3-мавзу. Ўзбекистон Республика Қуролли Кучларининг
Ички хизмат низоми.
1-машғулот. Назарий. Ҳарбий хизматчиларнинг умумий мажбуриятлари. Ҳарбий унвонлар. Бошлиқлар ва бўйсунувчилар, катталар ва кичиклар. Тўғридан-тўғри ва бевосита бошлиқлар.
2-машғулот. Назарий. Ҳарбийча саломлашиш, ҳарбий хушмуомалалик ва мурожаат қилиш қоидалари. Буйруқ бериш ва уни бажариш тартиби. Ҳарбий хизматчилар орасидаги низом муносабларини бузганлик учун жавобгарлик. Командирлар ва бошқа тўғридан-тўғри бошлиқларнинг умумий мажбуриятлари.
3-машғулот. Амалий. Взвод бўйича наряднинг вазифаси, таркиби, қуролланиши. Взвод бўйича посбоннинг мажбуриятлари. Навбатдаги посбон ўз мажбуриятларини бажарадиган жойнинг жиҳозланиши.
4-машғулот. Амалий. Тревога эълон қилинганда, ёнғин чиққанда, взводга взвод командири, тўғридан-тўғри бошлиқлар ва бошқа взвод ҳарбий хизматчилари келган пайтда посбоннинг ҳаракатлари.
4-мавзу. Ўзбекистон Республика Қуролли Кучларининг
Интизом низоми.
3-машғулот. Назарий. Ҳарбий интизом, унинг моҳияти ва қуролли кучлар учун аҳамияти. Аскарга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантиришлар ва интизомий таъзир чоралари.
5-мавзу. Ўзбекистон Республика Қуролли Кучларининг
Горнизон ва қоровул хизмати низоми.
1-машғулот. Назарий. Қоровул хизмати ва уни ташкил этилиши. Қоровул ва унинг таркиби. Соқчи ва унинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари.
2-машғулот. Амалий. Пост ва унинг жиҳозланиши. Соқчининг постдаги ҳаракатлари. Соқчи қўлидаги қуролнинг ҳолатлари ва қуролни қўллаш қоидалари. Соқчини алмаштириш.
6-мавзу. Ўзбекистон Республика Қуролли Кучларининг
Саф низоми.
1-машғулот. Амалий. Саф ва унинг элементлари. Аскарнинг сафланишдан аввалги ва сафдаги мажбуриятлари. Дастлабки ва дарров бажариладиган командалар: «Сафлан», «Текислан», «Ростлан», «Эркин», «Тўғрилан», «Бекор қилинсин» командаларини бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |