб, бир-бирининг белидан қисиб маҳкам ушлашади. Энг олдинги ўйинчилар (қатор бошида) икки қўллаб бир- бирини ушлаб туради. Ўқитувчининг хуштаги чалингач улар бир-бирини ўзига тортади. Қайси жамоа чизиқдан ўтиб қолса ўшалар ютқазган бўлади. Ўйин шарти бўйича ютқазган жамоа аъзолари тенгдош рақибини орқалаб майдонни (волейбол, баскетбол ёки белгиланган масофани) айланади, бошқа
шартлар қўйилиши ҳам мумкин. Ўйинда асосан куч, чидамлилик сиф
тарбияланади.
Четдан кириб, миллий ҳаракатли ўйинлар таркибига сингиб м-нин “Сичқон”, “Қопқон”, “Картошка экиш”, “Учинчиси ортиқча” каби <'ш болаларга (боғча ва 1-IV синф ўқувчилари) манзур бўлган қизиқарли. купшт ўйинлар қатнашчиларнинг ҳаракатчанлиги, эпчиллиги, ҳушёрлиги, димчк эътиборлилиги каби жисмоний сифатлар ва инсоний фазила) м|
тарбиялашда хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ўйинлар ва яна бошқаларини ўқувчи i‘n ..
яхши эслашади ва хохлаган пайтда тенгдошлар билан йиғилишиб ў-ишрнчи ташкил этишади. Бу жараёнларда оила аъзолари, шунингдек, ота-оналир чмм йиғилишиб, биргаликда ўйнашса, болаларда дўстлик, ўзаро ҳурмат, oin оналар ва таниш қўшниларга бўлган хурмат кучаяди.
Асосан, жисмоний тарбия дарслари, катта танаффусларда, айниқсп атрофи шароитида (ўйин майдонлари) қизиқарли ҳаракатли ўйинларни монии телефонлар орқали тасвирга тушириб, уларни синф, оилада қайта намоПшн этилса, ўқувчи ёшларда жисмоний ва маънавий баркамолли
шакллантириш ва мукаммаллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Aliiiuio и ўғил ва қиз болаларнинг ўз ота-оналари билан очиқ мулоқотда бўлиши! и ll\ ч очилади, ўзгалар билан самимий сўрашиш, ҳурмат қилиш ҳис-туйгурлри тобора кенгайиб боради.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, ўзбек миллий ҳаракатли ўйиилпри орасида “Оқ суяк” (регбига ўхшаш), “Чўпон” (пода тўп - чим XOKKCIIIII ўхшаш), “Чиллик” (лаптага ўхшаш), “Елкада кураш” (хўрозлар жанги) к.иш спортга хос ўйинлар мавжуд. Уларни спортлаштириш (спорт макомнии бериш) зарурияти йўқ эмас. Уларни юртимизда оммалаштириш на у ч босқичли “Умид ннҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” дастурларш ■> киритиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг бошланғич қадамлари Ресиублш i халқ миллий ўйинлари фестивали ҳисобланиши лозим. Бу тадбирлар амиши киритилса, кейинги босқичи таълим муассасалари ўқув дастурида жо11 олишга эришилади. Бу эса ўзбек миллий курашлари (Бухоро ва Фаргоии усуллари) каби халқаро спорт мақомига эга бўлишга замин тайёрлайди.
Турон (қадимги Туркистон) болалари кашф этган ўйинлар (ёхуи тафаккур доирасидаги тахминий мулоҳазалар).
Халқ ўйинлари ёки миллий ўйинлар деб номланишда ҳам ажойиб ҳислатлар мужассам. Чунки, ҳаёт ва турмушда ихтиро этилган ҳар бир нарсп (ҳаракат, фаолият) биронта ёки кўпчилик томонидан яратилади ва омманиш (халқ) хохиши, иродаси билан маъқулланади, татбиқ этилади. Бундай ақлий фаолиятларда болалар, ўсмир ёшларнинг ҳам ҳиссаси кўп бўлади.
Халқ миллий ўйинлардаги баъзи турлар хақида буни фараз қилси бўлади. “Ёнғоқ ўйинлари”:
А) “Дўлқи”. Яқин ўтмишда (ҳозир ҳам қишлоқларда) ўғил болалар бу ўйинни севиб, қизиқиб ўйнашган. Мазмуни: текис ёки қияроқ жойдп диаметри 5-10 см чуқурга (5-6 см) ясалади. Ундан 4-5 қадам узоқликди ўйинчилар (8-10 нафар) ҳовучида 5-10 та ёнғоқни ушлаб туради. Улар навбат билан чуқурчага (хазина омбори) ҳовучлаб ёнғоқларни отади. Чуқурчага тушмай ташқарига думалаб кетган ёнғоқларни навбатдаги ўйинчи ўзига териб-йиғиб олади. Шу тариқа ўйин охирги қатнашчига отганча давом этади. Кимки, ёнғоқларини кам юттирса у ўйин ғолиби ҳисобланади. Уйиннинг моҳияти шундаки, чамалаш (кўз ва ақл-идрок), зийраклик, ҳушёрлик, ишонч каби фазилатларни тарбиялайди.
Уйиннинг келиб чиқиши (ихтиро, кашф) ҳақида фараз қилинса айтиш мумкинки, қадимги одамлар ҳовли ёки далаларга кўп ёнғоқ экишган ёки яланглик, тоғ оралиқларида ёввойи ҳолда ёнгоқлар кўп ўсган бўлиши табиийдир. Уларнинг меваси пишиб етилганда, улар шамолдан, қушларнинг чўқишидан ерга кўп тўкилган. Болалар ёнғоқларни териб роса тўйганича чақиб ейишган. Қолганларини эса уйларига олиб бориб сақлаган, ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар билан баҳам кўришган. Бундан ҳам ортганларини тенгқурлари билан турли ўйинларни ташкил қилишган. Шу тариқа ёнғоқ билан ўйнаш болалар ўртасида оммалашиб, то бизнинг замонамизгача етиб келган.
Б) “Такки”. Текисроқ жойда диаметри 1-1,5 м.ли дойра чизилиб, у ўрта чизиқ билан тенг икки бўлимга ажратилади. Бу чизиқ устига ўйинчилар 2-3 тадан (агар қатнашчилар кам бўлса 5-6 тадан) ёнғоқларни тизиб жойлаштирилади. Доирадан 5-6 қадам узоқликда кичик чизиқ (чуқурча) белги қўйиб ўйин бошланади. Яъни чек ташлаш (турли усуллар) йўли билан бошловчи аниқланади. Бошловчи белги чизиғида туриб қўлидаги ёнғоғини (“такки” - пўчоғи қалин, мустахкам, оғир) отиб доира ичидаги тизилган ёнғоқларни отиб, доирадан чиқариши керак. Доирадан чиқиб кетган 1 та ёки бир неча ёнғоқни териб олиб ўзиники қилади ва ўша жойдан туриб яна доирадаги ёнғоқларни уради. Отилган “такки” доирадаги ёнғокларга тегмаса ёки урилган ёнғоқ доира чизиғидан чиқмаса навбатдаги ўйинчи доира ташқарисида турган ҳолда ўйинни давом эттиради. У хам мақсадга эриша олмаса ўйинни кейинги иштирокчи давом эттиради. Ўйин доирада ёнғоқ қолмагунча давом этади. Кейин ўйинни янгидан бошлашади (ҳолатларига қараб ўйинчилар тизиш учун ёнғоқлар сонини яна кўпайтириши ёки камайтиришлари мумкин). Ёнғоғи қолмаганлар шерикларидан қарз ёки сотиб олиши, яъни бирон нарсага алмаштиришлари мумкин. Акс ҳолда улар ўйиндан четлаштирилади. Устомон болалар “такки”ни оғирроқ бўлиши учун (узоққа думалаб кетмаслик ва ёнғоқларни уриб жойидан қўзғатиш) турли ҳийла-амалларни ўйлаб топишган. Яъни ёнғоқнинг боши ёки бир четини кавак қилиб мағзини чиқариб ўрнига тупроқ, қум тиқишган. Ҳатто қўрғошинни эритиб ичига қуйишган (бу ихтиро, кашфиёт аломатидир). Бу ўйинларнинг амалий моҳияти шундаки, аввало эпчиллик, ҳушёрлик, диққат, чамалашни тарбиялайди. Қолаверса, зарар кўрмаслик, фойда топиш (тадбиркор, ишбилармон) каби замонавий-ҳаётий фаолиятларни эгаллашга ёшларни етаклайди, жалб этади.
“Чанта” (нечата) ўйини. Бу ўғил ва қиз болаларнинг apajiuiiiiiii ўйнайдиган ўйин турларидан биридир. Бунда қадимгилар ўрик данагипн ишлатганлар. Ҳозирги замон болалари шарсимон (думалоқ) конфетлпр, майда печеньелар ёки бошқа кичик нарсалар билан ҳам ўйнаши мумкнн бўлади. Мазмуни: ўйинчилар (5-10 нафар) давра куриб ўтиришади. Олдшп рўмолча ёки этакларини йиғиб истаганча (имконият даражаси) ўрии данакларини бекитиб олади. Бошловчини аниқлашгач (ўзаро келишган L'MI қуръа ташлаш) у бир қўли ёки икки кафти ичида данакларни бскитиб қўлини олдинга чўзади. Доирадагиларнинг бири (навбат билан) кафтлари ёпик қўлларга разм солади (унинг ичида данаклар озми, кўпми хаёлан чамалайди| ва ҳатто бармоқлари билан уни озроқ қисиб ҳам кўриши мумкин. Кейин н n ўрик неча дона эканлигини (тахминан 5, 10 ва ҳ.к.) айтади. Шунда кафтлари очилган қўллардаги данакларни санашади. Сонни айтган ўйинчининг сў ш тўғри келса, у данакларни ютган бўлади ва ўзиники қилиб олади. Мабодо айтган сони тўғри келмаса ўзи шунча дона данакни унга беради. Ўйин iuy тариқа давом этади.
Уйиннинг тарбиявий ахамияти.Ўйин асосида кичик болаларни тўғри H.I тез санашни ўргатилса, болалар ва ўсмир ёшларда (ўғил ва қизлар) муайян фаолият ёки тадбирларда фойдаланиш, ютуққа эришиш усулларипи шакллантиришда хизмат қилиши мумкин. Умуман олганда синовчилик, заковат каби ақлий тарбия ва руҳий фазилатларни шакллантирши. тадбиркорлик сирларини ўрганиш йўлларини тарбиялаши мумкин. Ўйинпшп келиб чиқиш сабаби хақида фараз, мулоҳаза қилинса, қадимги одамлар озикп ва саломатликни сақлаш йўлида ўрикларни кўп истеъмол қилишпш Данакларнинг шифобахш хусусиятларини онгли равишда ҳис этиб ўрикдаи кейин унинг устидан данак чақиб ейишган. Асосийси эса ўрикларни туршан қилиб данакларни йилнинг барча фаслларида истеъмол қилишган. Illy сабабки, каттаю- кичик ёшдаги инсонлар ўрик, бодом, шафтоли ва бошки меваларнинг донини (данаклар) асраб-авайлаб сақлаган ҳамда болалардп юқорида қайд этилган фазилатларни шакллантиришган.
“Тоқия-телпак” ўйини. Қадимги аждодлар асосан кўчманчи (бир жойдп туроқла яшаш эмас) ҳолатда яшаб, чўл, дашт, тоғли яйловларда кун кечирган Уларнинг фаолияти асосан мол (туя, қорамол, қўй-эчки, йилқи) боқиш бўлиб. ижтимоий турмушда турли хил амаллардан фойдаланишган. Бунда болаларнинг соғлом, эпчил, чаққон, хушёр, кучли, жасур, полвон бўлиб воя1 n етишларини тарбиялаган. Бунда “чўпон” (пода тўп), “оқ суяк”, “чиллик", “елка уриштириш” (хўрозлар жанги), кураш, отда пойга, “човғон” каби ўйинлардан самарали фойдаланишган. Улар орасида “тоқия (дўппи) - телпак (кигиз)” болалар учун энг қизиқарли ўйин ҳисобланган. Мазмуни: кенг текис майдоннинг бир четида 5-10 қадам узунликда чизиқ белгиси чизилган. Оралиғи бир қадам жойларга ўйинчилар бош кийимларини ечиб (ёки махсус эски дўппи ёки кигиз телпак) ўрнаштиради. Ўзлари ўзи 5-10 қадам нарида саф (қатор) шаклида тизилишади. Ўйин бошлиғининг (ҳакам) рухсати билан энг аввало энг четдаги (ўнг ёки чап томон) ўйинчи югуриб келиб ўзинин! тоқияси-телпагини зарб билан олдинга-узоққа тепади. Кейин бошқалар ҳам шу тариқа вазифани бажаради. Ҳакам тепилган тоқия-телпакнинг тушган жойларини кўриб чиқиб, энг кам масофага тушган тоқия-телпакни олиб келиб, белгиланган чизиқ (кичик доира) устига қўяди. Бошқа тоқия- телпакларнинг эгалари ўзлариникини топиб бошига кийиб олишади ва чизиқ устидаги тоқия-телпак атрофига йиғилишади. Ҳакам шартли белги (энг чаққон, эпчил ўйинчини танлаш) ёки қуръа ташлаш асосида ўйин бошловчисини аниқлайди. Ҳакамнинг рухсати (қўлни баланд кўтариб тушириш ёки бармоқларни тишлаб-қисиб ҳуштак чалиш) билан бошловчи югуриб келиб тоқия- телпакни зарб билан тепиб узоққа йўналтиради. Шундан кейин барча ўйинчилар югуришиб тоқия-телпакни тепиб, бир-бирига узатишади. Ўйин тоқия-телпакнинг эгаси тўдадан ўзининг бош кийимини тортиб (ушлаб) олмагунча давом этади. Тоқия- телпакни ўзидан олдириб қўйган ўйинчи ўз бош кийимини ўйин бошланадиган чизиқ-доирага қўяди ва шу тариқа ўйин давом эттирилади. Уйин қатнашчилар ўзаро келишган шартлар (чарчаганча ёки ҳакамнинг розилиги, хохиши ва ҳ.к.) бўйича давом эттирилади (ҳозирги давр шароитида аниқ вақт-дақиқа белгиланиши мумкин).
Ўйиннинг тарбиявий мохияти.Бу ўйиннинг фазилати шундаки, замонавий футбол ўйини каби тезкорлик, хужумкорлик, тадбиркорлик (техник-тактик усулларни билиш), ҳушёрлик, чидамлилик фаолиятлар талаб этилади ва уларни тарбиялашда хизмат қилади.
Таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки, қадимги кўчманчи ва туроқли Турон хапқи ижтимоий турмуш маданиятида ҳозирги замон спорт турларининг, шунингдек, футбол ўйинининг шакллари (элементлар) мавжуд бўлган. Европа ва Осиё давлатларининг ўзаро маданий, савдо, ўлкани ўрганиш каби тадбирлари, алоқалари натижасида ҳаракатли ўйинлар ҳам бир-бирига ўтганлигини инкор қилиб бўлмайди. Бу йўлда эса Турон (Туркистон) ўлкаси халқларининг (ўзбек, қозоқ, киргиз, уйгур, туркман ва ҳ.к.) “тоқия-телпак” ўйини Ғарбий Европага етиб, турли буюмлар (ичи тўлдирилган жун, қаттиқ матодан ясалган тўрва, халтачалар, чармтўплар) билан ўйнаш ихтиро қилинган деб фараз, тахмин қилиш хато бўлмаса керак.
Пировардида мулоҳаза қилинса тоқия (дўппи) ва телпак (кигиз ёки тери) бош кийими вазифасини бажарсада, ёшлар ундан ўйинларда ҳам мақсадли фойдаланишган.
Ўйин қоидаси бўйича бош кийимни шахсий мулк сифатида сақлаш, асраш ва ҳаётда фойдаланиш асосий мақсад ҳисобланади. Қолаверса, ўзгалар, тенгдошлар билан куч синашиш, рақобатлашиш, ғолиб бўлиш каби хаётий заруриятлар ҳам мужассамланиб, ҳар томонлама баркамолликка эришиш ғоялар чуқур мазмун топганлигини билиш қийин эмас.
Масалага шу нуқтаи-назар билан ёндашилса, оила ва таълим-тарбия муассасалари фаолиятида, айниқса, маҳалла ва қишлоқ шароитларида ташкил этиладиган оммавий-маданий, соғломлаштириш спорт тадбирларида (“Наврўз”, “Ҳосил байрами”, “Касб куни” байрами, турли тўй маракалари ва
ҳ.к.) юқорида намуна сифатида келтирилган миллий болалар xapiiiou ш ўйинлари ва лозим бўлган фойдали ҳаракатли ўйинларни тадбир режаси ик мазмунига киритиш мақсадга мувофиқ келади. Муҳими эса ўйпниарь қатнашчи ва томошабинларни мобил ҳамда видеокамералар орқали raciuipiu тушириш, уларни компьютер ва телевизор орқали оила, таълим-тарши| муассасалари машғулотлари, айниқса маҳалла-қишлоқ мидашт тадбирларида допмо намойиш қилиш энг муҳим бўлган тарбия
ҳамда услуби бўла олади деб хулоса қилишга тўғри келди.
Халк миллий уйинлари республика фестивалларида ахб<ч» > i технологияларининг қўлланилиши.Халк миллий ўйинларининг турфи қадриятлар, анъаналар ва аҳолининг саломатлигини яхшилаш, coi пом турмуш тарзи билан узвий боғлиқлигини эътиборга олган ҳолда турни мусобақалар, фестиваллар ташкил этилмокда. Уларнинг мазмуни, мақсади нп шаклларида ахборот технологияларидан фойдаланиш қўлланилмокда. Бунин компьютер-интернет тизими воситалари, кинокамера, видеокамера магнитофон, телерадиолар тизими айнан хизмат воситаларига айланмокда.
Халқ миллий ўйинлари фестивалларининг бошланиш йўллари Узбекистан мустақиллигининг дастлабки йиллари даврида очилди ва улар турли шакл ва номлар билан айтилсада, уларнинг ягона мақсади эл-юртниш қадимдан анъана бўлган ҳар хил ўйинларидан фойдаланиш, ёшларниш жисмоний ва маънавий баркамоллигини тарбиялашга қаратилмокда. 1>у йўлда “Наврўз” байрамини қайта тиклаш, халқ удумлари (тўй маросимлари) ва анъаналарини давр талаблари асосида кенгайтириш ҳамда бойитишди кагта тадбирлар ўтказиб борилмокда. Уларнинг мазмунида таъкидланганидек кураш, от ўйинлари, куч синашиш ва турли ҳаракатлар ўз ифодасини топмокда. Муҳими шундаки, халқ миллий ўйинлари бўйича ташки л этилаётган турли тадбир ва спорт мусобақалари асосан қишлок меҳнаткашлари ва ўқувчи ёшларини жалб этиб, аҳолининг турмуш маданиятини бойитишда муносиб хисса кўшмокда. Халк миллий ўйинлари Республика мусобақалари илк бор 1991­1994 йилларда Жиззах вилоятиниш Фориш туманида ташкил этилди. Бу нуфузли мусобақалар 1994-1996 й. яна Фориш туманида халқ олимпиадаси номи билан ўтказилди. 1998-2000 й.да “Алпомиш ўйинлари” шаклида Термиз шаҳрида мусобақа бўлиб ўтди.
Республика фестивали номи билан ҳар икки йилда халк миллий ўйинлари мусобақалари вилоятларда навбат билан ташкил қилиш одатга айлантирилди. Уларнинг дастурларида кураш, аркон тортишиш, билак куипи синаш, елка уриштириш (хўрозлар жанги), отда пойга, улоқ-кўпкари, “тўққиз тош”, “қирқтош”, “орқанг куйди” (бута солди), рақслар (қизлар ўйини), “шувоқ”, “бўрон” каби қизиқарли ҳаракатли ўйинлар ўрин олмокда. Мазкур ижтимоий-маданий ва соғломлаштириш тадбирлари кино мутахассислари, телекомпания вакиллари (журналистлар) ва ҳаваскор компьютерчилар томонидан тасвирга олиннб, аҳолига намойиш этилмокда. Бу эса жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари ва шу соҳадаги талаба ёшларнинг ҳам ахборот технологияларини эгаллашга даъват этмокда.
Демак, ЎзДЖТУ, жисмоний тарбия факультетлари, Олимпия ва педагогика- болалар спорти коллежларида кадрлар тайёрлашда компьютер- интернет технологияларини чуқур ўргагиш, уларни ҳар томонлама интеллектуал жиҳатдан тарбиялаш давр тақозосига айланмокда деб якунлаш мумкин.


Download 161.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling